7
Қуйидаги жадвалда жисмоний шахсларнинг жамғариб бориладиган
пенсия ҳисоб рақамида даромадларини кўпайишини кўришимиз мумкин
Даромадлар
шкаласи
Умумий
солиқ
ставкаси
шу жумладан, жамғариб бориладиган
пенсия тўлови бўйича индивидул
ҳисоб рақамига тушум
Амалдаги ҳолат
Таклиф
этилаётган ҳолат
ЭКИҲнинг 1
баробаригача
0%
0%
0%
ЭКИҲнинг 1
баробаридан 5
баробаригача
7,5%
1,0%
2,0%
ЭКИҲнинг 5
баробаридан 10
баробаригача
17%
1,0%
2,0%
ЭКИҲнинг 10
баробаридан юқори
23%
1,0%
2,0%
Масалан, касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси ҳар ойда 1,9 млн.сўм иш ҳақи
олади. Энди ҳар ой 42 минг сўмни бюджетга тўлаш ўрнига жамғариб
бориладиган пенсия ҳисобрақамига йўналтиради.
2. Маҳаллий бюджетлар даромадлар базасини мустаҳкамлаш:
– бир гектардан ортиқ ер майдонига эга бўлган ягона солиқ тўловчилари
учун ер солиғи киритиш;
– алкоголь маҳсулотлари учун акциз солиғи ставкаларини маҳсулот
турига қараб, 10% дан 27% гача, сигаретлар учун – 50%, пиво учун – 20%га
индексация қилиш ҳисобига бюджетга қўшимча
тушумлар тушириш;
– жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, мазкур
мулкнинг бозор баҳосига энг яқин бўлган кадастр қийматидан олишга ўтиш, бу
эса, ўтказилган ялпи хатлов натижаларини инобатга олган ҳолда, солиққа
тортиш объектларининг тўлиқлигини таъминлаш ва ўз
навбатида, мазкур
даромад тури бўйича бюджет тушумларини кўпайтириш имконини беради.
Бунда солиқ солиш базасининг ошиши ҳисобига солиқ ставкасини 1,7% дан
0,2% гача камайтириш кўзда тутилмоқда;
Бундан ташқари, ҳудудларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб,
камайтирувчи коэффициентлар қўлланилиши мумкин. Масалан, Хоразм
вилоятида жойлашган уй бўйича солиқ Тошкент шаҳриникидан 2 баробарга
кам бўлади.
Бугунги кунда мулк солиғи уйнинг инвентаризация қийматидан олинади.
Инвентаризация қиймати эса уйнинг 1991 йилдаги нархлар асосида
ҳисобланган қийматнинг индекслаш (9.7 баробар) йўли билан аниқланади.
8
Коэффициент охирги марта 2010 йилда кўриб чиқилди ва уйнинг бозор
баҳосидан 20-25 марта камдир.
Масалан,
1) Тошкент шаҳрининг Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган 3 хонали
умумий майдони 78.3 кв.м. бўлган панель уйнинг инвентаризация қиймати
(эскиришни ҳисобга олган ҳолда) 11,1 млн.сўм, кадастр қиймати эса 113.7
млн.сўмни ташкил қилади.
2017 йилда мулк солиғи 189.8 минг сўмни, янги тартиб бўйича 227,3 минг
сўмни ташкил қилади ёки 1,2 баробарга ўсади.
– ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг қатъий
белгиланган ставкаларини 15% га индексация қилиш кўзда тутилмоқда. Бундан
ташқари, қурилиши тугалланмаган объектлар жойлашган ер майдонлари
бўйича юқори (икки баробар) ставка киритилиши кўзда тутилмоқда;
– маҳаллий ҳокимият
идораларига, жисмоний шахсларнинг мол-мулк
солиғи, маҳаллий солиқлар бўйича, ҳудуд хусусиятларидан келиб чиқиб,
базавий ставкаларни камайтирувчи ва кўпайтирувчи коэффициентлар қўллаш
ҳуқуқини бериш.
-
паст самарали, талаб этилмаган, долзарблигини йўқотган солиқ
турларини бекор қилиш, шунингдек солиқ солиш тизимидан чиқариб
ташлаш
хисобига солиқ солишнинг соддалигини ва шаффофлигини таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: