Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги


Кўп хонадонли уйлар қурилиш дастури



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/24
Sana24.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#249734
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
byudjetnoma

Кўп хонадонли уйлар қурилиш дастури. 2018 йилда жорий йилга 
нисбатан қарийб 2 баробар кўп ёки 335 та 13900 хонадонга эга уйлар (шундан 
42 та уй мақсадли равишда ҳарбийлар оилалари учун) қурилишига 2 трлн. 
сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. 
Шундан, 509 млрд. сўми аҳоли маблағлари ҳисобига, 370 млрд. сўми 
бюджет маблағлари ҳисобига, 1,4 трлн. сўми тижорат банкларининг ҳамда 
ҳалқаро молиявий институтларнинг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига 
молиялаштирилади. 
Шу билан биргаликда ушбу массивларда жами 436 км ичимлик сув 
тармоқлари, 306,2 км электр тармоқлари, 332,6 км табий газ тармоғи, 273,3 км 
ички йулларни қуриш ишлари режалаштирилмоқда. 
Аҳоли пунктларини, маҳаллаларни ободонлаштириш, ирригация 
тизимларини ва ариқларни тозалаш, уй-жой-коммунал хўжалиги объектларини 
таъмирлаш, инфраструктурани яхшилаш, йўллар ва кўчаларни таъмирлаш 
бўйича ишсиз фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларини ташкил 
этишга 714 млрд. сўм маблағ кўзда тутилган. 
Жамоатчилик ишларини ташкил этишда: 
бюджет ташкилотлари учун жамоатчилик ишлари иштирокчилари учун 
ойлик иш ҳақи тўлови энг кам иш ҳақи миқдорининг беш баробаридан ортиқ 
бўлмаган миқдорда белгиланади;
тадбиркорлик 
субъектлари, 
нодавлат 
нотижорат 
ташкилотлари 
томонидан ишлар ташкил этилганда, бандликка кўмаклашиш маркази 
томонидан йўлланган ишчига улар томонидан белгиланган иш ҳақининг 50 
фоизигача, лекин энг кам иш ҳақи миқдорининг икки ярим баробаридан ортиқ 
бўлмаган миқдорда тўлаб берилади. 
2.2 Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Давлат дастурларини 
амалга оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар 


13 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Президент ва 
Хукумат қарорлари билан қабул қилинган Давлат дастурларини, шунингдек, 
давлат Раҳбарининг алоҳида топшириқларини амалга оширишга йўналтирилган 
Давлат бюджети харажатлари 8 437,6 млрд. сўмни ташкил этади. 
Шундан таълим соҳасида: 
а) мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш Дастури 
доирасида 2017-2021 йилларда мактабгача таълим муассасаларини қуриш
(14 объект), реконструкция қилиш (256 объект), мукаммал таъмирлаш
(157 объект) ва жиҳозлаш ишларига 815 млрд. сўм ёки 2017 йилга 
солиштирганда 3 баробар кўп маблағ ажратиш кўзда тутилган, шундан 193 
млрд. сўм Халқаро молия институтларининг заём маблағлари ҳисобидан.
Маълумот учун: 2017 йилда 302 объект, шу жумладан янги қурилиш – 2 
объект, реконструкция – 105 объект, мукаммал таъмирлаш – 195 объект. 
Шунингдек мазкур дастур доирасида қуйидагиларга қўшимча маблағлар 
кўзда тутилган: 
1200 та мактабгача таълим муассасаларини ўқув-кўргазма қўлланмалари, 
дидактик материаллар, мантиқий фикрлаш ўйинлари ва ўйинчоқлари билан 
таъминлашга 5 млрд. сўм; 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача 
таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида янги ташкил этилган 
Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг худудий бошқармалари ва туман 
(шаҳар) бўлимларини сақлаш, шунингдек жиҳозлашга 60 млрд. сўм кўзда 
тутилган.
б) 11 йиллик мажбурий таълимга ўтилиши муносабати билан бюджет 
лойиҳасида 728,5 млрд сўм, шундан 11-синфлар учун дарсликлар чиқаришга 46 
млрд сўм ва ўқув-ишлаб чиқариш комплекслари учун 489 та устахоналарни 
жиҳозлашга 20 млрд сўм назарда тутилмоқда
(Маълумот учун: 2017 йилда 10-синфлар учун 289 минг ўқувчи қабул 
қилинди ва уларни ўқитиш харажатлари 110,6 млрд. сўмни ташкил қилди.)
Улардан 628 млрд. сўм маблағ касб-ҳунар коллежлари ва академик 
лицейларнинг контингенти пасайганлиги ҳисобидан қопланади. 
Молия вазирлиги ҳузуридаги мақсадли Китоб жамғармаси орқали 
2018/2019 ўқув йилида 1, 2 ва 11-синфлар учун 29,7 млн. нусха ўқув-услубий 
мажмуалар олиш ва етказиб бериш учун 113,5 млрд. сўм ажратиш 
режалаштирилган. Шундан: 
- 1-синфлар учун 8,4 млн. нусхада ўқув-услубий мажмуалар чиқаришга 
22,6 млрд. сўм;


14 
- 2-синфлар 
учун ўқув-услубий мажмуалар, шунингдек 3 ва
4-синфлар учун 10,9 млн. нусха чет тил фанлари бўйича иш дафтарлари 
чиқаришга 32,6 млрд. сўм;
- 6-синфлар учун чет тил фанлари бўйича 700 минг нусха ўқув-услубий 
мажмуалар чиқаришга 4,7 млрд. сўм;
- 11-синфлар учун 9,7 млн. нусха дарсликлар чиқаришга 46,1 млрд. сўм;
- “Меҳрибонлик уйлари”, махсус мактаблар ва мактаб-интернатлар учун 
дарсликлар чиқаришга 1,1 млрд. сўм;
Шу билан бирга, 2018 йилда умумтаълим мактаблари кутубхона 
жамғармалари учун бадиий адабиётлар сотиб олиш ва етказиб бериш учун 
эркин қолдиқ маблағларини тижорат банклари депозитларига вақтинчалик 
жойлаштиришдан тушган даромадлар ҳисобидан 8,3 млрд. сўм молиялаштириш 
режалаштирилмоқда.
Шу билан бирга, таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник 
базасини ривожлантириш Жамғармасининг 2018 йилги дастури бўйича 351 та 
умумтаълим мактабларида 723.7 млрд. сўмлик ва 15 та ўрта-махсус касб-ҳунар 
муассасаларида 93,7 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. 
в) 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш 
Дастури доирасида олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини 
ривожлантириш учун 448,5 млрд. сўм ёки 2017 йилдан 1,5 баробар кўп маблағ 
ажратиш кўзда тутилган. Олий таълим муассасаларида талабалар сони эса 
7,6 фоизга ёки 280 мингга кўпайиши кутилмоқда. 

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish