Савол:
Р.Қодировнинг ҳаракатларини МЖтК асосида ҳуқуқбузарлик сифатида эътироф этиш асосларини таҳлил қилинг;
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни ҳуқуқбузар ииштирокисиз кўриб чиқиш асосларини таҳлил қилинг.
33-КАЗУС
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ДСИ ходимлари томонидан 2015 йил 23 июль куни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, «Навруз деҳқон бозори» АЖ худудида ўтказилган рейд текширув вақтида, фуқаро Ч.Икрамов хеч қандай рухсат берувчи ҳужжатсиз, рухсатномасиз, савдо фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланиб, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилган бўлиб, далилий ашё сифатида умумий нархи 82 кг бўлган 49.200 сўмлик ТБМлар далолатнома тузилиб масала қонуний ҳал бўлгунига қадар №41-сонли кирим ордери билан ДСИнинг депозит хисоб рақамига қабул қилинган.
Суд мажлисига ҳуқуқбузар Ч.Икрамов тегишли тартибда чақирилишига қарамасдан хозир бўлмади, шу сабабали суд Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 294-моддасига асосан ушбу маъмурий ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Савол:
Ч.Икрамовнинг ҳаракатларини МЖтК асосида ҳуқуқбузарлик сифатида эътироф этиш асосларини таҳлил қилинг;
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни ҳуқуқбузар ииштирокисиз кўриб чиқиш асосларини таҳлил қилинг.
34-КАЗУС
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг 2005 йил 28 июн руйхатга олинган “Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенция ҳисоб варақаларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги 110-сонли Низомининг 3-бандида иш берувчи ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойининг 15-кунига қадар ўзи жойлашган жойдаги ҳалқ банки филиалига жамғариб бориладиган пенсия бадаллари ўтказилганлиги тўғрисида тўлов ҳужжатининг кўчирма нусхасини, белгиланган тартибда ШЖБПҲ рақамлари, ҳар бир ходимнинг фамилияси, ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия бадаллари сўммаси кўрсатилган ҳолда ходимлар реестрини тақдим этиши белгилаб қўйилган талабларини 2015 йил 08 апрелъ куни «NIGORA SOF SAVDO» МЧЖ рахбари Н. 2014 йил декабрь ойи 2015 йил февраль учун бўлган реестр хисоботларини Мирзо Улуғбек тумани Халқ банкига ўз вақтида тақдим этмаган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар Н.Азимов айбига иқрорлик билдириб қуйидагиларни, яъни у «NIGORA SOF SAVDO» МЧЖ раҳбари бўлиб ишлашини, 2014 йил декабръ ҳамда 2015 февралъ ойи учун бўлган реестр хисоботларини соғлиғини ёмонлиги туфайли Мирзо Улуғбек тумани Халқ банкига ўз вақтида топшира олмаганлигини, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтиб, унга нисбатан енгиллик қўллашни сўраб кўргазма берган.
Do'stlaringiz bilan baham: |