Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги


II. 2018 йилги бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ва



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/24
Sana24.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#249734
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
byudjetnoma

II. 2018 йилги бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ва 
Давлат бюджети харажатларининг прогноз параметрлари 
2.1. Аҳолининг бандлик даражаси ва даромадларини оширишга 
йўналтирилган чора-тадбирлар 
Халқаро валюта жамғармасининг хулосасига кўра иқтисодиётга ижобий 
таъсир кўрсатган валюта сиёсатининг либераллаштириш жараёни шароитида, 
давлат томонидан аҳолининг турмуш даражасига салбий оқибатлар таъсирини 
камайтириш бўйича чоралар кўриш давом эттирилади. 
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига 
аҳолининг ортиб бораётган талабини янада тўлиқроқ қондириш, уларнинг 
харид имкониятларини мустаҳкамлаш, нарх-навонинг ошиб кетиши, инфляция 
ва аҳолининг реал даромадлари тушиб кетишига олиб келувчи омиллар 
шаклланишига йўл қўймаслик мақсадида, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 23 июндаги № ПҚ-3082-сонли “Республика 
аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари 
билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 
эквиваленти 100 млн АҚШ доллари бўлган бирламчи бадали ҳисобидан 
шакллантириладиган 
Ички 
истеъмол 
бозорида 
нарх-навони 
барқарорлаштиришга кўмаклашиш Жамғармаси ташкил этилди.
Жамғарма маблағлари биринчи навбатда, гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, 
ғалла, ун, картошка, сабзи, бошпиёз, шунингдек, бошқа муҳим ижтимоий 
аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларини ички бозордаги талаб ва таклифларнинг 
мавсумий ва жадал тебранишларини юмшатишга йўналтирилади. 
Шунингдек, 2018 йилда аҳолининг харид қобилиятини сақлаб қолишни 
таъминлаш мақсадида бюджет ташкилотлари ҳодимларининг иш ҳақи тўлови, 
пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдорини инфляция суръатларидан 
кам бўлмаган миқдорларда ошириш таклиф этилади.
Шу билан бирга, ижтимоий нафақага муҳтож оилаларни қамраб олиш, 
нафақа тайинлаш механизмининг шаффофлигини ва манзиллийлигини 
оширишга қаратилган ижтимоий нафақаларни тайинлашнинг янги тизимини 
жорий қилиш таклиф этилмоқда. 
2018 йилда Давлат бюджети, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси 
ва Ўзбекистон “Маҳалла” ҳайрия жамоат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 
кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан уларга 
арзон уй-жойлар, ҳаёт учун зарур маиший техникалар ва қорамоллар сотиб 
олишга ҳамда уй-жойларини таъмирлашга тенг улушларда 242 млрд. сўм 
қўшимча маблағлар ажратилади. 
Арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича дастури доирасида 336 та қишлоқ 
массивларида 16 971 та намунали уй-жойлар қурилишига 3,2 трлн. сўм маблағ 


12 
ажратилган. 
Шундан, 813 млрд.сўми аҳоли маблағлари ҳисобига, 491 млрд. сўми 
бюджет маблағлари, 1 трлн. 911 млрд. сўми тижорат банкларининг ҳамда 
ҳалқаро молиявий институтларнинг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига 
молиялаштирилади. 
Бунинг ҳисобига, 12,5 мингдан ортиқ уй-жойга муҳтож оилалар билан 
бирга 1692 нафар ҳарбийлар оилалари, 1171 нафар профилактика 
инспекторлари оилалари, 648 нафар Ёшлар Иттифоқининг тафсияларига 
биноан жамиятда фаол иштирок этаётган ёшлар ва 800 нафар ижроия ҳокимият 
органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари оилалари 
уй-жой билан таъминланади. 

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish