тип. Актив моддаларидаги ўзгариш (активда кўпайиш ва активда камайиш) – баланс жами ўзгармайди.
тип. Пассив моддаларидаги ўзгариш (пассивдаги кўпайиш ва пассивдаги камайиш) - баланс жами ўзгармайди.
тип. Актив ва пассив моддаларида кўпайишга олиб келувчи ўзгаришлар (актив ва пассив бир хил суммага кўпаяди).
тип. Актив ва пассив моддаларида камайишга олиб келувчи ўзгаришлар (актив ва пассив бир хил суммага камаяди).
Демак, ҳар қандай хўжалик муомаласи ушбу кўрсатилган тўрт тип ўзгаришлардан бирининг содир бўлишига олиб келади.
Юқорида келтирилган мисол ва изоҳларга кўра хўжалик муомалалари таъсирида биринчи ва иккинчи тип ўзгаришларда, ўзгариш фақат баланснинг актив қисмидаги моддалар орасида ёки пассив қисмидаги моддалар орасида алоҳида бирининг кўпайиб, иккинчисининг камайишига олиб келади. Шу билан бирга баланснинг актив ва пассив қисмларининг жами суммаси ўзгармайди.
Учинчи ва тўртинчи тип ўзгаришлар эса, ўзгариш баланснинг актив қисмидаги тегишли моддаларни ҳам, пассив қисмидаги тегишли моддаларни ҳам бир вақтда кўпайтиради (учинчи тип ўзгариш) ва камайтиради (тўртинчи тип ўзгариш). Шу билан бирга баланснинг умумий суммасига таъсир қилади, яъни кўпайтиради ёки камайтиради (1.6-чизма).
1.6-чизма. Баланс ўзгаришини типлари
Бухгалтерия баланси - корхоналарнинг молиявий аҳволини ўрганиш учун ахборот манбаи эканлиги. Бухгалтерия баланси ахборотларга бой манба бўлиб, уларга асосланиб хўжалик юритувчи субъект молия-хўжалик фаолияти ҳамда унинг натижалари баҳоланади. Айнан мана шундай муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги боис бухгалтерия баланси бухгалтерия ҳисоботи шакллари ичида биринчи ўринда туради. Ундаги ахборотларнинг мазмунини билиш учун нафақат бухгалтерия баланси тузилиши тўғрисида тасаввурга эга бўлиш, балки айрим кўрсаткичлар ўртасидаги мантиқий ва ўзига хос боғлиқликларни ҳам билиш зарур. Бухгалтерия балансининг мазмунини билишда уни ўқиш кетма-кетлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга, шунингдек, фақат бухгалтерия балансига хос бўлган айрим чеклашларни, албатта, билиш зарур.
Бухгалтерия балансининг активи ва пассивининг тузилиши ҳамда мазмуни ундаги ахборотдан фойдаланувчилар, энг аввало ташқи фойдаланувчиларга қаратилган. Дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг ҳолатини очиб берувчи, корхонанинг жорий харажатлари ёки фойдаси ҳисобидан ташкил этилган хусусий капитал ва айрим турдаги резервлар шаклланишини очиб берувчи моддалар батафсиллик даражасининг юқорилиги шундан келиб чиқади.
Балансга хос ички ўзаро боғлиқликлар ахборотдан фойдаланувчилар эҳтиёжининг қондирилиш даражасига боғлиқ бўлмайди ва қуйидагилардан иборат:
Активдаги барча бўлимлар суммалари йиғиндиси пассивдаги барча бўлимлар суммалари йиғиндисига тенг бўлиб, бу баланснинг моҳияти билан изоҳланади.
Хусусий капиталнинг ҳажми (пассив I бўлим) узоқ муддатли активлар (активдаги биринчи бўлим) ҳажмидан кўп бўлади. Бундай хулоса исбот талаб қилмайди. Чунки, хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фаолияти жорий активларсиз мумкин эмас деб қабул қилинган. Шунинг учун хусусий капиталнинг таркиби узоқ муддатли ва жорий активлар шаклланишини доимо назарда тутади. Миллий иқтисодиётдаги тармоқларнинг ўзига хос хусусиятлари активдаги мулклар нисбатига ҳар хил таъсир кўрсатади.
Ушбу услуб бўйича ҳисобланган тафовут ўз айланма маблағларининг мавжудлигини кўрсатади. Бу маблағлар ва заҳиралар ҳамда харажатларни шакллантириш капитал ва резервлар (пассив I бўлими) ҳамда узоқ муддатли кредитлар ва қарз маблағлар (пассив II бўлими)дан узоқ муддатли активларни (актив I бўлими) чегириб ташлаган ҳолда аниқланади.
Шундай қилиб, заҳиралар ва харажатларни шакллантирувчи асосий манбаларнинг умумий миқдори қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар суммаси қўшилган ҳолдаги олдинги кўрсаткич миқдорига тенг.
Узоқ муддатли активлар (актив I бўлими) асосан ўз маблағлари ҳисобидан шаклланишини эътиборга олиб, уларнинг миқдори хўжалик юритувчи субъект нормал фаолият кўрсатган шароитда, мажбуриятлар (пассив II бўлими) суммасидан кўп бўлиши мумкин. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда уларнинг нисбати 6/4 ва ундан юқори бўлиши нормал ҳолат деб тан олинади.
Балансда барча активлар ва пассивлар жуда батафсил берилади. Бу унинг активи ва пассиви бўйича айрим моддалари, натижада, айрим мулкларни қоплаш манбалари ўртасида боғлиқлик ўрнатишга имкон беради.
Масалан, узоқ муддатли ва қисқа муддатли қўйилмаларни қоплаш манбалари бўлиб, махсус мўлжалланган ҳар хил фондлар ва резерв капитали ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |