Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Бухгалтерия ҳисобининг предмети ва вазифалари



Download 0,51 Mb.
bet31/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#191948
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   41
Bog'liq
1-БОБ. Бухгалтерия ҳисоби

1.7. Бухгалтерия ҳисобининг предмети ва вазифалари


Фаннинг предмети дейилганда, шу фан нимани ўрганади деган саволга жавоб бериш лозим бўлади, ҳар қандай мустақил фан ўзининг предметига, яъни ўрганиладиган объектларига ва методи, яъни шу предметни ўрганиш усулларининг илмий асосланган мажмуасига эга бўлиши лозим. Шунингдек, бухгалтерия ҳисоби ҳам иқтисодий фанларнинг мустақил бир тармоғи сифатида ўз предмети ва методига эга.
Хўжалик маблағлари (активлар), уларнинг манбалари (пассивлар) ва маблағларнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги доиравий айланиши ҳамда фаолият натижалари бухгагтерия ҳисобининг предметидир.
Корхоналар хўжалик фаолияти амалдаги қонунчилик ва тасдиқланган бизнес-режасига мувофиқ амалга оширилиб, ишлаб чиқаришни бетўхтов ўстиришга, меҳнат унумдорлигини оширишга, ресурсларни жуда ҳам тежаб сарфлашга, маҳсулот сифатини яхшилаш ва таннархини пасайтиришга, фойдани кўпайтириш ва натижада рентабелликни ўстиришга ёрдам бериши керак.
Хўжалик юритувчи субъект молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириши учун зарур маблағлар ва уларнинг вужудга келиш манбаларига эга бўлишлари лозим. Маблағлар ва манбалар таъминот, ишлаб чиқариш ва реализация жараёнларида содир бўладиган хўжалик муомалалари таъсирида ўзгаради.
Юқорида таъкидланганидек, бухгалтерия ҳисоби тадбиркорликни ривожлантириш ва бизнесни бошқаришда муҳим аҳамиятга эга. Лекин бухгалтерия ҳисоби корхона хўжалик фаолиятининг пулда ифодаланадиган қисминигина акс эттиради. Бу эса бухгалтерия ҳисобининг объектларини белгилаб беради.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига мувофиқ «Асосий ва жорий активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, заҳиралар, даромадлар ва харажатлар, фойда, зарарлар ҳамда уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўъжалик муомалалари бухгалтерия ҳисобининг объектларидир». Корхоналар ўз хўжалик фаолиятини амалга оширишлари учун зарур маблағлар, машиналар, қурилмалар, пул, моддий бойликлар ва бошқаларга эга бўлишлари керак. Бу маблағларнинг таркиби ва кўлами корхоналарнинг хўжалик фаолиятининг йўналиши (саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, нақлиёт ва ҳ.к.) билан боғлиқ бўлиб, уларнинг бизнесрежалари билан белгиланади.
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунга биноан, бухгалтерия ҳисобининг субъектлари бўлиб Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ЎзРда рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг ЎзР ҳудудида ҳамда ундан ташқарисида жойлашган шўъба корхоналари, филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа таркибий бўлинмалари ҳисобланади. Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритади ва бухгалтерия (моливий) ҳисоботини тақдим этади. Кичик корхоналар 20-сонли “Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби” деб номланган БҲМС асосида бухгалтерия ҳисобини соддалаштирилган тартибда юритадилар.
Бухгалтерия ҳисобининг асосий мақсади ахборотдан фойдаланувчиларни ўз вақтида, тўлиқ ҳамда аниқ молиявий ва бошқа бухгалтерия ахборотлари билан таъминлашдир. Бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотларни - бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотларни шакллантириш;

  • самарали бошқарув мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш;

  • молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузишдан иборат2.

Шунингдек, бухгалтерия ҳисоби корхона хўжалик фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш, хўжалик фаолиятида салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва унинг молиявий барқарорлигини таъминлайдиган ички хўжалик имкониятларини топишни таъминлаши зарур.
Бухгалтерия ҳисобининг биринчи вазифаси корхона раҳбарлари, таъсисчилари, иштирокчилари ва мулкдорлари, инвесторлар, кредиторлар, харидорлар ва бошқа ахборотдан фойдаланувчилар манфаатларидан келиб чиқади. Бухгалтерия ахборотлари тўлиқ ва ишончли бўлиши, яъни фойдаланувчиларга хўжалик юритувчи субъект тўғрисида, унинг мулклари, мажбуриятлари, фаолият натижалари тўғрисида барча зарур ахборотларни тақдим қилиши, демак, корхона маъмурияти ва бошқа ахборотдан фойдаланувчилар учун фойдали бўлиши лозим.
Иккинчи вазифанинг мазмуни шундан иборатки, бухгалтерия ҳисоби тизимида корхона молия-хўжалик фаолияти фактлар ва хўжалик муоамалаларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мослиги устидан назорат ўрнатиш учун маълумотларни шакллантириш зарур. Бундай ахборотлар хўжалик муомалаларининг мақсадга мувофиқлигини, моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланишни тасдиқлаши лозим.
Учинчи вазифа корхона хўжалик фаолиятини бошқаришнинг самарадорлигини оширишга қаратилган.
Шу билан бирга, шартномаларнинг бажарилишини, тежамкорликка риоя қилишни ва мулкнинг сақланишини таъминлашни назорат қилиш ҳам ҳисобнинг вазифасига киради.
Шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш бухгалтерия ҳисоби томонидан иккита вазифани бажаришда ифодаланади. Биринчиси, бухгалтерия ҳисоби тадбиркорликни ривожлантиришнинг жорий ва истиқболли режаларини тузиш учун зарур дастлабки маълумотлар беради.
Чунки мавжуд бозор конюнктурасини, моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларни ҳисобга олмай туриб, ҳаққоний бизнес-режа топшириқларини тузиш мумкин эмас. Иккинчидан, шартнома мажбуриятларини бажариш учун бир вақтнинг ўзида уларнинг бажарилишини назорат қилишни ташкил этиш зарур.
Ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархини пасайтириш, корхоналарда ва унинг бўлинмаларида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бухгалтерия ҳисобининг муҳим вазифасидир. Бундай улкан вазифалар корхоналарнинг ҳамма ички имкониятларини излаб топиш ва улардан самарали фойдаланиш, иқтисодий тежамкорликка риоя қилиш, ишлаб чиқариш заҳираларини ва харажатларини ўз вақтида ҳисобга олиб бориш билан муваффақиятли амалга оширилади.
Таъкидлаш жоизки, бухгалтерия ҳисоби олдига қўйиладиган ушбу вазифалар унинг нафақат хўжалик маблағлари (активлари) ва маблағлар манбалари (пассивлар) ҳамда хўжалик жараёнларини (таъминот, ишлаб чиқариш, реализация) рўйхатга олувчи ва ахборотларни сақловчи тизим эканлигидан далолат беради. Унинг асосий мақсади - корхона иқтисодиётини бошқарадиган тизимни ишончли, турли поғоналардаги бошқарувчиларга тушунарли ҳисоб-иқтисод ахборотлари билан таъминлашдан иборат.
Бошқарув тизимини такомиллаштириш, бозор муносабатларини қарор топтириш ва ривожлантириш бутун бухгалтерия ҳисоби тизимини такомиллаштириш, жумладан бухгалтерия ҳисобининг халқаро ва миллий стандартларини жорий қилиши билан чамбарчас боғлиқ.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish