Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


Грамматик ва сўз ясашга доир машқлар



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

Грамматик ва сўз ясашга доир машқлар 
Мактабда тилдан назарнй билимни ўрганишдан мақсад 
фикрни оғзаки ва ёзма тарзда грамматик тўғри ва услубий аниқ ифодалаш учун ундан онгли 
фойдаланиш ҳисобланади. Бироқ назарий билимни амалда қўллашни эса мақсадга мувофиқ ва мунтазам 
ўргатиб бориш талаб этилади. 
Машқлар тизими тушунчани ўзлаштириш босқи-чига ва унинг хусусиятига мос равишда
машқ турини танлаш, унинг мураккаблаша боришини ва ўқувчилар мустақиллиги ўсиб боришини 
ҳисобга олган ҳолда, машқларни бажариш изчиллигини аниқлашни кўзда тутади. Бу система машқларнинг 
ўзаро боғланишига асосланган. 
Машқ турлари. Грамматик машқлар турли асосга кўра тасниф қилинади, шунинг учун
машқнинг ҳар хил тури ҳосил бўлади. Агар билимни шакллантириш характери асосга олинса, 
грамматик машқлар икки катта гуруҳга бўлинади. 
1) морфологик машқлар (бунга лексик-морфологик машқлар ҳам киради); 2) синтактик машқлар. Агар
ўкувчилар фаолиятининг характерли, яъни машк жараёнида ўкувчилар бажарадиган аклий омиллар 
характери асос қилиб олинса, машқлар аналитик, спитетик, такқослашга, группалашга, умумлаштиришга 
оид машқларга бўлинади. 
Машқнинг ўзига хос хусусиятларини аниқрок белги-лаш учун юкоридаги икки асос ҳисобга 
олинади. Масалан, машқнинг вазифаси аралаш берилган сўзлардан гап тузиш-ни ва гап бўлакларини 
ажратишни талаб этса, бу машқ би-лимни шакллантириш турига кўра — синтактик машқ, фао-лият 
характерига кўра синтетик-аналитик машқ, ҳисобланади. 
Бошланғич синфларда соф морфологик ёки соф син-тактик машқ жуда кам кўлланади, шунинг учун 
ҳам вазифа-нинг етакчи томони ҳисобга олинади. Масалан, машқни мазмунга мос отни кўйиш, кайси 
келишик эканини кўрсатиш талаб этилса, бу лексик-морфологик машқдир. Ўқувчи отнинг қайси келишикда 
эканини аниқлаш учун у боғланган сўз (феъл ёки от) ни аниқлаши ( сўз бирикмасини ажратиши) талаб 
этилади, шунга кўра бу машқ синтактик машқ ҳисобланади. 
Грамматик таҳлил аналитик машққа киради. Грамматик таҳлил сўз туркумига кўра (морфологик) 
таҳлилни, гап бўлакларига кўра (синтактик) таҳлилни ўз ичига олади. 
Гап бўлакларига кўра таҳлил ўқувчилар ўзлаштирган синтактик билимларнинг меъёрига қараб 
чуқурлашиб боради. 
Амалдаги дастурга кўра, I синф ўқувчилари «эга» ва «кесим» терминларидан фойдаланмайдилар, 
аммо улар гапнииг бош бўлакларини амалий равишда топиш кўникмасига эга бўладилар, яъни гап ким ёки 
нима ҳақида айтилганини билдирган сўз (эга)ни, у ҳақда нима дейилганини англатган сўз(кесим)ни 
топадилар. Масалан, Болалар олмаларни тердилар гапини таҳлил қилишда ўқувчилар шундай фикр 
юритадилар: «Гап болалар ҳақида айтилган. Кимлар?— болалар ( сўзнинг тагига битта тўғри чизик; 
чизадилар). Болалар — нима қилдилар?— тердилар(сўзнииг тагига икки тўғри чизиқ чизадилар). Болалар- 
тердилар — гапнииг асосий қисми; нималарни? (тердилар) — олмаларни». 
II синфда I синфдагидек муҳокама қилинади, фақат мазмуни чуқурлаштирилади. Мисол учун II 
синф ўқувчиси Оппоқ пахталарқ қийғос очилди гапини қуйидагича таҳлил қилади: Гап пахталар ҳақида 
айтилган. Н и м а л а р?—пахталар — эга (тагига бир чизиқ, чизади). Пахталар ҳақида нима дейилган? 
Очилди — н и м а қ и л д и?—кесим (тагига икки тўғри чизиқ чизади). Қ а н д а й? (очилди)— қийғос — 
иккинчи даражали бўлак, кесимни изоҳлаяпти (тагига тўлқинли чизиқ чизади). Қандай? (пахталар) — оппоқ 
(пахталар) иккинчи даражали бўлак, эгани изоҳлаяпти. Пахталар очилди—гапнинг асоси. Оппоқ пахталар 
ва қийғос очилди — сўз бирикмаси. 


III-IV синфда синтактик таҳлил сифат жиҳатидан ўзгармайди, аммо сўз бирикмасини ажратишга 
аҳамият берилади. 
Морфологик таҳлилнинг моҳияти сўзнинг қайси сўз туркуми экани, гапда қандай грамматик 
формада келганида ифодаланади. 
Тўлиқ морфологик таҳлилда ўқувчи сўз туркумининг ўзи ўрганган белгиларини айтади. Масалан,
1 синф ўқувчиси шу сўз қандай саволга жавоб бўлишини ва нимани билдиришини айтади шахс, нарса 
белгиси, ҳаракати). 
III синфда сўз туркумлари ўтилгач, морфологик таҳлил қуйидаги тартибда ўтказилади: 
От: 1. Сўз туркуми. 2. Сўроғи. 3. Бирлик ёки кўпликда. 
Сифат: 1. Сўз туркуми. 2. Сўроғи. 3. Қайси от билан боғланган. 
Феъл. 1. Сўз туркуми. 2. Сўроғи. 3. Бўлишли? ёки бўлишсиз. 
Оғзаки таҳлил намунаси: Мевали дарахтлар гуллади. Мевали — сифат, қандай — мевали; дарахтлар оти 
билан боғланган: мсвали дарахтлар; дарахтлар - от, нималар? — дарахтлар, кўпликда; гуллади — 
феъл, н и м а қ и л ди?- гуллади,бўлишли.   

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish