Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо беринг


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида в



Download 43,38 Kb.
bet8/25
Sana20.03.2022
Hajmi43,38 Kb.
#503009
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25
Bog'liq
Маъмурий жавобгарлик

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг;
З.Фахриевга нисбатан жавобгарлик белгиланиши мақсадга мувофилиги ҳақида асослантирилган фикр билдиринг;
17-КАЗУС

2015 йил 15 апрель куни соат 11:00 ларда тузилган маъмурий баённомага кўра, сафарбарлик чақируви резерви хизмати бўйича фуқаро Т.Аманов, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Мудофа ишлари бўлимига 15.04.2015 йил соат 09:00 га келиши тўғрисида огоҳлантирилишига қарамай келмай, милиция ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.


Суд мажлисида ҳуқуқбузар ТАманов айбига иқрорлик билдирмай, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Мудофа ишлари бўлимига 2015 йил 15 апрель куни соат 09:00 га оилавий шароити туфайли келмаганлигини, чақирув қоғозини ўз вақтида олмаганини, ички ишлар органлари ходимлари у билан қўпол муносабатла бўлиб, унинг ҳуқуқларини поймол қилганини маълум қилиб, унга нисбатан юритилаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни ҳаракатдан тугатишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг;
Т.Амановга нисбатан қандай жавобгарлик белгиланишининг мақсадга мувофилиги ҳақида фикр билдиринг.


18-КАЗУС

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар «ДЗЮ-DO» Академияси ННТ директори лавозимида ишлайдиган фуқаро У.Тешаевга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги аниқланди.


Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотлар рўйхатдан ўтказувчи органга ўз фаолиятлари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиши шарт. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 47-бандига кўра нодавлат нотижорат ташкилот, шунингдек, алоҳида бўлинмалар тегишли адлия органига: ҳар йили 1 февралгача - ўтган йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, шу жумладан фаолиятни молиялаштириш манбалари ва маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги декларацияни, мавжуд аъзолар сони тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича, режалаштирилган тадбирлар тўғрисидаги ахборотни ёки режалаштирилган тадбирлар (конференциялар, семинарлар, тренинглар, йиғилишлар, акциялар ва шу кабиларнинг) рўйхатини ўз вақтида келишиш учун тақдим этишлари шарт. ННТ тадбирларини келишиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади; раҳбар органнинг янги таркиби сайланганда ёки раҳбар орган таркибида ўзгаришлар бўлганда раҳбар органлар қарорларининг нусхаси бир ой мобайнида тақдим этилади.
Бироқ, мазкур ташкилотнинг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари Адлия вазирлигига ўз вақтида топширилмасдан, яъни 11 кун кечиктирилиб, 2015 йил 11 февралда тақдим этилган.
Суд мажлисида хуқуқбузар Тешаев унга қўйилган айбига иқрорлик билдириб, қуйидагиларни, яъни у Тошкент шаҳар «ДЗЮ-DO» Академияси ННТ директори лавозимида ишлаб келаётганлигини, ушбу 2015 йил 11 февраль кунига қадар хисоботларини оғир касал бўлиб, соғлиғини ёмонлиги туфайли ўз вақтида топшира олмаганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдириб ўтган.

Download 43,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish