Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 201_ йил «____»даги «_____»-сон мажлис баёни билан маъқулланган.
Фаннинг ўқув дастури Тошкент тиббиёт академиясида ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:
Нуриллаева Н.М.
Рустамова М.Т.
Даволаш факултетининг УАШ тайёрлаш ички касалликлар ва аллергология кафедраси мудири, т.ф.н. доцент
Даволаш факултетининг УАШ тайёрлаш ички касалликлар ва эндокринология кафедраси профессори
Гадаев А.Г.
Тиббий педагогика факултетининг УАШ тайёрлаш ички касалликлар ва эндокринология кафедраси профессори
–ТТА тиббий педагогика факултетининг госпитал, факултет терапияси ва стоматология факултетининг ички касалликлар кафедрасининг профессори
Захидова М.З.
- ТошВМОИ УАШ кайта тайерлаш кафедрасининг профессори
Фаннинг ўқув дастури Тошкент тиббиёт академияси Илмий-услубий кенгашида тавсия қилинган (201_ йил ________даги «_____» «____»-сонли баённома)
Кириш «Даволаш иши» мутахассислиги бўйича «УАШ малакавий тавсифномаси» талабларига асосан кўриб чиқилган ҳолда – Соғлиқни сақлаш биринчи босқичида шифокор ёрдамини кўрсатиш асосий билим ва амалий кўникмаларига кирувчи : касалликлар профилактикаси, ички касалликлари бор беморларни эрта ва қиёсий ташхиси ва уларни режали равишда олиб бориш кўникмаларини тўлиқ эгаллаган УАШ тайёрлаш.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари Фанни ўқитишдан мақсад – Соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинида асосий билим, шифокор ёрдамини кўрсата олиш кўникмаларини: эрта ташхис, қиёсий ташхис, профилактика ва беморларни олиб бориш тактикасини ўз ичига олувчи умумий амалиёт шифокори квалификацион характеристикасига «Даволаш иши» ихтисослиги талабларига жавоб берувчи УАШ тайёрлаш.
Фаниннг вазифалари:
Профилактика ва ахоли соғлигини сақлаш учун бирламчи ёрдам кўрсатиш бўйича билимларни эгалаш
КШП/КВП шароитида малакали шифокор ёрдамини кўрсата олиш билим ва кўникмаларини ўзлаштириш
Диспансеризация ва реабилитация ўтқазиш чора тадбирларни билим ва кўникмаларини ўзлаштириш
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар - «УАШ тайёрлаш ички касалликлар» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- УАШ амалиётида кўп учрайдиган асосий клиник синдромларни билиш.
- «УАШ малакавий тавсифномаси»да кўрсатилган ички касалликлар ташхис мезонлари ва хавф омилларини билиш.
- «УАШ малакавий тавсифномаси»да кўрсатилган ички касалликлар клиникаси ва эрта ташхисини билиш.
- УАШ тактикаси.
- Даволаш стандартлари.
- Меҳнатга лаёқатлилик экспертизаси, диспансеризацияси ва реабилитацияси асосларини билиш билиши керак;
- ҚВП/ШВП даражасида УАШ имкониятига қараб баъзи касалликларнинг эрта ташхисини мустақил равишда тўлиқ амалга ошириши керак; фақат айрим ҳоллардагина, яъни бемор аҳволи яхшиланмасагина бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотига (поликлиника, шифохона) қўшимча маслахат ва даво олиш учун юборилади. (КВХ, 1 тоифали хизмат) - ҚВП/ШВП шароитида имкониятига қараб УАШ ўткир ҳолатлар ва касалликларни ажрата билиши ва уларни даволаб, лозим бўлса қўшимча маслаҳат ва даво олиш учун мутахассис кўригига юбориши керак. (КВХ, 2 тоифали хизмат) - ҚВП/ШВП шароитида УАШ беморларга адекват текшириш ва муолажаларни малакали ва мустақил равишда амалга ошириши керак (КВХ, 3.1 тоифали хизмат). - ҚВП/ШВП ва бошқа муассасаларга юбориш орқали керакли мувофиқ бўлган муолажа ва текширувлар ўтказиш.(КВХ, 3.2 тоифали хизмат) - ҚВП/ШВПга ҳар хил сабаблар туфайли мурожаат қилаётган беморлар ва специфик хавф омилларига мойил бўлган шахсларга соғлом инсонларга профилактик оқартув ёрдамини тақдим этиш кўникмаларига эга бўлиши керак. -Соғлом турмуш тарзини ташвиқот қилиш
- Бемор ва соғлом аҳолига маслахат бериш
- Аҳолининг алоҳида гуруҳларига индивидуал ёрдам кўрсатиш
- Мижозларни мустақил қабул қилиш
- Тиббиёт этикаси ва деонтологиясини сақлаш
- Беморларда клиник текшириш ўтказиш, анамнез йиғиш, тизим ва органлар бўйича кўриш
- Қиёсий ташхис ўтказиш
- Тахминий ташхис қўйиш
- Мақсадга йўналтирилган текширувларни буюриш
- Якуний ташхисни қўйиш
- Ҳаракат режим ива пархезларни буюриш
- Рационал даволашни рецептура кўринишда белгилаш
- Зарур тиббий муолажаларни ўтказиб, шошилинч тиббий ёрдамни кўрсатиш
- Меҳнатга лаёқатлилик масаласини ҳал қилиш
- Керакли тиббий ҳужжатларни тўлдира билиш
- Қўшимча тиббий кўрикларга юбориш, ўтказиш ва шифохонага ётқизиш масалаларини ҳал қилиш
- Қайта тиклаш ва санатор дам олишларга юбориш
- Аҳолини ижтимоий ҳимояланмаган гурухларга ва беморларга парваришни ташкиллаштириш
- Диспансеризация ишларни ўтказиш
- Профилактик, соғломлаштириш сангигиеник ва эпидемияга қарши тадбирларни инфекцион ва ноинфекцион касалларда қўллаш
- Қилинган ишлар аудитери
- Тиббий адабиётлар билан ишлаш
- Компьютер билан ишлаш малакаларига эга бўлиши керак.