Ўзбекистон республикаси олий



Download 1,13 Mb.
bet83/185
Sana21.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#23155
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   185
Bog'liq
Реабилитология (1)

1. Мотивация

Эндокрин (кандли диабет, семириш, калконсимон без касалликларида) ва руҳий касалликлар (неврастения, истерия, психастения) реабилитациясида физиотерапия ва ДЖТни қўллаш, юкумли (сарамас, бруцилёз ва кўк йўтал) ва тери-таносил касалликларида реабилитацияси босқичларида физиотерапия ва жисмоний омилларни қўллаш алоҳида аҳамиятга эгадир. Талаба томонидан ўзлаштирилган билим ва амалий кўникмалар эса, уни келажакда ўз мутахассислик амалиётида ишонч билан қўллаш имкониятини беради.



2. Ташқи ва ички фанлараро боғлиқлик

Анъанавий ва ноанъанавий усуллар бўйича талабалар билимини кенгайтириш максадида УАШ ички касалликлар, УАШ –хирургия, УАШ-гинекология, травматология, неврология, педиатрия, клиник фармакология ва бошка билимларига асосланган. .



3. Машғулотнинг таркибий қисми

3.1.Назарий қисм
Эндокрин тизими касалликлари билан оғриган беморлар реабилитацияси.
Қандли диабет.Тиббиётнинг етакчи муаммоларидан бири. Ҳозирги кунда тиббий-ижтимоий аҳамияти жиҳатидан бевосита қон-томир ва онкологик касалликлардан кейин туради. ЖССТ бўйича бутун дунёда 50 млн. аҳоли қандли диабет билан касалланган. ҚДнинг тиббий-ижтимоий аҳамияти унинг фақат кенг тарқалганлиги билан эмас, балки сурункали касаллик сифатида жамиятга етказаётган зарари билан ҳам белгиланади (улим даражасини 2-3 марта, юрак ишемик касаллиги ва инсультлар сонини 2-3 марта оширади, ҚД билан оғриган беморлар орасида кўрлик умумий аҳолига нисбатан 10 марта, гангрена ва оёқ қўл ампутацияси 20 марта кўп, ҚД буйракларнинг ўлимга олиб келадиган даражада шикастланиши сабаби бўйича 2 ўринга ва ҳ.к., ва ниҳоят ҚД кутилаётган ҳаёт давомийлигини 2-12%га оширади (турли мамлакатларда турлича).ҚД – организмда инсулининг мутлоқ ёки нисбий етишмовчилиги билан келиб чиқадиган касаллик бўлиб, углеводлар алмашинуви чуқур бузилиши гипергликемия ва глюкозурия билан характерилданади. Тўқималар томонидан глюкоз ўзлаштирилиши қийинлашиши МНС, юрак қон-томир тизими, жигар, мушак тўқималари функцияси бузилишига, натижада иш қобилияти камайишига олиб келади. Ёғ алмашинуви бузилиши ёғларнинг оксидланиши тезлашиши ва кетон таначалар ҳосил бўлиши, қонда қонда кўпайиши натижасида МНСга токсик таъсир этади. Диабетда оқсил синтези ҳам бузилиб энергетик алмашинувдаражаси камаяди. ҚД билан оғриган беморларда энергетик алмашинув бузилиши мушак фаолияти камайиши билан бевосита боғлиқ. Шундай қилиб ҚД фақат углевод алмашинуви бузилиши билан эмас, балки оқсил, ёғ, минерал ва модда алмашинуви бошка турлари бузилиши билан характерланади. Инсулин етишмовчилиги фонида беморларда турли асоратлар ва ёндош касалликлар ривожланади. Таҳминан 70% беморларда юрак қон-томир тизими шикастланиб, диабетик микроангиопатия ҳамда юрак, бош мия, оёқ томирларида атеросклероз ривожланиши билан макроангиопатия сифатида намоён бўлади. ҚДда тишларнинг парадонтоз, кариес, гингивит, стоматит сифатида эрта шикастланиши кузатилади. Булар билан бир қаторда гастрит, энтероколит, диабетик гепатодистрофия, холецистит пайдо бўлади.ҚД учун тери қоплами шикастланиши характерли: куриши, қичишиш, дерматитга мойиллик, фурункулез, экзема. Нерв системаси патологияси неврастения, невралгия, неврит, полиневрит сифатида намоён бўлади. Шундай қилиб ҚД турли патологик кўринишда намоён бўлади.ҚДни даволаш кўп қиррали бўлиб асосий касалликни, ҳамда унинг кечишини оғирлаштирувчи асоратларни ёқотишга қаратиш керак. Бунда комплекс терапия ва ДЖТ қўллаш мухим аҳамиятга эга. Физиотерапевтик муолажалар гипогликемик эффект бермаганлиги учун улар асосан ҚД асоратларини ҳамда ёндош касалликларни даволашда қўлланилади. Физиодаволашни буюришнинг асосий шарти метаболик ўзгаришлар турғун компенсацияси, кетоацидоз ва гипогликемик ҳолатлар йўқлиги. Бунда физиотерапияга умумий қарши қўрсатмалар, ҳамда ҚД билан оғриган беморлар айрим физик таъсирларга юқори сезувчинлиги эътиборга олинади. Пролифератив ретинопатия физиотерапияга мутлоқ қарши қўрсатма хисобланади.Физиотерапевтик даволаш усуллари тўқималар озиқланишини, уларнинг қон ва кислород билан таъминланишини оширади, оксидланиш-қайтарилиш реакцияларини стимуллайди, ҳамда оқсил, ёғ ва углевод метаболизмида ишитрок этувчи ферментлар активлигини оширади. Физиотерапияни стационар, поликлиника, санатор-курорт шароитида одатда йилиги 2 марта тайинлаш мумкин. Зарур ҳолларда даволаш курслари ҳар 3-4 ойда тайинланиши мумкин. ҚДни даволаш комплексига турли физик факторлар ҳамда табиий факторлар (иқлим, бальниотерапия ва ҳ.к.) билан даволаш киради.ҚД билан оғриган беморларни МОБ проекцияси соҳасида СМТ сезиларли даволовчи таъсир этади. У таъсир этиш жойида ва у билан боғлиқ иннервацион майдонда периферик қон айланишини ва тўқималар трофикасини яхшилайди. Аниқланганки, СМТнинг бир марталик ва курслик қабули гипогликемик таъсир этиб липид алмашинуви кўрсаткичларини яхшилайди, буйрак усти бези пўстлоқ ва мағиз қаватларини активлигини камайтиради. СМТнинг МОБ соҳасига таъсир эттириш узгарувчан режим III ва IV режимларни ҳар бири 5 минутдан қўллаш орқали ўтказилади, модуляция частотаси 70 Гц, чуқурлиги 75-100%, йўналтириш давомийлиги 2-3 соат, муолажа давомийлиги 16-20 минут.Рух билан электрофорез ҚДли беморларга ижобий таъсир этади. Унинг β-ҳужайралар инсулин секрециясидаги иштироки маълум. 10-20 смли тагликни чап қовурға ости соҳаси чап эпигастрий соҳасига, катод чап курак соҳасига қўйилади, давомийлиги 15 минут, даволаш курси 15 муолажа.
УБН беморларга меъёрий гипогликемик таъсир этади, бу таъсир МОБнинг β-ҳужайралари стимуляциясини ва инсулин секрециясини кўпайтиради. УБН терининг баръер функциясини ошириб йирингли инфекция киришини олдини олади. ҚДда умумий УБН (1/3-1/4 биодозадан бошлаб 2 биодозагача ошириб борилади) курсда 18-20 муолажа. УБН дозаси ошириб юборилиши углевод алмашинуви бузилишига олиб келади.
Оёқ диабетик ангиопатиясида айниқса фаол босқичда физиотерапия яхши натижа беради. оёқларга новокаин-йод электрофорези;

  • паст иссиқлик дозасида бел ганглийларига УЮЧ терапия;

  • бел симпатик тугунларига индуктотермия;

Физиотерапияни бальниотерапия билан алмаштириб қўллаш мумкин:

  • 33-350С ҳароратли карбонат ангидридли ванна;

  • 35-360С ҳароратли кислород ванналари;

  • Қуруқ ҳаволи баня (сауна) маълум ҳарорат ва намликда, кейинчалик бассейнда ёки душда ювиниш;

Томирлар гипотониясида қуйидаги физиотерапия тавсия этилади:

  • оёқларга новокаин-йод электрофорез;

  • орқа миянинг тегишли қисмларига ДДТ;

  • оёқ қўл массажи;

  • ванналар: кислородли, йод-бромли, хвой -тузли, карбонат ангидридли;

  • 4-камерали гальваник ванна;

  • Қишки пайтда болдир соҳасига УБН;

Диабетик нейропатияда тайинланади:

  • Оёқ-қўлга новокаин-йод индуктоэлектрофорези;

  • Оёқ-қўлга ДДТ

  • Оёқ-қўлга катта бўлмаган балчиқли аппликациялар;

  • Парафин ва озокерит аппликациялари;

  • Оёқ-қўл массажи;

Эркакларда жинсий бузилишларда ижобий натижа олиш мумкин:

  • думғаза бел соҳасига индуктотермия;

  • оралиқ ва сон ички юзаси дарсонвализацияси;

  • хвойли ва карбонат ангидридли ванналар;

  • 35-370С ҳароратли кўтарилувчи ванналар;

Диабетик вульвит билан касалланган аёлларга:

  • оралиқ соҳасига бўлса ҳаволи ванналар билан кучсиз эритемали дозада УБНни қўллаш;

  • оралиққа УВЧ;

  • оралиққа соллюкс;

азобловчи қичишиш, яллиғланиш 3-4 муолажадан сўнг камаяди.Диабетик гепатопатияда жигар соҳасига индуктотермия қўлланилади.Санатор-курорт даволаш ўз-ўзидан қанд туширувчи таъсир қўрсатмайди, лекин беморга таъсир этувчи соғломлаштирувчи факторлар комплекси ҚДда самарали восита ҳисобланади. Бу комплекс парҳез, қанд туширувчи препаратлар, иқлим билан даволаш, ДЖТ, дори воситалари, бальнеологик ва физиотерапевтик усулларни қўллаш орқали диабет асоратларини олишни ўз ичига олади.Санатор-курорт даволашга кўрсатма бўлиб компенсацияланган ҚД енгил ва ўрта оғир даражаси, ҳамда глюкозага толерантлик бузилганда ҳисобланади.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish