Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,51 Mb.
bet38/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#191948
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
1-БОБ. Бухгалтерия ҳисоби

Тугатиш баланси хўжалик юритувчи субъект тугатилаётганда тузилади. У бошқа баланслардан ўз моддаларининг ҳисоб (дастлабки ёки тикланиш) қиймати бўйича эмас, балки тугатилиш пайтида ҳар бир активнинг сотиш мумкин бўлган баҳода баҳоланиши билан тубдан фарқ қилади. «Ноумид қарзлар», «Зарарлар», «Келгуси давр даромадлари» ва «Келгуси давр харажатлари» моддалари тугатиш балансига киритилмаслиги мумкин. Аммо гудвилл, патент ва савдо белгилари қиймати каби янги моддалар пайдо бўлиши мумкин. Тугатиш даври бошидан барча ўз маблағлари махсус очиладиган «Тугатиш» ҳисобварағида ҳисобга олиниб, унда кейинчалик мулкий моддалар ва хўжалик юритувчи субъектни тугатиш харажатлари ўртасидаги фарқ кўрсатилади.
Бўлиш баланси йирик корхонани бир қанча майда корхоналарга бўлиш, битта ёки бир нечта бўлинмаларни бошқа корхонага бериш пайтида тузилиб, сўнгги ҳолатда баланс ўтказиш баланси деб ҳам аталади.
Бирлаштириш баланси бир нечта корхоналар биттага бирлашганида тузилади.
Ҳуқуқий мақоми бўйича бухгалтерия баланслари қуйидагича: - юридик шахслар баланси;
- алоҳида бўлинмалар баланслари.
Юридик шахслар баланси юридик шахс мақомига эга хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилади. Уларнинг мақоми Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 39-моддасида белгиланган. Унга мувофиқ: «Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади» 3 . Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак.
Алоҳида бўлинмалар баланси корхонанинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган, алоҳида таркибий бўлинмалари (цехлар, бўлимлар ва б.) томонидан тузилади. Юридик шахслар ва ички хўжалик бўлинмалари баланслари ўртасидаги боғлиқлик ички ҳисоблашув ҳисобварақлари тизими орқали амалга оширилади.
Тақдим этиш даври бўйича қуйидаги баланс турлари мавжуд: кириш баланси, даврий баланс ва якуний баланс.
Кириш баланси хўжалик юритувчи субъектнинг юридик шахс мақомига эга бўлиши, яъни унинг давлат рўйхатидан ўтказилиши билан бевосита боғлиқ.
Даврий баланслар ҳар бир ҳисобот даври (ой, чорак, ярим йил, 9 ой) бўйича тузилади.
Якуний баланслар ҳисобот йили якуни бўйича тақдим этилади. Бир вақтнинг ўзида улар кейинги ҳисобот йилининг бошига кириш баланси бўлиб, шу билан бирга бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойилларидан бири - узлуксизлик, яъни фаолияти узлуксиз корхона тамойилини билдиради.
Қайта ташкил этиш тартиби бўйича бухгалтерия баланслари муайян корхонанинг ҳаёт циклига қаратилган бўлиб, унинг мақоми ЎзР ФКнинг 49-моддасида очиб берилган ва қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш каби қайта ташкил этиш турларини ўз ичига олади.
Масалан, «қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш ҳолларини истисно қилганда, янгидан вужудга келган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтидан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади»4.
Юридик шахсни қайта ташкил этиш қоидаларидан келиб чиққан ҳолда бухгалтерия баланслари кириш, бўлиниш, бирлаштириш ва тугатиш балансларига бўлинади.
Кириш баланслари маълум маблағлар ва маблағлар манбалари тўпламидан иборат бўлиб, уларга корхона ўз фаолиятини бошлаган вақтда эга бўлади. Бундай баланс қайта ташкил этиш натижасида аввал фаолият кўрсатган корхона ўрнида ташкил этилган корхоналарда тузилади.
Бўлиниш баланслари таъсисчилар қарори ёки таъсис ҳужжатларига мувофиқ ваколат берилган юридик шахслар ёки суд қарори бўйича олдин фаолият кўрсатган корхонани тугатиш натижасида ташкил этилган корхоналар мулкларини акс эттиради.
Битта корхонанинг алоҳида таркибий бўлинмалари бошқа корхонага ўтказилганда, уларнинг актив ва пассивлари ўтказиш балансида акс эттирилади.
Бирлаштириш баланси қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этиш натижасида бирлашган бир қанча ташкилотларнинг мулкларини акс эттиради. Юридик шахс унга бошқа юридик шахсни қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилганида қўшиб олинган юридик шахснинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади.
Тугатиш баланслари банкрот деб эълон қилинган корхона мулкларини акс эттиради.
Корхона молиявий аҳволининг ёмонлашишига қараб тугатиш баланслари қуйидаги кўринишларда тузилади:
- кириш тугатиш баланси; - оралиқ тугатиш баланси; - якуний тугатиш баланси.
Уларнинг ҳар бири тугатилаётган корхона мулкларини сотиш мумкин бўлган баҳода баҳоланиб тузилади.
Тузилиш шакли бўйича бухгалтерия баланслари бир томонлама (вертикал) ва икки томонлама (горизонтал) балансларга бўлинади.
Бир томонлама (вертикал) баланслар вертикал кўринишда тузилиб, олдин баланс активининг бўлим ва моддалари, ундан кейин пассив бўлимлари ва моддалари келтирилади.
Икки томонлама (горизонтал) баланслар горизонтал кўринишда тузилади. Унинг чап томонида актив бўлимлари ва моддалари, қарамақарши, яъни ўнг томонида пассив бўлимлари ва моддалари акс эттирилади.
Баланснинг бундай тузилиши корхона молиявий аҳволини таҳлил қилишни осонлаштиради.
Софлик даражасига кўра баланслар брутто-баланс ва неттобалансларга бўлинади.
Брутто баланс - бу барча тартибга солувчи (контр-актив ва контрпассив) моддаларни ўз ичига оладиган балансдир. Брутто (brutto) - италянча сўз бўлиб, айнан таржимаси «қўпол», «тозаланмаган» деган маъноларни билдиради. Брутто баланс шакли фақатгина ҳар хил илмий тадқиқотлар, баланс шаклида умумлаштиришнинг тарихий жиҳатларини ўрганиш ва шунга ўхшаш мақсадларда тузилади.
Нетто баланс - бу тартибга солувчи моддалар (контр-актив ва контрпассив ҳисобварақлар) қолдиқлари мос равишда тегишли моддалардан айириб ташланган, яъни тозаланган балансдир. Нетто (netto) сўзи ҳам италянча бўлиб, «соф», «тоза» деган маъноларни билдиради. Ҳозирги вақтда баланснинг бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларига мувофиқ аниқланган, нетто-балансига мос келадиган шакли қўлланилади. Масалан, «асосий воситаларнинг эскириши», «номоддий активлар амортизацияси», «савдо устамаси» ва ҳоказолар активдаги тегишли моддалардан мос равишда чегириб ташланиб, уларнинг соф қолдиғи кўрсатилади. Пассивда эса контр-пассив ҳисобварақлар қолдиғи, масалан, «сотиб олинган хусусий акциялар моддасининг қолдиғи у билан боғлиқ тегишли модда, яъни «Устав капитали» моддаси қолдиғидан чегириб ташланади.
Фаолият тури бўйича баланслар асосий ва асосий бўлмаган фаолият балансларига бўлинади. Хўжалик юритувчи субъектнинг ихтисослашганлиги ва унинг уставига мос фаолият асосий фаолият дейилади. Фаолиятнинг барча бошқа турлари асосий бўлмаган фаолият ҳисобланади.
Тармоқлар бўйича баланслар саноат корхоналари баланси, транспорт корхоналари баланслари ва ҳ.к.ларга бўлинади.
Тузиш усули бўйича бухгалтерия баланслари айланма (айланмақолдиқ), оддий шаклдаги ва шахмат шаклидаги балансларга бўлинади.
Оборол (айланма-қолдиқ) баланслари амалга оширилган хўжалик муомалаларини ҳисобварақларда тўлиқ акс эттирилганлигини, айланма ва қолдиқлар тўғри чиқарилганлигини назорат қилиш учун қўлланилади.
Оддий шаклдаги баланслар намунавий бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Шахмат шаклидаги баланс айланма-қолдиқ балансининг барча белгилари (хусусиятлари)ни ўз ичига олади. Унинг асосий афзалликлари қуйидагиларда намоён бўлади:

  • бир хил тоифадаги хўжалик муомалалари умумлаштирилганлиги боис иқтисодий ҳодисалар фактлари устидан назоратни кучайтиради;

  • бир хил хўжалик муомалалари балансда иккита позициядан:

дебетланувчи ҳисобварақ томонидан ва кредитланувчи ҳисобварақ томонидан кўрсатилади;

  • корреспонденсияланувчи ҳисобварақлар бўйича ёзув иккиёқлама ёзув қоидасини сақлаган ҳолда, дебетланувчи ва кредитланувчи ҳисобварақлар кесишган жойда бир марта ёзилганлиги сабабли ҳисоб ёзувларининг сони қисқаради;

  • алоҳида маблағлар ва манбалар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш осонлашади. Чунки бундай баланснинг тузилиши нафақат содир этилган хўжалик муомалаларининг моҳиятини чуқурроқ тушунишни очиб беради, балки уларнинг умумлашган кўрсаткичларини ҳам акс эттиради.


Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish