2
Мундарижа
Кириш ............................................................................................................. 3
I.
2018 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ва
Давлат бюджети даромадларининг прогноз кўрсаткичлари
................ ……….….4
1.1. 2018 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг мақсад ва вазифалари ..... 4
1.2. Давлат бюджетининг даромадлар қисмини такомиллаштириш
бўйича таклифлар ………… ................................ …………………………………5
1.3. 2018 йилги Давлат бюджети даромадларининг тузилмаси … ........... 9
II.
2018 йилги бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ва Давлат
бюджети харажатларининг прогноз параметрлари
……… .................................... .11
2.1. Аҳолининг бандлик даражаси ва
даромадларини оширишга
қаратилган чора-тадбирлар ................................................................................. 11
2.2. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш Давлат дастурларини амалга
оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар ....................................................... 12
2.3. Бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш ....................... 21
2.4. 2018 йилги Давлат бюджети харажатларининг тузилмаси … ...... …24
2.5. Бюджет харажатларининг самарадорлигини оширишга қаратилган
чора-тадбирлар. .................................................................................................... .28
III.
2018 йилги Давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари ва
харажатлари
.......................................................................................................................... 34
3.1. Давлат мақсадли жамғармаларининг 2018
йилги даромад ва
харажатлар прогнози .................................................... ……………………………34
3
Кириш
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш,
давлатнинг иқтисодиётдаги ўрнини янада қисқартириш,
тадбиркорлик
фаолияти ҳимояси ва кафолатини кучайтириш, инвестиция жалб қилиш ҳамда
иқтисодиётнинг таянч тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган
чора-тадбирлар белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга эришишга
кўмаклашди.
Шунингдек, бунинг учун бир томондан иқтисодий ва молиявий
шароитнинг барқарорлигини ва олдиндан кўра
билишни таъминлашга
йўналтирилган, иккинчи томондан иқтисодиётнинг рақобатбардошлилигини
ошириш, иқтисодиёт соҳаларини модернизациялаш ва жадал ривожлантириш
билан боғлик тузилмавий номутаносиблик ва тўсиқларни бартараф этишга
йўналтирилган иқтисодий сиёсатни ўтказиш талаб этилди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида
кўрсатилган тадбирларнинг амалга оширилиши яқин келажакда қуйидаги
имкониятларни яратади:
а)
базавий
тармоқларининг
молиявий
ҳолати
билан
боғлиқ
иқтисодиётдаги таркибий муаммоларга қарамасдан, иқтисодиётнинг ўсиш
суръатларини 5-6 фоиз даражасида ушлаб туришга эришиш.
б) маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришда маҳаллий
ҳокимият органларининг мустақиллигини ошириш ва солиққа тортиладиган
базанинг кенгайтириш ҳисобига Давлат бюджети
даромадларининг прогноз
кўрсаткичлари ошишига эришиш;
в) ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Давлат ва худудий
дастурлар ижросини таъминлаш, аҳолининг
бандлик даражасини ва
даромадларини ошириш, мамлакат мудофаасини мустаҳкамлаш ва чет
давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш.