Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste



 
 
 
 
 
 
Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлиги 
 
 
 
Урганч Давлат университети 
 
 
 
 
 
 
 
ОНА ТИЛИ ЎКИТИШ МЕТОДИКАСИ 
 
фанидан маъруза матнлари 
 
 
М.Тилавова, Б.Сапаева
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Урганч-2009
 


ОНА ТИЛИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ - ПЕДАГОГИК ФАН
 
Она тили ўқитиш методикаси - педагогик ва амалий фан. Чунки у назарияга асосланиб 
ўқувчиларни ўқитиш, тарбиялаш, ўстиришнинг амалий вазифаларини бажаради. 
Она тили ўқитиш методикасининг предмети таълим бериш жараёнида она тилини эгаллаш, 
яъни нутқни, ўқиш ва ёзишни, фонетика, грамматика кабиларни билиб олиш жараёни 
ҳисобланади. 
Она тилидан кўникма ва малакаларни шакллантириш, тил ҳақидаги фаннинг илмий 
тушунчалар системасини ўзлаштириш қонуниятларини ўрганади, тил ўрганишнинг энг қулай 
метод ва усулларини излайди . 
Она тили ўқитиш методикаси амалий фан сифатида уч вазафани бажаради: 
1. Нимани ўқитиш керак? саволига жавоб беради, яъни бошланғич синф учун 
дастурлар ишлаб чиқади дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратиб беради. Уларнинг 
самарадорлиги ва мувофиқлигини доимий текшириб боради. 
2. Кандай ўқитиш керак? саволига таълим беришнинг методлари, методик 
усуллар, машқлар системаси, қўлланмани татбиқ этиш тавсияномаларини, ёзма иш, 
амалий ишлар системасини, дарс, унинг турларини ишлаб жавоб беради. 
3. Нега худди мана шундай ўқитиш керак? Бунда илмий нуқтаи назардан энг фойдали 
методларини ўрганиш, танлаш, асослаш, тавсияларни экспериментал текшириш вазифаларини 
бажаради. 
Она тили ўқиш методикаси таъимнинг турли босқичларида ўқувчиларнинг билим, кўникма 
ва малакаларини аниқлайди, ўқишнинг муваффқкити ва камчиликларини белгилайди, сабабини 
излайди, уни бартараф этиш усулларини топади. 
Нутқий ва орфографик типик хатоларни текширади, уни олдини олиш чора -тадбирларини 
белгилайди. 
Она тили таълим тизимининг барча босқичлирида ўргатилади. Мактабгача тарбия 
муассасасида, асосан, болаларнинг нутқини ўстириш назарда тутилади. Бошланғич синфда 
ўқувчилар нутқини ўстиришдан ташқари, она тилидан элементар назарий тушунчаларни амалий 
ўзлаштиришлари ҳам назарда тутилади. 
Она тили ўқитиш методикаси фани тўрт бўлимни ўз ичига олади: 
1. Савод ўргатиш методикаси, яъни элементар ўқиш ва ёзишга ўргатиш. Болаларга савод 
ўргатиш педагогикадагина эмас, балки ижтимоий ҳаётда ҳам жуда жиддий қўйилган 
масалалардандир. Чунки халқнинг саводхонлиги озодлик учун, сиёсий онглилик учун, маданият 
учун кураш қуролидир. Мустақил Ўзбекистон Республикамизда ҳар бир кишининг саводхон 
бўлишига алоҳида эътибор берилмоқда. 1-синфга қадам қўйган болаларга барча ўқув 
қуролларинииг совға қилиниши президент И.Каримовнинг келажак авлоднинг саводхон, юксак 
маданият эгаси бўлиб етишишлари учун ғамхўрлигининг бир намунасидир. 
2. Ўқиш методикаси. Бошланғич синфларда ўқиш предметининг вазифаси биринчи 
навбатда болаларни тез (меъёрида), тўғри, онгли ва ифодали ўқиш малакалари билан 
қуроллантириш ҳисобланади. 
3. Грамматика ва имло методикаси. Бу бўлим элементар тўғри ёзувга ва ҳуснихатга 
ўргатиш яъни, грамматик тушунчаларни, бошланғич имло малакасини шакллантиришни ўз ичига 
олади. 
4. Ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ўстириш методикаси. Бу бўлим бошланғич 
синфларда алоҳида ўрин тутади. Болалар биринчи марта тилни, нутқни ўқув предмети сифатида 
англайдилар, улар хоҳлаган ва қизиқарли нарсаларнигина эмас, балки зарурий нарса ва ҳодисалар 
ҳақида ўйлаб, режали нутқ тузиш зарурлигини ҳам тушуна бошлайдилар. Улар ўзининг график 
шакли билангина эмас, балки лексикаси, синтактик ва морфологик шакли билан ҳам оғзаки 
нутқдан фарқ қиладиган ёзма нутқни эгаллайдилар. 
Методика болаларнинг нутқини бойитишни синтактик ва боғланишли нутқини ўстиришни 
ҳам таъминлаши керак. 
Шуни айтиб ўтиш керакки, боғланишли нутқ мактабларда алоҳида бўлим сифатида 
ўрганилмайди. У тил фанининг бошқа бўлимлари билан боғланган ҳолда ўрганилади. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish