Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони. 
http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=3107036 
2.
Т.Б.Азизов, Мойли экинларни етиштириш агротехнологияси, ―фан‖ нашриѐти, тошкент 2005 
й. 
3.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш 
юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида. Тошкент ш., 2009 йил 26 январ, ПҚ-1047-сон. 
http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=1434391 
4.
http://uza.uz/uz/business/moyli-ekinlar-maydoni-kengaymoqda-23-03-2015  
ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ЮҚОРИ СИФАТЛИ ВА ЭКОЛОГИК СОФ 
ҚУРИТИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
 
С.Я.Шарипов, З.З.Джамалов, К.Ў.Камолидинова 
Тошкент давлат аграр университети 
Қишлоқ хўжалиги соҳаси мамлакатимиз иқтисодиѐтининг энг муҳим секторларидан бири. Айни 
пайтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сифатли маҳсулотларни сақлашни 
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш уларни 
узоқ муддат сақлаш ва фойдали хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда ишни таъминлаш билан боғлиқ 
муаммоларни ҳал этиш бугунги кун долзарб масаласи ҳисобланади. 
Ушбу жараѐн қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини буғлатиш ва пайдо бўлган буғни йўқ қилиш 
орқали улардаги намни қуритишга асосланган. Бу нафақат маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичларини 
сақлаш, балки уларни янада яхшилашни таъминлайди. Шу боис қуритиш жараѐни услублари ва мақбул 
режимини танлашда қуритиш технологиясининг илмий асосларига таяниш зарур. Бу борада маҳсулот 
хусусиятини ўрганиш, энергия етказиб беришнинг юқори самарали ва мураккаб усулларини аниқлаш 
талаб этилади. Маҳсулотларни қуритиш жараѐнини тезлаштиришга ѐрдам берадиган мазкур усуллар қайта 
ишлаш ва озиқ-овқат саноатида энергия сарфининг илмий асосланган меъѐрларини амалга ошириш учун 
қулай шароитлар яратишни ҳам таъминлаши лозим. 
Қайта тикланадиган энергия манбаларидан ушбу мақсадларда бугунги кунда кенг 
фойдаланилмоқда. Айниқса, мамлакатимизда қуѐш энергияси қайта тикланадиган энергия манбалари 
орасида етакчи саналади. Мева-сабзавот консерваларига нисбатан қуритилган маҳсулотларни ишлаб 
чиқариш учун унчалик кўп маблағ сарфланмайди. Аммо, ушбу жараѐн энергия тежайдиган 


148 
технологияларни ишлаб чиқиш ва соҳага жорий этишни тақозо этади. Масалан, бир килограмм 
қуритилган маҳсулот ишлаб чиқариш учун ундаги 4-10 килограмм намни йўқ қилиш лозим ва бунда 
энергия сарфи 2,7-7,4 киловатт-соатни ташкил этади. Бунинг натижасида қишлоқ хўжалиги секторида 
қуритиш жараѐнининг энергия сарфи соҳа умумий ѐқилғи балансининг қарийб 20 фоизини ташкил 
қилади.[2] 
Мамлакатимизнинг табиий-иқлим шароитида қуѐш энергияси асосида ишлайдиган қурилмалардан 
фойдаланиш истиқболли ҳисобланади. Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш, ишлаб чиқаришнинг 
экологик жиҳатдан тозалиги, қулай табиий-иқлим шароитлари ушбу қурилмаларнинг афзалликлари 
сирасига киради. Айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг пишиши ва уларни қайта ишлаш жараѐни 
қуѐш радиациясининг энг фаол даврига тўғри келади. 
Мамлакатимиз боғларида уруғли, данакли ҳамда резавор меваларни эртаги навлари ҳар мавсумда 
ғарқ пишиб етилади. Маълумки, эртаги меваларни узоқ сақлаб бўлмайди, шунинг учун пишган 
мевалардан мураббо, джем, шарбат, қиѐм ва бошқа маҳсулотлар тайѐрласа бўлади. 
Мева-узум маҳсулотларини истеъмол қилиш бошлангандан буѐн уларни сақлаш ва қайта ишлаш 
билан шуғулланиб келинган. Етиштирилган маҳсулотни нест-нобуд қилмасдан ҳамда унинг сифатини 
пасайтирмасдан сақлаш ва қайта ишлаш, инсон эҳтиѐжларидан бири ҳисобланади. Қуритилган мева ва 
узум таркибида инсон организми учун зарур, енгил ҳазм бўладиган қанд моддаси, кислота ва витаминлар 
жуда кўп. 
Маълумки, мева-узум маҳсулотлари йилнинг муайян мавсумида етиштирилади. Шу сабабли 
уларни узоқ вақт сақлаш ва қайта ишлашни ташкил қилмасдан аҳолини йил бўйи таъминлаб бўлмайди. 
Шунинг учун қуйидаги меваларни қуритиш усуллари тавсия қилинади. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish