Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,51 Mb.
bet28/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#191948
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   41
Bog'liq
1-БОБ. Бухгалтерия ҳисоби

Ахборотни тақдим этиш шакллари. Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўгрисида"ги Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ, молиявий ҳисобот бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисидаги, асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги, пул оқимлари тўғрисидаги, хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот шакллари, шунингдек, изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлардан иборат. Молиявий ҳисобот шакллари Молия вазирлиги томонидан 2002 йил 27-декабрдаги 140-сонли буйруқ билан тасдиқланган, Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 24-январда 1209-рақам билан рўйхатга олинган "Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидалар"га асосланиб тақдим этилади. Шунингдек, корхоналар солиқлар, ижтимоий таъминот ва суғурта, меҳнат биржаларига ўрнатилган тартибда ҳисобот топширадилар.

Бошқарув ҳисоби ахборотлари эса фойдаланувчиларга эркин шаклда тақдим этилади.

  1. Ҳисобни юритиш мажбурияти. Молиявий ҳисоб расмий ҳисоб бўлиб, барча корхоналар учун уни юритиш мажбурийдир. Молиявий ҳисобот ҳужжатлари солиқ идоралари ва бошқа тегишли жойларга тақдим этилади, улар аудиторларнинг текширув объекти ҳисобланиб, чоп этилиши шартдир.

Бошқарув ҳисобини олиб бориш корхона раҳбарияти талабларига мувофиқ амалга оширилади.

  1. Ҳисобни ташкил этиш қоидалари. Молиявий ҳисобда молиявий ҳисобот ахборотлари аниқ тамойил ва қоидаларга мувофиқ шаклланиши ҳамда акс эттирилиши шарт, улар асосида маълумотлар қайд қилинади, баҳоланади ва тегишли ҳисобварақларда расмийлаштирилади. Ушбу тамойил ва қоидалар "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида белгилаб қўйилади.

Бошқарув ҳисобини юритиш тартиб-қоидалари корхонанинг стратегик ва тактик мақсадларидан, xyсyсиятларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилади. Бу ҳисоб турида маълумотларнинг бошқарув қарорларини қабул қилиш учун аҳамиятлилик даражасига эътибор берилади.

  1. Ҳисоб тамойиллари. Молиявий ҳисоб умумий тамойилларга таянади, булар бухгатерия ҳисобини икки ёқлама ёзув усулида юритиш, аниқлик, мазмуннинг шаклдан устунлиги, кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги, молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги ва ҳ.к. Бу тамойилларга корхона ходимлари билан бир қаторда давлат идоралари вакиллари ҳам амал қилади.

Бошқарув ҳисобининг асосий тамойиллари эса ҳисобни икки ёқлама ёзув усулида юритиш, ўзлуксизлик, аниқлик, ҳисоблаш, эҳтиёткорлик, кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги ва ҳ.к. ҳисобланади.


  1. Download 0,51 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish