Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари таснифи



Download 0,51 Mb.
bet32/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#191948
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   41
Bog'liq
1-БОБ. Бухгалтерия ҳисоби

1.8. Хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари таснифи


Маблағларнинг таркиби ва ишлаб чиқариш жараёнидаги функционал роли бўйича туркумланиши. Корхоналарнинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган хўжалик маблағлари корхонанинг ўзиники, банк кредити сифатида корхонага олиниши ва қарзга олинган бўлишлари мумкин. Шунга кўра улар бухгалтерия ҳисобида икки йўсинда: биринчидан, таркиби, жойлашиши ва ишлаб чиқариш жараёнидаги функционал роли, иккинчидан ташкил топиш манбалари ва қандай мақсадга мўлжалланганлиги бўйича туркумланади.

1.3-чизма. Корхона активлари(маблағлари)нинг туркумланиши


Хўжалик маблағларининг таркиби ва жойлашиши бўйича ҳисобга олиш корхонанинг муайян маблағлари (бино ва иншоотлар, машиналар, ишлаб чиқариш заҳиралари, дебиторлик қарзлар ва ҳ.к.) тўғрисида маълумот берса, уларни вужудга келиш манбалари ва тайинланиши бўйича ҳисобда акс эттириш эса, бу маблағларнинг хусусий мулк ҳамда уларнинг корхонага бириктирилганлиги ёки вақтинча ишлатилаётганлиги ва хўжалик маблағларининг қандай мақсадларга мўлжалланганлигини аниқлаш имконини беради.
Шундай қилиб, энг умумий кўринишда бухгалтерия ҳисоби предметининг мазмуни ҳисоб объектларининг иқтисодий моҳияти орқали очиб берилади, яъни хўжалик маблағлари (узоқ муддатли ва жорий активлар), маблағларнинг манбалари (хусусий капитал, заҳиралар ва мажбуриятлар), корхона молиявий-хўжалик фаолиятида амалга ошириладиган хўжалик муомалалари.
Хўжалик маблағларининг таркиби корхоналар фаолиятининг йўналишига боғлиқ (саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, нақлиёт ва ҳ.к.).
Хўжалик юритувчи субъект активлари (маблағлари) моҳияти, таркиби ва жойланишига кўра иккита гуруҳга бўлинади (1.3-чизма).

  1. Узоқ муддатли активлар.

  2. Жорий активлар.

Асосий воситалар таркибига қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган моддий активлар киритилади:
а) бир йилдан ортиқ хизмат муддати;
б) бир бирлик (тўплам) учун қиймати Ўзбекистон Республикасида (харид пайтида) белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ортиқ бўлган буюмлар.
Корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилашга ҳақли.
Асосий воситаларга ер, ерни ободонлаштириш, бинолар, иншоотлар, узатиш мосламалари, машина ва асбоб-ускуналар, мебел ва офис жиҳозлари, компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси, транспорт воситалари, ишчи ҳамда маҳсулдор ҳайвонлар ва ҳоказо шунга ўхшашлар киради.
Асосий воситаларни ҳисобга олиш услублари № 5 «Асосий воситалар» номли БҲМСда келтирилган.
Узоқ муддатли активларга асосий воситалар, номоддий активлар, узоқ муддатли инвестициялар, ўрнатиладиган асбоб-ускуналар, капитал қўйилмалар ва узоқ муддатли дебитор қарзлари ҳамда кечиктирилган харажатиар киради. Буларнинг мазмунини тушуниш учун айримларига батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.
Асосий воситалар - корхона хўжалик фаолиятини юритишда узоқ давом этадиган вақт мобайнида, маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш ёки маъмурий ва ижтимоий-маданий функцияларни амалга ошириш жараёнида фойдаланиладиган моддий активлардир.
№ 7 «Номоддий активлар» номли БҲМСнинг 7-бандига мувофиқ номоддий активлар - моддий-ашёвий шаклга эга бўлмаган, хўжалик юритувчи субъект томонидан, хўжалик фаолиятида фойдаланиш мақсадида назорат қилинадиган, шунингдек, узоқ вақт (бир йилдан кўп) ишлатиш учун мўлжалланган мол-мулк объектлари. Шунингдек, номоддий активлар қуйидаги талабларга жавоб берганида актив деб тан олинади: актив таърифини қондирадиган; ўлчанадиган; аҳамиятга молик бўлган; ишончли бўлган; келгусида иқтисодий наф келтирадиган; ажратиладиган, яъни уни ишлатиладиган ишлаб чиқаришдан алоҳида фойдаланиш мумкин бўлган ҳолларда.
Номоддий активларга патентлар, лицензиялар, «ноу-хау», савдо маркалари, товар белгилари, саноат намуналари, дастурий таъминот, гудвилл, ташкилий харажатиар, франшизалар, муаллифлик ҳуқуқлари, хизмат кўрсатиш белгилари ва бошқалар киради.
Корхонанинг жорий активларига товар-моддий заҳиралари, келгуси давр харажатлари ва кечиктирилган қарзлар, олинадиган ҳисобварақлар (дебиторлик қарзлар), пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқалар киради.
Хўжалик юритувчи субъект активлари таркибида жорий активларнинг рўйхати кенг ва хилма-хил бўлиб, улар доимо айланишда бўлганлиги сабабли узоқ муддатли активларга қараганда нисбатан юқори ликвидли ҳисобланади. Жорий активларнинг нақд пулга айлантириш осон бўлган қисми юқори ликвидли дейилади.
Ишлаб чиқариш соҳасидаги маблағларнинг иккинчи қисми меҳнат буюмлари ташкил этади. Булар киши меҳнати йўналтириладиган маблағлардир. Меҳнат буюмлари таркибига хом ашё, асосий материаллар, ёрдамчи материаллар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, ёқилғилар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, ўзи ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар, келгуси давр сарфлари ва бошқалар киради. Меҳнат буюмлари ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиб меҳнат воситаларидан фарқ қилган ҳолда, бир ишлаб чиқариш жараёнида ўз қийматини янгидан яратилган маҳсулотнинг таннархига тўлиқ ўтказади. Меҳнат буюмларининг пулда ифодаланган йиғиндиси айланма ишлаб чиқариш маблағлари деб аталади.
Товар-моддий заҳиралари корхонанинг ишлаб чиқариш заҳиралари ва тугалланмаган ишлаб чиқариш соҳасидаги айланма маблағларидан ташкил топади. Ишлаб чиқариш соҳасидаги айланма маблағлари қуйидагиларга бўлинади: ишлаб чиқариш заҳиралари - хом ашё, асосий материаллар, ёрдамчи материаллар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, ёқилғилар, эҳтиёт қисмлар ва таъмирлаш материаллари, идиш ва идиш материаллари, бошқа материаллар, таъмирлашга ва бошқа асосий фаолият эҳтиёжи учун ишлатиладиган қурилиш материаллари; тугалланмаган ишлаб чиқариш – ой охирида иш жойларида қолган нотайёр материаллар, ўзи ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар, келгуси давр учун қилинган харажатлар ва ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги тугалланмаган харажатлар.
Заҳиралар, капитал қўйилмалар ва таъмирлаш харажатлари (қурилма ва материаллар) тугалланмаган капитал қурилиш, капитал тузатиш харажатлари капитал қўйилмалар ва капитал таъмирлашдаги айланма маблағлар қаторига киради.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг товар қисми (яъни сотишга мўлжалланган қисми), пул маблағлари, дебиторлар билан ҳисоблашувдаги ва муомала жараёнига хизмат қилувчи маблағлар, муомала соҳасидаги маблағларни ташкил этади.
Сотган маҳсулотлари учун корхоналар пул оладилар ва бу пуллардан ишлаб чиқариш воситалари (хом ашё, асосий материаллар, ёрдамчи материаллар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, ёқилғилар) сотиб олиш, иш ҳақи бериш, давлат бюджети билан ҳисоблашиш ва бошқа мақсадлар учун фойдаланадилар. Корхонанинг пул маблағлари банкнинг ҳисоб-китоб ҳисобварағи ва махсус ҳисобварақларида ёки кассада сақланади. Корхона ихтиёрида маҳсулот сотишдан ва хизмат кўрсатишдан тушган пуллардан ташқари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни бюджетдан молиялаштириш ёки мавсумий сарфларни қоплаш учун олинган кредит шаклидаги пул маблағлари ҳам бўлади.
Сотилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун пул маблағлари келиб тушиши амалда маҳсулот сотилган ёки хизмат бажарилган вақтидан кечикиб содир бўлади. Сотилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизмат учун мазкур корхонага қарздор бўлган корхоналар ёки айрим шахслар дебиторлар, қарзнинг ўзи эса (ҳисоблашувдаги маблағлар) дебиторлик қарз деб аталади.
Шундай қилиб, корхонанинг муомала соҳасидаги маблағлари амалиётда тайёр маҳсулотлар (товар) кўринишида омборларда, пул маблағлари ҳисоб-китоб ҳисобварағида ёки ҳисоблашувда (дебиторлик қарз) бўлиши мумкин. Ноишлаб чиқаришдаги маблағларга истеъмол соҳасидаги маблағлар киради. Улар ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этмайди. Лекин эҳтиёжларни қондириб, уларнинг ишлаб чиқариши фаолиятига жиддий таъсир кўрсатади.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish