Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган


-§ Этаннинг дегидратланишининг физика-кимёвий характеристикаси



Download 8,53 Mb.
bet117/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   155
Bog'liq
01. kirish

11-§ Этаннинг дегидратланишининг физика-кимёвий характеристикаси
Этан ва бошқа парафин углеводородларнинг дегидратланиш реакцияси иссиқлик ютилиши билан боради, у қайтар реакциядир — ҳарорат ортганда ва босим камайганда мувозанат реакция маҳсулотлари ҳосил бўлиш томонига силжийди: Бу иккала факторнинг мувозанатга миқдорий таъсирини қуйидаги маълумотлардан кўриш мумкин:
32-жадвал

Ҳарорат, °С да

Этиленнинг концентрацияси 0,49 Мн/м2 да, ҳажмига кўра % ҳисобида

627
827
1027

9,1
33,3
47,1

33-жадвал

Босим, Мн/м2 да

Этиленнинг концентрацияси, 827°С да, ҳажмига кўра % ҳисобида

0,49
0,981
1,47

33,3
27,4
2-4.0

Этаннинг пиролизида (юқори ҳароратларда парчаланиши), шунингдек бошқа реакциялар ҳам боради, уларнинг турли-туманлиги ҳақида маҳсулотларнинг таркибидан хулоса чиқариш мумкин. Масалан, 800°С да, атмосфера босимида ва реакция вақти 1,5 сек бўлганда (ҳажмига кўра % ҳисобида): 36,5% С2Н4, 40,8% Н2, 2,9% СН4, 0,3% С3Н8, 0,6% С3Н612% С4 ва ундан юқори углеводородлар, 17,2% реакцияга киришмаган С2Н6 лардан иборат аралашма ҳосил қилинган. Шунингдек смоласимон моддалар ва кокс ҳам ҳосил бўлади. Алкенларнинг термик парчаланиши, уларнинг полимерланиши ва циклланиши натижасида ҳамда углеводородларнинг термик крекинги учун хос бўлган бошқа реакцияларда қўшимча маҳсулотлар ҳосил бўлади. Этаннинг юқорида санаб ўтилган барча маҳсулотлар ҳосил қиладиган пиролиз реакцияси тенгламасини тузинг.
Этаннинг пиролиз тезлиги ҳарорат ортиши билан қуйидагича ўзгаради: агар тезликни 825°С да бир деб олсак, ҳарорат 100° га ортганда у тахминан 15 га тенг бўлади. Бироқ мураккаб реакцияларнинг бориш қонуниятларига мувофиқ маълум ҳароратда ҳосил бўладиган этилен миқдори максимумга етади. Бундай боғлиқлик реакция вақти учун ҳам кузатилади. Иккала фактор — реакциянинг ҳароратси ва вақти ўзаро боғлиқ максимал миқдорда этилен ҳосил қилиш учун ҳарорат ортиши билан реакция вақтини камайтириш керак. Экспериментал маълумотларнинг кўрсатишича хом ашё массасига кўра сув буғи 10% ва атмосфера босимида ҳарорат 825°С га ва реакция вақти 1 сек га яқин бўлганда этиленнинг максимал чиқими 54% га яқин бўлади. Физика-кимёвий маълумотларни қўшиб, реакцияни қисқача қуйидагича тавсифлаш мумкин: бу эидотермик, мураккаб, қайтар, гомоген реакциядир.
12- §. Этандан этилен ишлаб чиқаришнинг оптимал шароитлари

Айни ҳолда оптимал шароитлар танлашда даставвал қўшимча газ ҳолатидаги, смоласимон ва қаттиқ моддаларнинг ҳосил бўлишини минимумга етказишни мақсад қилиб қўйиш керак. Бу масалани ҳал этишга қайтар ва мураккаб масалаларни бошқариш қонуниятлари ёрдам беради.
Босим танлаш. Реакцияни иложи борича жуда паст босимда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Аммо реакция ўтказиладиган аппаратда вакуум ҳосил қилиш қийин. Қайта ишлаётган газнинг босимини бошқача йўл билан камайтириш—уни сув буғи билан суюлтириш мумкин. Шунга кўра мувозанат қулай томонга силжийди ва шу билан бир вақтда қўшимча маҳсулотлар, хусусан, каттиқ моддалар ҳосил бўлиши хам камаяди (нима учун?).
Реакция ўтказиш учун ҳарорат ва вақт танлаш. Ҳарорат кўтарилганда мувозанат керакли томонга силжийди ва этиленнинг ҳосил бўлиш тезлиги ортади. Аммо ҳарорат ва вақтнинг таъсири реакцияга киришиб бўлган этанга қараганда этиленнинг чиқими учун муҳим аҳамиятга эга.
Процесснинг технологик схемаси қандай? Реакция мураккаб бўлгани учун газлар аралашмаси реакторда чиқишда таркибида реакцияга киришмаган кўп этан бўлгани учун этанни циркуляция қилиш керак (аммиак ишлаб чиқаришда азотводород аралашмасининг циркуляциясига ўхшаш). Йўлдош газлар ёки бошқа манбаларни ажратиш билан ҳосил қилинган этан циркуляция қилинаётган газ ва сув буғи билан аралаштирилади ҳамда оптимал ҳароратгача қиздирилади. Этаннинг пиролизи ҳам худди пропаннинг пиролизи каби трубасимон печларда ўтказилиб, бундай печлар нефтни ҳайдаш ва нефть маҳсулотларини-термик крекинглаш мақсадларида, аммо жуда юқори ҳароратларда ишлатилади. Шунинг учун трубасимон печлар жуда пишиқ, легирланган пўлатлардан ясалади. Иссиқликни бевосита қайноқ иссиқлик ташувчи узатиб турадиган бошқа тип реакторлар ҳам топилган. У реакторнинг „қайнаётган" қаватида жойлашиши ёки оғирлик кучи таъсирида аралашиб кетиши мумкин. Бундай реакторлар фойдали бўлиб, уларда керакли маҳсулотлар трубасимон печлардагига қараганда кўп ҳосил бўлади. Аралашма қайноқ зонадан чиққан заҳоти тезда совитилади (нима учун, қаидай қилиб?). Кейин яна совитилганда смола ажралиб чиқади. Этилен, этан ва бошқа моддаларни турли методлар ёрдамида ҳосид қилиш билан газлар аралашмасини ажратиш мумкин. Водород ҳосил қилиш мақсадида кокс газини ажратиш учун қўлланиладиган метод энг кенг ёйилган бўлиб, у газлар аралашмасини жуда паст ҳароратларгача совитишга ҳам-а ҳосил бўлган фракцияларни аралашмалардан тозалашга асосланган. Бу метод билан газлар аралашмасидан ундаги этиленнинг 98% ини ажратиб олиш ва ҳаммаси бўлиб 0,02% га яқин қўшилма бўлган маҳсулот ҳосил қилиш мумкин. Янги ишлаб чиқаришни яратишда – этанни пиролиз қилишда кимё технологиясининг илгари топилган умумий қонуниятларидан ва баъзи маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиш тажрибасидан фойдаланилган. Жадвал чизинг ва унда бу боғланишларни ёзиб кўрсатинг.

Қандай қонуниятлардан фойдаланилган

Илгари қандай ишлаб чиқаришларда учраган

Кейинроқ амалга оширилган пропаннинг пиролизи этаннинг пиролизига ўхшашдир. Пропилен ва этилен ҳосил бўладиган реакцияларнинг тенгламаларини тузинг. Этан ва пропанни пиролиз қилишнинг оптимал ҳароратсини аниқланг. Пропанни пиролиз қилишнинг технологик схемасини ва пропанни пиролиз қилинадиган реакторларни этанни пиролиз қилинадиган реакторга ўхшатиш мумкинми?
Нефтнинг енгил суюқ фракцияларини пиролиз қилиб, этилен ва пропилен олиш мумкинми? Хом ашё танлаш маҳаллий шароитларга боғлиқ.. Масалан, Японияда, ўзининг нефть ва йулдош нефть газлари бўлмагани учун этилен қуйи октанли бензин фракцияларини пиролиз қилиб олинади; АҚШ да— йўлдош нефть газларини пиролиз қилиб олинади.
13-§. н- бутан ва н- бутиленларни дегидратациялашнинг физика-кимёвий характеристикаси

1,3-бутадиен (дивинил) ишлаб чиқаришнинг кўп усулларидан кўпроқ тежамлилиги энг арзон хомашё — йулдош нефть гази ёки нефть маҳсулотлари ишлатиладиган усулдир. Масалан, бутандан дивинил олиш учун сарфланадиган маблағ этил спиртдан дивинил олишга сарфланадиган маблаҳдан уч ҳисса кам.
Бутан ва бутиленлар қиздирилганда (катализаторлар иштирокисиз) ажралиш реакциялари бориб, С-С боғ узилади, чунки боғнинг узилиш энергияси (272 кж/моль) С-Н боғнинг узилиш энергияси (363 кж/моль) дан кичик. Пиролиз натижасида метан, этилен, пропилен, этан, пропан, смоласимон моддалар ва кокс ҳосил бўлади. Қандай реакциялар натижасида бундай маҳсулотлар ҳосил бўлади?
Реакцияларнинг тегишли тенгламаларини ёзинг.
Бироқ селектив таъсир этувчи катализаторлар қўлланиб, реакцияларни дегидратловчи маҳсулотлар ҳосил бўлиш томонига йўналтириш имконияти бор. н-бутаннинг дегидратланиши натижасида н-бутиленлар аралашмаси ҳосил бўлади:
С4Н10  С4Н8 + Н2 – Q (1)
Бутиленлар дегидратланганча ёки изомерланиши натижасида қўшбоғнинг жойини ўзгартириб, бевосита дивинилга айланади:
С4Н8  СН2 қ СН - СН қ СН2 + Н2 - Q (2)
Ҳарорат ортганда ва босим камайганда (1) ва (2) реакцияларнинг мувозанати дегидратланиш томонига силжийди.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish