Савол:
З.Ўриновнинг ҳаракатларини ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудми, агар мавжуд бўлса унинг асосларини таҳлил қилинг.
Агар З.Ўринов ажнабий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлганида унинг жавобгарлиги асосларини таҳлил қилинг.
25-КАЗУС
2013 йил 20 август куни соат 16:20 ларда фуқаро И.Чориев Ваз-2105 русумли давлат рақами 01 / 845 НА бўлган автомашинасини бошқариб, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётиб, М.Улуғбек ва Т.Малик кўчалари чоррахасига яқинлашганида чоррахасида светафорнинг таъқиқловчи қизил ишорасига тўхташ чизиғини кесиб ўтиб чорраханинг иккинчи қаторига ҳаракатланиб ўтиб, ЙХҚнинг қоидаси талабини бузганлиги сабабли, ЙПХ ходими томонидан тўхтатилиб унга нисбатан баённома тузилган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар И.Чориев қуйидагиларни, яъни у 2013 йил 20 август куни Ваз-2105 русумли давлат рақами 01 Ҳ 845 НА бўлган автомашинасида, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётиб, М.Улуғбек ва Т.Малик кўчалари чоррахасига яқинлашганида чоррахасида, уни ЙПХ ходими тўхтатганлигини, уни ЙПХ ходими светафорнинг таъқиқловчи қизил ишорасига тўхташ чизиғини кесиб ўтиб чорраханинг иккинчи қаторига ҳаракатланиб ўтиб, ЙХҲ қоидаси талабини бузганлиги ҳақида айблаб, унга нисбатан нохақ баённома расмийлаштирганлигини, шундан сўнг у баённомадан норози бўлиб ариза ёзганлигини, уни айби йўқлигини, унга нисбатан адолатли қарор чиқарилишини сўраб кўрсатма берган.
Савол:
Ўзбекистон Республикаси МЖтК асосида И.Чориевнинг ҳаракатларини ҳуқуқбузарлик сифатида эътироф этиш асосларини таҳлил қилинг.
И.Чориевнинг келтирган важларини қилмишни юридик таҳлил қилишдаги аҳамиятини таҳлил қилинг.
26-КАЗУС
2014 йил 28 август куни соат 09:05 ларда фуқаро Х.Жавлиев Нексия русумли давлат рақами 01 735 ТТС бўлган автомашинасини бошқариб, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, Йўл ҳаракати қоидалари талабларини бузиб, яьни «мажбурий лицензиясининг муддати ўтганлигига» риоя қилмай бошқариб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабабли, у ЙПХ ходими томонидан тўхтатилиб унга нисбатан маъмурий баённома тузилган.
Ҳуқуқбузар Х.Жавлиев ўз тушунтиришида айбига иқрор эмаслигини баён этиб, у 2014 йил 28 август куни соат 09:05 ларда Нексия русумли автомашинасида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган автомашинада у йўловчи сифатида ўтирганини, ЙПХ ходимларин унга нисбатан асоссиз равишда баённома расмийлаштирганини баён қилиб, унга нисбатан юритилаётган маъмурий жавобгарлиук тўғрисидаги ишни ҳаракатдан тугатишни сўраган.
Do'stlaringiz bilan baham: |