Ўзбекистон республикаси олий


Моддалар алмашинуви бузилиши бор беморларнинг реаблитацияси



Download 1,13 Mb.
bet84/185
Sana21.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#23155
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   185
Bog'liq
Реабилитология (1)

Моддалар алмашинуви бузилиши бор беморларнинг реаблитацияси.
Семириш:
Бу касаллик ,организмда ортиқча ёғни тўқимада йиғилиши билан характерланади. (Эркакларда 20%дан кам эмас,аёлларда 25% умумий одам организмида бўлади). Экономик ривожлангандавлатларда 25-30 % ахоли касалланади.Алиментар фактор асосий бўлиб хисобланади,колорияли овқат истемол қилиш ,асосан ёғ ва углеводлар хисобига(бирламчи семизлик).Ҳаракатнинг камлиги асосий ўринни эгаллайди.
Семиришнинг 3 фармаси ажратилади:1.Алиментар –конститутцил. 2.Эндокрин. 3.Марказий.
Алиментар –конститутциял формасида организмнинг физик-жисмоний харакатининг камлиги хисобига углевод тўпланади.
Семиришнинг эндокрин формаси,эндокрин системаси безлари функциясининг бузилиши билан боғлиқ.
Семиришнинг марказий формаси келиб чиқишида ёғ алмашинувининг марказий бошқарилишини бузилиши ётади,бу пўстлоқ-диэнцефал соха функциясини травма ва инфекция билан зарарланишидан кейин келиб чиқади.
Бирламчи семириш 4 босқичга бўлинади.
1-босқич-Нормадан 15-29% ортиқча вазн
2-босқич-30-49%
3-босқич-50-100%
4-босқич-100% дан ортиқ бўлади.
Семириш оқибатида юрак -қон- томир системаси ўзгаришларга учрайди.(миокард дистрофияси,каронар қон айланишни бузилиши,мия ва пастки қисмларда қон айланишни бузилиши),нафас системаси(нафас харакатини камайиши бу диафрагмани харакати камлиги хисобига),овқат хазм қилиш системасида (ошқоззон сокининг гиперсекрецияси, гиперхлоргидрия билан бирга),таянч –харакат аппарати(бўғимларда нагрузкани ошиши ва моддалар алмашинуви бузилиши хисобига артроз).Сув-туз алмашинувини бузилиши хисобига шиш кузатилади.Бирламчи семириш натижасида ички секреция безлари функциясини бузилиши яни гиперинсулинемия,гипокортицизм,самототроп гормони функцияси сусайиши ва бошқалар. Рационал даволаш натижасида семириш камаяди.Беморни даволиш принципида организмда липолизни кучайтириш мақсадида манфий энергия баланси вужудга келтирилади.Бунда сут диетаси олиб борилади, организмда углеводни камайтириш мақсадида,яна энергия сарфини кўпайтириш яхши натижа беради. Диета ва харакатни ошириш яьни,патогенезга табиий ва жисмоний факторларни биргаликда олиб бориш организмни қайта тиклаш учун мухим омилдир.Жисмоний харакат билан даволаш натижасида кам каллорияли диета олиб боришга ёрдам беради ва тана массасини камайишига яхши натижа беради,қайта тикловчи ёки жисмоний харакатни стимуляция қилади. Исталмаган метоболик ўзгаришлар коррекцияси ,организмнинг носпецифик резистентлиги семизликни даволаш ва профилактик чоралари кўрилаётганда асоратли хисобланади. Семириш билан касалланган беморларни кўп мақсадли ,комплекс даволаш факторларига санатор-курортлар тавсия қилинади.
Семириш билан касалланган беморларни даволашда санатор-курортни мақсадитана массасини камайтириш,огохлантириш ва даволаш ,қўшимча касалликларни даволашда ёрдам беради ,бемор харакати ва иш қобилятини оширади.Комплекс даволашга яна даволовчи овқатланиш киради,аниқ харакатланиш режими ,балчиқ ва сув билан даволашнинг хар-хил турлари ,пеллоидотерапия киради. Овқат билан даволаш семизликни даволашда асосий ўринни эгаллайди.Бу эса кам каллория диетага асосланади,алмаштириб бўлмайдиган овқат моддалари(оқсил,кам тўйинган ёғ кислоталари ,витаминлар,минерал моддалар).Бу диета билан даврий равишда 1-2 хафтада 1-2 марта юкламали кун ўтказилади.(сут махсулотлари,творог,мева).Базида оч қоринга минерал сувлар билан юкламали кун ўтказиш самарали хисобланади. Семириш билан касалланган беморларни жисмоний камайтириш,даволаш шартли хисобланади.Унинг асосий мақсади тана массасини энергия сарфи хисобига организмни кардиореспиратор системасини чиниқтириш,беморни психоэмоционал тонусини ошириш хамда кўникмаларни мустақил равишда бажаришни таминлаш.Семизликда бир неча хил жисмоний машқлар олиб борилади.Эрталабки гимнастика ,масалан чегараланган саёхат ва терренкур,спорт машқлари,харакатли спорт ўйинлари ва механотерапия. ДЖТга кўрсатмаларда харакат режали бўлиши,машқ бажарувчи тонусининг ошиб бориши ,умумий ахволига, семиришни функционал холатига ,юрак-қон-томир системаси холатига қаралади. Массаж ва ўз-ўзини массаж тана массасини камайишига тасир этмайди.Бироқ манипуляциялашган массаж (силаш,суртиш,уқалаш,уриш)мушак тонусини оширади,қон ва лимфа айланишини яхшилайди. Терренкур-жисмоний активликни оширади,юқори эффект беради,семиз бемор машқ қилиши респиратор функцияни яхшилайди ва юрак –кон томир системаси жисмоний машқга мослашади. Спорт машқлари(югуриш ,эшкак эшиш) яна харакат ва спорт ўйинлари (волейбол,теннис,ва бошқ..) фойдали ,чунки у организм энергия сарфини оширади. Климатотерапия-семизлик билан касалланган беморларни комплекс даволаш усули ,иқлим факторлари таъсирида нейроэндокрин алмашинув яхшиланади,чириш жараёни активлиги ошади ,кардиореспиратор система функцияси яхшиланиши хисобига гипоксия камаяди,организм чидамлилиги ошади. Аэротерапия барча касаллар учун умумий ахволига қараб,семизлик даражаси,юрак-қон томир системаси функционал холатига караб доза белгиланади. Аэротерапия жисмоний тарбияни турли усуллари билан биргаликда фойдали.(тонги машқ,даволовчи гимнастика,харакатли ўйинлар,очиқ хавода кийимсиз ўз-ўзини массаж билан. Гелиотерапия-чегараланган холда беморларга ишлатилади,1-2 даражали семизликдаги ,юрак-қон томир системаси касалланмаган беморларга ишлатилади.Ултрабинафша нури буйрак усти безини мағиз қисмидан глюкокортикоид ва андрогенлар ишлаб чиқарилишини оширади,шунинг учун буни экзоген-конституционал семирган беморлар ва гиперинсулинемия,тестикуляр етишмовчилиги бор беморларда ишлатилади. Минерал сувларни беморларга углевод ,липид васув-туз алмашинувини яхшилаш учун ишлатилади. Бунда липиднинг турли фракцияларини камайтиради,эстерифицир бўлмаган ёғ кислоталарини озод қилади,гликоген миқдорини оширади,организмни углеводларга толерантлигини нормаллаштиради, электролит балансини нормаллаштиради,диурезни оширади.Семизликда қуйидаги минерал сувлар ишлатилади:сульфат-натрийли,сульфат-магнийли,соляно-ишқорий,кальцийли ва органик моддалар сақловчи сувлар. Минерал сув ванна кўринишида хам иштилади.Минерал сувли ванна (углекислий, сульфидли ,булоқ ва бошқа) МНС ва нейроэндокрин алмашинувини нормаллаштиради.Таркибида углеводород бор ванна инсулин миқдорини камайтиради,кортикостерогенезни тормозлайди,эстриол ва эстрадиолни миқдорини оширади .Углекислотали булоқ суви ваннаси қабул қилинганда буйрак усти безининг андроген функцияси ва жинсий безлар активлиги ошади.Жудаям семиз ўрта ва қари ёшли беморларда ёки қўшимча касаллиги(ССС,ГБ,атеросклероз) бор беморларда бальнеотерапия ўтирган холатдаги методикада олиб борилади. Гидротерапия семизликда тонусни оширишда кенгқўлланилади,қувватловчи эффектли,қон айланишни яхшилайди.Термик ва механик сувли муолажаларни бирга ишлатиш натижасида семизликка қарши хар-хил таъсирлар ортиб боради:иссиқлик ажралишини стимуллайди,организмни энергия сарфини оширади,кучли терлаш чақиради.Сув билан даволаш муолажаларида семизликни даволашда душлардан хам фойдаланилади.( Иссиқ ,шотландча,тўғри,алмашинувчи).Сув билан даволашни эффективли турига сув остидаги душ-массажи,қайсики тери реакциясини чақиради,лимфа-қон айланишини яхшилайди.Бемор бу муолажаларни қабул қилгандан кейин организмда холестирин миқдори камаяди,турли липид сақловчи моддалар ,қонда озод ёғ кислоталари миқдори ошади,бу жараёнлар организмда кучли липолиз бўлганидан далолат беради. Контрастли ванна хам семизликда қўлланилади,тана массасини камайтиради,липид алмашинувини яхшилайди,миокард қисқариш функцияси ва А/Б ни нормаллаштиради. Олдиндан оздириш учун қуруқ хаволи ва иссиқ буғли муолажалардан фойдаланилган,чунки тер ажралиши хисобига организмда дегидротация чақиради.Буни фақат 1-2 даражали ,ёш ва юрак қон-томир системасида касаллиги йўқ беморларда қўлланилади. Балчиқ ва иссиқда даволаш ,электрофорез,франклинизация,УВЧ,СВЧ,ва бошқалар қўшимча касаллиги бор беморларда қўлланилади.Санотор курортда даволаш,бальнео ва изиотеропевтик факторлар экзоген-конституцияли(алиментар) 1-2 даражали семизликдаги беморларда юракда декомпенсация бўлганда фойдали.Санотор-курорт дош олишга кўрсатма:семизликдан келиб чиққан қўшимча касалликлар,ССС,НК 1-2 босқичида,гипертония касаллигида,овқат хазм қилиш системаси,таянч –харакат аппаратида,периферик нерв системаси,жинсий ва бошқа касалликларда қўлланилади.Санатор-курорт ва физиотерапевтик муолажалар семизликнинг эндокрин системасига боғлик келиб чиқишида мумкин эмас. Семиризликни даволовчи курортлар турли хил бўлади.Овқат билан даволовчи ,минерал сувлар билан,климит тозалиги билан,денгиз олдида бўлиши билан фарқ қилади.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish