Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг;
У.Тешаевга нисбатан жавобгарлик белгилашнинг мақсадга мувофилиги ва унга нисбатан жазо тайинлашда инобатга олиниши лозим бўлган холатларни таҳлил қилинг.
19-КАЗУС
2015 йил 05 июнь кунги Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ДСИ бошлиғининг №352 х/с сонли буйруғига асосан, 2015 йил 22 июнь куни, Мирзо Улуғбек тумани ДСИ ходимлари ва ЙПХ ходимлари томонидан, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Чимган чоррахасида ўтказилган рейд текшируви вақтида, фуқаро А.Абдуллаев бошқарувидаги КАМАЗ 5511 русумли давлат рақами 01 М 717 CА бўлган транспорт воситасида аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатиш учун лицензияси бўлмай туриб, 300.000 сўм эвазига юк ташиш билан шуғулланганлиги аниқланган.
Фуқаро А.Абдуллаев судга берган ўз кўрсатмасида, ҳақиқатдан ҳам у 2015 йил 22 июнь куни бошқарувидаги КАМАЗ 5511 русумли давлат рақами 01 М 717 CА бўлган транспорт воситасида, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани Чимган чоррахасида таниши Ф.Чориевнинг юкларини ташиб кетаётганинида уни ЙПХ ва ДСИ ходимлари тўхтатишиб, аҳолига пуллик хизмат кўрсатаётганликда айблашганини, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштирилганини, аммо унинг ҳуқуқлари тушунтирилмаганини, баённома ноқонуний деб билишини баён қилиб, унга нисбатан юритилаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни ҳаракатдан тугатишни сўраган..
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг;
А.Абдуллаевга нисбатан қандай жавобгарлик белгиланишининг мақсадга мувофилиги ҳақида фикр билдиринг.
20-КАЗУС
2016 йил 07 февраль, куни соат 10:30 ларда, ҳайдовчи Г.Маматов ўзига тегишли «ВМV» русумли, давлат рақами 01 Т 222 GА бўлган транспорт воситасини бошқариб, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Сайрам кўчаси томондан, Мустақиллик кўчаси бўйлаб, Оққўрғон кўчаси томонга қараб ҳаракатланиб, Мустақиллик-Пушкин кўчалари кесишган чорраҳасида ЙҲҚ талабларига риоя қилмай, ҳаракатланиши оқибатида йўналиши бўйича олдинда йўлнинг чап четки қаторида ҳаракатланиб келиб светафорнинг қизил ишорасига тўхтаган ҳайдовчи С.Бердиев бошқарувидаги «ПРАДО» русумли, давлат рақами 01 А 707 ЕA бўлган транспорт воситасига ва шу йўналишда ҳаракатланиб келиб светафорнинг қизил ишорасига тўхтаган ва воқеадан сўнг ҳайдовчи З.Хамидов бошқарувидаги «ТИКО» русумли, давлат рақами 01 D 505 ХA бўлган транспорт воситасига билан тўқнашув содир қилган.
Ҳайдовчи Г.Маматов ЙХҚ талабига риоя қилмай, ИИБга хабар бермай, воқеа жойидан кетиб колган ва унинг тезкор тадбир натижасида ушланганда спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |