Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган


-§. Этил спирт (этанол) нинг ишлатилиши ва ишлаб чиқарилиш усуллари



Download 8,53 Mb.
bet125/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   155
Bog'liq
01. kirish

ЭТАНОЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
23-§. Этил спирт (этанол) нинг ишлатилиши ва ишлаб чиқарилиш усуллари

Этил спирти ишлаб чикарилиш хажми жихатидан органик моддалар ичида биринчи ўринни эгаллайди. Йилдан йилга озиқ-овқат хом-ашёсидан, яъни табиий маҳсулотлардан спирт олиш жараёни синтетик усулда спирт олишга қараганда ахамиятини йўқотмокда. Илгари вақтларда этил спирт фақат крахмал ёки глюкозани — целлюлозанинг гидролизланиш маҳсулотини бижғитиб олинар эди. Органик синтезнинг ривожланиши билан уни синтез қилиш усулларини ишлаб чиқиш зарур бўлиб қолди. Синтетик усулда олинган спирт табиий усулда олинган спиртга қараганда арзонга тушади, кам мехнатни талаб килади.
Синтетик этил спирт этиленни гидратациялаш билан олинади:
С2Н5ОН+СН3СООН С2Н5ОСОН3 + Н2О
Дастлаб саноатда икки босқичдан иборат процесс: алкилсульфат ҳосил қилиш ва унинг гидролизи ўзлаштирилган эди. Бу усул ҳозирги вақтда хам қўлланилади, аммо этиленни биз кўриб ўтаётганимиздек, тўғридан-тўғри гидратациялаш анча самаралидир.
Этилен гидратацияси икки хил усулда амалга оширилади: 1. сульфат кислота иштирокида 2. тўғридан-тўғри сув буғлари билан катализатор иштирокида.
Этил спирт эритувчи ҳамда суюқ ёқилғи сифатида, мураккаб эфирлар, ацетальдегид ва бошқа маҳсулотлар олиш учун хом-ашё сифатида кенг ишлатилади. Этилацетатнинг кўп миқдори нитроцеллюлоза лакларни ишлаб чиқаришда эритувчи сифатида ишлатилади. Этилендан (анча қиммат турадиган ацетилен ўрнига) ацетальдегид ишлаб чиқариш усулларидан бири этил спиртни дегидратациялашдир.
Сульфат кислотали гидратация усулида этанолни олиш
А.М Бутлеров томонидан кашф этилган бу усул уруш йилларидан сўнг саноатда қўлланилди. Сульфат кислотали гидротация тўртта босқичдан иборат:

  1. этиленнинг сульфат кислота билан абсорбцияси ва эфир хосил бўлиши;

  2. хосил бўлган эфирнинг гидролизи;

  3. спиртни ажратиб олиш ва уни ректификацияланиши; 4) сульфат кислотани концентрлаш.

Этиленни сульфат кислота билан таъсирлашуви икки босқичдан иборат.
Аввал этилен сульфат кислотада физик эрийди. Сўнг иккала компонент гомоген таъсирлашиб алкилсульфат хосил қилади:
С2Н42SO4 қ С2Н5ОSО3Н
С2Н5ОSO3Н қ (С2Н5О)2SO2
Сульфат кислотанинг концентрацияси қанчалик юқори бўлса, шунчалик этиленни эриши юқори бўлади. Шунинг учун жараёнда 97-98% кислота ишлатилади. Жараённинг оптимал ҳароратси 65-750С. Ҳароратни янада оширсак этил сульфат кислотанинг хосил бўлиши камайиб боради.
Жараёнга босимнинг тасвири 84-расмда график кўринишда берилган.
Босим кўтарилиши билан этиленнинг кислотага адсорбцияси ортиб боради. Жараён учун реагентларнинг аралашиши хам катта ахамиятга эга. Саноатда насадкали минорага қараганда аралаштиришни тўлиқ таъминлайдиган барботажли миноралар қўлланилади.
84 – Расм. Босимнинг сульфат кислотанинг этилен билан тўйиниш даражасига боғлиқлиги. 1-1мПа; 5-1,65 мПа; 6-2,36 мПа. Иккинчи босқичда қуйидаги гидролиз реакцияси кетади:
С2Н5OSO3H+H2O қ C2H5OH+H2SO4
(C2H2O)2SO2+2H2O қ 2C2H2OH+H2SO4 асосий реакциядан ташқари қўшимча реакциялар кетади: (С2Н5O)2SO2 + C2H5OH қ C2H5OC2H5+C2H5OSO3H (С2H5O)2SO3 + H2O қ C2H5OC2H5+H2SO4


Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish