Савол:
Н.Азимовнинг ҳаракатларини ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудми, МЖтК асосида таҳлил қилинг;
Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли маъмурий жавобгарликдан озод қилиш институтини Н.Азимовнинг ҳаракатларига нисбатан тадбиқ этилишини таҳлил қилинг.
35-КАЗУС
2015 йил 16 май куни олиб борилган текширув жараёнлари вақтида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак Йўли метро бекатинниг кириш йўлагида тахминан соат 15-10 ларда фуқаро Я.Камиловга тегишли бўлган «Нокиа-7300» русумли қўл телефониниг хотирасида диний мазмундаги маърузалар борлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг тақдим этилган материаллардаги “Нокиа-7300” русумли уяли алоқа воситаси хотирасидаги диний мазмунга эта файлларда Х.Солиев томонидан ўқилган ривоят келтирилган, ҳикоя ва шерлар ўрнатилган тартибда тайёрланмаганлиги сабабли эксперт гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш ва тарқатишган рухсат берилган диний мазмундаги махсулотлар рўйхатига киритилмаган деб ҳулоса берган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар Я.Камилов унга қуйилган айбловга иқрор эмаслигини билдириб, Нокиа русумли қўл телефониниг флеш карта хотирасида диний мазмундаги маърузалар борлигини ва бу маърузалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ман этилган ёки этилмаганлигини ҳам билмаслигини, у телефонни яқинда нотаниш шахсдан сотиб олганини, у телефондан тўлиқ фойдаланишни билмаслигини, телефондан фақат қўнғироқ қилиш мақсадларида фойдаланишини баён қилиб кўрсатма берган.
Савол:
Ўзбекистон Республикаси МЖтК асосида Я.Камиловнинг ҳаракатларини ҳуқуқбузарлик сифатида эътироф этиш асосларини таҳлил қилинг.
Я.Камиловнинг келтирган важларини қилмишни юридик таҳлил қилишдаги аҳамиятини таҳлил қилинг.
36-КАЗУС
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ДСИ ходимлари томонидан, 2014 йил 25 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Т.Малик кўчаси 15А-уйда ўтказилган қисқа текширув вақтида, фуқаро Т.Юсупов савдо кўрсатиш қоидаларини бузиб, рухсат берувчи хужжатлари бўлмаган умумий нархи 36.400 сўмлик 3 турдаги, 23 дона тамаки махсулотлари билан савдо-сотиқ қилаётгани аниқланган ва далилий ашё сифатида олинган тамаки махсулотлари далолатнома тузилиб, вақтинчалик олиб қўйилиб, 107-сонли юк хатига асосан «МУЗРОБ» ХФга топширилган.
Ҳуқуқбузар Т.Юсупов айбига иқрор эмаслигини билдириб, 2014 йил 25 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Т.Малик кўчаси, 15А-уйда Мирзо Улуғбек тумани ДСИ ҳодимлари томонидан қисқа текширув ўтказилганлигини, текширувда у барча махсулотларига рухсат берувчи ҳужжатлари бўлганини, аммо текширувчи мансабдор шахслар у тақдим этган ҳужжатларни қабул қилмай умумий нархи 36.400 сўмлик 3 турдаги, 23 дона тамаки махсулотларига нисбатан маъмурий баённома тузиб кетишганини, адолат қарор тапишида амалий ёрдам беришни сўраб, унга нисбатан юритилаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни ҳаракатдан тугатишни сўраган.
Do'stlaringiz bilan baham: |