2.1.Болалар меҳнатининг асосий турлари
Мактабга тайёрлов гуруҳида бериладиган топшириқлар яна ҳам мураккаблашади. Бундай топшириқлар болада алоҳида масъулиятни ва бошқаларга ғамхўрлик билан муносабатда бўлишни таркиб топтириш билан боғлиқ бўлади: кичик гуруҳ болаларининг сайрга чиқишдан олдин, уйқудан кейин кийинишига ёрдам бериш, уларнинг столини тушлик овқатга тайёрлаб бериш, энагага тоза сочиқиарни осиш, тоза чойшабларни олиб келишга ёрдамлашиш ва бошқалар.
Навбатчилик - бу жамоа учун мўлжалланган меҳнат фаолиятининг шакли бўлиб, у мажбурий тартибда бажарилади, Болаларнинг навбатчилиги кичик гуруҳда йил охиридан бошланади.
Барча болаларнинг меҳнатда доимий иштирок этишларини таъминлаш учун навбатчиликнинг хилма-хил турлари уюштирилади: ошхонада (ҳамма ёш гуруҳларида), машғулотга тайёрланишда (ўрта гуруҳдан бошлаб), ўсимлик ва ҳайвонларни парвариш қилишда (катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларида).
Кичик гуруҳ болалари ошхонада навбатчилик қиладилар. Бирданига тўрт-беш бола навбатчилик қилиши мумкин. ҳар бир бола бир-икки столни безатади. Катта ва тайёрлов гуруҳларида болаларнинг вазифалари кенгаяди. Нонушта ва тушлик овқатга. кеч тушки ва кечки овқатга дастурхон тузатиш, овқатланиб бўлингандан сўнг идиш-товоқни овқат тарқатиладиган столга йиғиштириш, столлар устини йиғиштириб олиш, энагага чой идишларини юувишда ёрдам бериш шулар жумласидандир. Бу ёшдаги болалар иккитадан навбатчилик қилишади, аммо ҳар бир боланинг иш ҳажмлари ортади.
Машғулотга тайёргарлик бўйича навбатчилик ўрта гуруҳда – болалар ошхонада навбатчилик қилишни билиб олганларидан сўнг киритилади. Бу навбатчилар стол ва стулларни. машғулотга керакли материалларни, қўлланмалами машғулотга тайёрлайдилар ва хонани тартибга келтирадилар.
Катта гуруҳдан бошлаб болалар табиат бурчагида навбатчилик қила бошлайдилар. Навбатчиликнинг бу тури ҳам таълимий, ҳам тарбиявий аҳамиятга ега. Навбатчиликнинг бу турида ҳам болалар иккитадан тайинланади ,бири ўсимликларни парвариш қилса, иккинчиси жониворларга қарайди. Улардан қайси бири бўш қолса, иккинчисига ёрдам беради.
Болаламинг меҳнат тарбиясини ташкил этиш шаклларидан яна бири қўл меҳнати бўйича машғулотдир. Билим ва малака биринчи марта берилаётган бўлса ва у тушунтириш ҳамда барча болаларга яққол, кўргазмали қилиб кўрсатишни талаб этган ҳолларда ана шундай машғулотлар ўтказилади.
Болалами меҳнат тарбиясини ташкил этишнинг топшириқ. Навбатчилик кабиларга қараганда яна бир нисбатан мураккаб шакли - болаламинг умумий, биргаликдаги. Жамоавий меҳнатини ташкил этишдан-. Умумий, биргаликдаги ва айниқса. жамоавий меҳнат болаларда ўз ҳаракатларини бошқаларники билан уйғунлаштириш. бир-бирига ёрдам беришни таркиб топтириш учун ижобий шарт-шароит яратади, ишни бир хил суръатда бажаришни таъминлайди.
Умумий, биргаликдаги, жамоавий меҳнат болалар фаолиятининг ижтимоий йўналтирилган мақсадини бирлаштиради. Бундай меҳнат натижаси ҳамма учун фойдали бўлиши билан тавсифланади. Хонани, мактабгача таълим ташкилоти майдончасини тартибга келтириш. гуруҳ .хонасини байрамга безатиш кабилар болаламинг ҳаммасини меҳнат жараёнида иштирок этишларини талаб этади.
Умумий меҳнат қўйилган мақсад билан боғлиқликда боланинг
меҳнат фаолиятини ташкил этишда ҳар бир бола ишининг маълум бир қисмини бажаришларига асосланилади. Масалан. тарбиячи болалардан гуруҳ
хонасини тартибга келтиришни сўрайди ва уларга топшириқлами тақсимлаб беради: Алишер ва Элёр қурилиш материалларини қутига жойлайди; Шахноза ва Мафтуна қўғирчоққа тоза кийимларини кийдиради; биз Сора ва Беҳруз билан биргаликда столнинг устини тозалаймиз.
Биргаликдаги меҳнат болаламинг бир хил суръат ва сифатдаги ўзаро ҳаракатини талаб этади. Бунда меҳнат турини ташкил этишда болаларни алоҳида звеноларга бирлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, ҳар бир звенога берилган топшиқларҳам болалар ўртасида тақсимланади: болалардан бири ўйинчоқиарни жавондан олиб, поига қўяди, бошқаси жавонни чангдан
тозалайди, учинчиси эса, ўйинчоқиарни қайтадан жавонга тахлайди.
Жамоавий меҳнат болаларда меҳнатга доир ҳамда ахлоқий вазифаларни ҳал этишга имкон беради; меҳнатга доир топшириқни тақсимлаш. Тасодифий зарурият билан боғлиқиикда бир-бирларига ёрдам беради, умумий, биргаликдаги ишнинг сифати учун интилишади. Болалар меҳнат фаолиятининг жамоавий шакли жамоавий ўзаро муносабатларни мақсадга йўналтирилган тарзда тарбиялашга имкон беради. Ҳар қандай умумий ёки биргаликдаги меҳнат жамоавий тавсифга эга бўлмаслиги мумкин, бироқ ҳар қандай жамоавий иш умумий ва биргаликдаги меҳнатни ўзида акс эттиради.
Болаларнинг меҳнат фаолиятларини ташкил етиш шаклларига доир режалаштириш маъқул. Меҳнатни ташкил этиш шакли сифатида барча гуруҳларда топшириқдан фойдаланилади. Ўз мазмунига кўра топшириқлар турлича бўлиши мумкин. Тарбиячининг иш режасида янги топшириқ мазмунини қайд этиш, сўнгра уни бажаришга жалб этиладиган болалар исмларини кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. Бу тарбияачига мазкур топшириқ билан барча тарбияланувчиларни қамраб олиш ва уларни керакли меҳнат топшириқларини бажаришга ўргатиш, барча болаларнинг қўлидан келадиган бўлиб боришига кўра тарбиячи ўзининг алоҳида еътиборига муҳтож бўлган болаларнинг исмларинигина кўрсатиб беради.
Болалар навбатчилигига раҳбарликни режалаштирар экан, тарбиячи меҳнат ҳажми ва мазмунини, ўзи болаларга навбатчиларнинг вазифаларини таништиришда фойдаланадиган жиҳоз, услуб ва усулларни кўрсатади.
Кейинчалик навбатчилик ишига раҳбарлик режада меҳнат мазмуни мураккаблашган, навбатчиликка жалб қилинаётган болалар тарбиячининг алохида эътиборига муҳтож бўлган ҳолларда кўрсатилади. Вақти – вақтида навбатчилик болаларнинг бирларидан иккинчиларигатопширилаётган вақтда (катта гуруҳда) болалар билан суҳбат режалаштирилади.
Режада болаларнинг жамоа шаклидаги меҳнатларини ташкил қилиш мазмуни ва таркиби, ўтказиш вақти кўрсатилади. Зарур жиҳозлар белгиланади ва жойлаштирилади. Наврўз ва мустақиллик байрамларидан аввал уюштириладиган умумхалқ ҳашарлари, байрамлари мактабгача таълим ташкилотида болаларда Ватанга муҳаббат. байналмилалчи хислатини тарбиялаш. уларга халқнинг жанговор ва меҳнат анъаналарини таништириш мақсадларида нишонланади.
Байрамлар тарбиянинг муҳим воситаси сифатида пухта режалаштириииши лозим. Режада муассасанинг бутун жамоаси, шу жумладан болаларнинг ҳам тайёргарликлари акс эттирилади. Тарбиячининг жорий режасида болаларга у ёки бу байрам (ёки машҳур сана) нинг алиамияти ҳақида ҳикоя қилинадиган, болалар катта ёшлиларнинг байрамга тайёргарликлари билан танишиш имконига эга бўладиган сайр-томошалар ўтказиладиган турли машғулотлар назарда тутилади. Болаларни байрам эрталикларида қатнашишга тайёрлаш: шеърлар, қўшиқлар айтиш, рақсга тушиш. либос ва бошқа атрибутларни тикиши ҳам режалаштирилади. Педагоглар кенгашида байрам дастури ишлаб чиқилади ва тасдиқланади, болаларни байрамга тайёрлаш жараёнида ҳам, байрамни ўтказиш кунида ҳам уюштириш шакллари ўйлаб чиқилади ва пухта режалаштирилади.
Умумхалқ байрамларига бағишланган эрталиклардан ташқари тарбиячи болалар билан маиший байрамлар ва турли кўнгил очишлар: янги йил байрами, болаларни мактабга чиқариш, бир ойда туғилган болаларнинг туғилган кунларини бир кунда нишонлаш, шунингдек, қўғирчоқ, соя театрини, кўнгил очадиган видеофилм ва кинофилмлар, ойнайи жаҳон кўрсатувларини кўрсатиш ва шу кабилами ўтказишни режалаштиради. Мактабгача таълим ташкилоти ота-оналар ўртасида ишлашни режалаштириш педагоглик тарғиботини амалга ошириш режалаштирилади. Улами оила ва болалар муассасасининг болаларга таъсир кўрсатишда ҳамкориикни йўлга қўйиш мақсадларида таълим-тарбиявий иш мазмуни билан таништиради.
Болани оилада тарбиялашнинг илғор тажрибасини ўрганади, умумлаштиради ва тарқатади. Бу иш узлуксиз тарзида амалга оширилади ва мактабгача таълим ташкилоти мудираси томонидан ҳам (йиллик режада), ҳар бир гуруҳ тарбиячиси томонидан ҳам режалаштирилади. Ишни ташкил етиш усуллари ва уламинг мазмуни қуйидагиларни: ота-оналар мажлисларини. маслаҳатларини ўтказишни, бола оиласига боришни, очиқ эшиклар кунини, машғулотлар ўтказишни, болалар ишлари кўргазмаларини ташкил этишни, ота-оналар бурчакларини янгилаш ва шу кабиларни назарда тутади.
Ўз-ўзига хизмат қилиш болалар меҳнатининг бир тури болиб, унда болалар илк ёшдан бошлаб, мустақил овқатланишга, ечиниб-кийинишга, ўйинчоқларини йиғиб қўйишга окргатилади. Болалар меҳнатининг бу тури болаларни тартибли, интизомли, одобли бўлишга ундайди. Мустақиллик сифатлари ривожланади. Болалар хўжалик-маиший меҳнатга болалар боғчасида ва оилада ўргатиб борилади. Машғулотдан сўнг стол устидаги буюмларни йиғиштириш, чой идишларини, ўйинчоқларини йиғиштириш ва ҳоказолар бунга мисол бўла олади. Таҳиатдаги меҳнат боланинг ҳар томонлама ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Меҳнатнинг бу тури орқали болалар тупроқни экин экишга тайёрлаш, кўчатни ўтказиш, ҳайвонларни парваришлаш каби малакаларни эгаллаб оладилар.
Қўл меҳнати. Машғулот, ўйин, меҳнат фаолияти учун болаларнинг ўз қўллари билан буюмлар тайёрлаши қўл меҳнати ҳисобланади. Қўл меҳнати орқали болаларда ижодкорлик, топағонлик, билимдонлик хислатлари ўсади.
Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг мустақил меҳ- натини ташкил этишнинг икки шаклидан: якка тартибдаги меҳнат ва жамоа тартибидаги меҳнатдан фойдаланилади. Тарбиячининг вазифаси — болаларни тарбиялаш мақсадида уларнинг имкониятларини энг кўп даражада рўёбга чиқаришдир.
Якка тартибдаги меҳнат турли мақсадлар билан амалга оширилади. Кўп ҳолларда у тарбиячи томонидан болалардан кимдир тълим берувчи машғулотда қатнаша олмаган ёки ўз шахсий хусусиятлари туфайли бирор меҳнат жараёнини ўзлаштира олмаган тақдирда ташкил этилади. Тарбиячининг вазифаси болага меҳнат жараёнини яхлит ёки унинг энг оғир қисмини бажаришини ўргатишдан иборат.
Якка тартибдаги меҳнат бола мазкур меҳнат жараёнига қизиқиш билдириб, уни хатосиз бажаришни ўрганишга интилганда, унинг та- шаббускори бўлиб майдонга чиққанда юз беради. Масалан, 5 ёшли қизалоқ тарбиячидан ўзини эртага навбатчи қилиб тайинлашини сўраб мурожаат қилади: «Мен қошиқларни тахлашни ўрганиб оламан. Бугун янглишиб, улами нотўри тахладим. Эртага, албатта, уларни тўғри жойлаштираман». Бу ўринда меҳнатга раҳбарлик қилиш ҳали ўзлаштириб олинмаган меҳнат усулларини шакллан- тиришга қаратилади. Кўп ҳолларда тарбиячи маслаҳат беришдан, ўз-ўзини назорат қилиш, меҳнат усулларини эслатишдан фойдала- нади. Катта гуруҳлардаги якка тартибдаги меҳнат у ёки бу меҳнат жараёнларига қизиқишнинг шаклланиш кўрсаткичи бўлиб қолади.
Болалар жониворларни парвариш қиладилар, ўйинчоқлар ясайдилар, бирор нарса тикадилар. Умуман ўз ташаббуслари билан ўзлари учун қизиқарли бўлган меҳнат турлари билан шуғулланадилар.
Болаларнинг жамоа бўлиб меҳнат қилишини мактабгача ёшдаёқ кузатиш мумкин. Жамоа меҳнатига қуйидагилар хосдир: умумий мақсад, ишловчилар ўртасида меҳнат тақсимоти, меҳнатнинг жамоа натижаси, меҳнат иштирокчиларининг умумий масъулияти, уларнинг бир-бирига боғлиқлиги. Жамоа меҳнатининг энг оддий тури умумий меҳнат бўлиб, у болаларни икки жиҳатдан бирлаштириш билан ажралиб туради, у ҳам бўлса умумий мақсад ва меҳнатнинг умумий натижасидир. Меҳнат жараёни худди якка тартибдаги каби кечади. Масалан, ҳар бир бола бир туп ўсимлик баргларини артади, умумий якунда эса ҳамма ўсимликлар тоза бўлади. Натижаларни ягона меҳнат натижаси қилиб умумлаштириш ҳар кимга ўзининг иши жамоа қилган ишига боғлиқлигини тушуниш имконини беради. Бироқ болалар тегишли меҳнат жараёнини ўрганиб олганларидан кейин умумий меҳнатни жорий қилиш мумкин.
Умумий меҳнат тарбиячининг умумий мақсадни қўйишидан, умумий иш ҳажмини белгилашидан, нима учун меҳнат болалар гуруҳи томонидан бажарилиши мумкинлигини тушунтири- шидан бошланади. «Бизнинг ишимиз кўп, қўғирчоқнинг ҳамма идишларини ювишимиз керак. Ҳар ким биттадан буюмни ювса, ҳамма идишлар тоза бўлади». Соҳигра болалар ўз иш ўринларини мустақил ташкил этадилар: зарур меҳнат жиҳозларини танлаб оладилар, уларни қулай қилиб жой- лаштирадилар. Шундан кейин меҳнатга киришиш учун рухсат сўрайдилар. Меҳнат жараёнида тарбиячи болаларнинг ишини назорат қилади. қўшни жамоадагилар диққатини натижанинг сифатига қаратади.
Агар керак бўлса улардан маслаҳат сўрайди. Меҳнатни тез уддалаган болаларга яна битта буюмни ювишни таклиф этиш мумкин.
Мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг навбатчилик қилиши. Навбатчилик кундалик меҳнатнинг бир тури сифатида, болалар меҳнат машғулотларида тегишли меҳнат жараёнларини бажаришни билиб олганларидан кейин жорий этилади. Навбатчилик вақтида болаларнинг мустақил меҳнат фаолияти такомиллашади. Навбатчининг иши катталарга ёрдам беришга, болалар эҳтиёжини қондиришга қаратилган бўлади. Навбатчилик вақтида болаларда топширилган иш учун масъулият, одамларга нисбатан ғамхўрлик қилиш, меҳнат вазифаларини бажара олиш одати таркиб топади. Мактабгача ёшдаги бола серҳаракат, серғайрат бўлиб, у ўзини ўраб олган дунёни тезроқ билишга интилади. Боланинг ҳаракатчанлиги, ҳар нарсани билишга қизиқиши, ҳаваскорлиги ва мустақил иш қилишга интилиши мактабгача ёшдаги боланинг характерли хусусиятларидандир. Бу хусусиятлар аввало, боланинг ўйинларида акс этади. Боланинг ташқи дунёга бўлган муносабати ўйинларда ўз ифодасини топади. ўйин боланинг жисмоний ривожланиши учун ҳам зарур.
Болалар ўз ўйинларида атрофдаги ҳаётни акс эттирадилар. Мактабгача ёшдаги болаларда атрофдаги буюмларни сезиш ва идрок қилиш билан жуда кўп аниқ тасаввурлар пайдо бўлади. Бу ёшдаги болаларнинг фикрлаши жуда конкретдир. Улар ўзларининг ўйинларида катталарга тақлид қилишни яхши колрадилар. Масалан, ўғил болалар кўпчилик вақтда аскарларга тақлид қилиб, душман устидан ғалаба қозонишни ўзларига ўйин қилиб олсалар, қиз болалар колпинча қўғирчоқ ўйнайдилар ҳамда ўз ўйинларида уй-рўҳғор тутишга тегишли ҳамма ишни қиладилар: уй йиғиштириш, овқат пишириш, болаларини ухлатиш, уларни кийинтириш, овқатлантириш, кинога олиб бориш ва ҳоказолар. Мактабгача ёшдаги болаларнинг ўйинларида баъзан уларнинг касбларга болган қизиқишлари ҳам намоён бодади.
Масалан, оиладаги бешта боладан тўртталаси оқ халат кийган ши- фокорни кўриши билан онасининг пинжига кириб, қўрқиб йиғласалар, онаси берган дорини ичмасалар, бешинчи қиз дорини гап-сўзсиз ичади, чунки у кўп вақт «доктор опа» бўлиб ўйнаган. У ўз опа-сингилларига чўпдан ясалган термометрни қўйиб, уларнинг иссиқлигини ўлчаган, гугурт билан «укол» қилган. Болалар мактабмактаб ўйинини яхши кўрадилар, ҳар хил рўзнома, китобларни кўтариб «мактабга» келадилар, «ўқитувчи» нинг гапларини диққат билан тинглайдилар. Баъзан боланинг стулини ерга ётқизиб, уни автомашина қилиб ҳайдаганини, машина юргизишдаги қоидаларни амалга оширишга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин. Бола ўйинчоқларини бир бурчакка тартиб билан териб қўяди, қўғирчоқларини жой-жойига ўтқазади, машинасига юк юклайди ёки юкни туширади, қумдан «печене» пиширади, «мороженое» қилади, уй-жой ясайди. Бола меҳнат ўйини билан чегараланиб қолмайди. У ўзига сотиб олиб берилган ўйинчоқлардан ташқари қўлига тушган ҳар бир нарсани тўплаб боради. Масалан, конфет этикеткалари, гугурт, чарм, папирос қутичалари, дарахт барглари, мих, сим, ип ғалтакларни тўплайди ва уларни ўз ўйинида қўллаб, ўзининг қурилиш ишларида ишлатади.
Болаларни меҳнатга психологик жиҳатдан тайёрлаш назарда ту- тилганда, бу фақат меҳнат малакалари билан чегараланиб қолмаслиги лозим. Асосий мақсад болада ҳар қандай меҳнатга ҳам ҳурматни тарбиялашдан иборатдир. Болани меҳнат қилишга ўргатиш бу оддий механик машқ бўлмасдан, балки аста-секин болага меҳнатнинг моҳиятини, меҳнат бу ижтимоий ҳодиса эканлигини тушунтиришдан ҳам иборатдир.
Боладан бошлаган ишни охиригача етказишни, уни ўлда-жўлда қолдирмасликни талаб қилиш муҳимдир. Бу болада ирода кучини тар- биялайди. Агар болада кичик ёшидан бошлаб ишни бажаришда тиришқоқлик тарбияланмаса, у ишга киришишдан олдин, ишни бажариш давомида ишни ёқтирмасдан, қийналиб бажаради. Меҳнат унга маъқул тушмайди. Ота-оналар болаларидаги иш- ёқмаслик каби хусусият билан қизиқиб кўрсалар, унинг сабабини аниқлаб олишлари қийин эмас. Еркин ўйиндан мажбурий меҳнатга ўтиш боланинг ички дунёсида катта ўзгариш ясайди, унинг тараққиётида янги давр очади. Чунки, ўйиндаги тиришқоқлик билан меҳнатдаги тиришқоқлик ўртасида, унинг мазмунидан қатъий назар фарқ бор. Энди фақат ўйиндагина эмас, балки меҳнатда мақсадга эришиш зарур. Меҳнатда мақсадга эришишда тиришқоқликка одатланиш системали равишда меҳнат қилиш, зўр бериб ишлай билишнинг аҳамияти катта.
Бола ёшлигидан ўз кучига яраша меҳнат қилишга ўргатилар экан, меҳнат қилиш боланинг тинкасини қуритмасдан, балки лининг ҳамма вақт меҳнат фаолиятига тайёр эканлигидан дарак беради. ўйиндан меҳнатга ўтиш тайёргарлигига эга бўлмаган болада эса, қандайдир бир қарама-қаршилик пайдо боиади. Унда фаолият иштиёқи бўлиши билан бирга, меҳнат қилишдаги зўр беришга нафрат туйғуси ҳам бор. Агар мана шу қарама-қаршиликлар ўз вақтида бартараф қилинмаса, бола эринчоқ бўлиб қолади ва умуман боланинг фаоллиги пасайиши мнмкин.
Меҳнат қилишга ўрганган боланинг ҳолати бошқачадир, у ҳамиша меҳнат қилишга тайёр. Меҳнатдаги муваффақият эса унининг кайфиятини ҳам ўзгартиради: бола қаноат ҳосил қилади, унда ўз кучига ишонч пайдо бодади ва ғайратига-ғайрат қўшилади.
Меҳнат қилишга одатланиш тарбияланмаса, болада ҳар қандай меҳнатга нафрат билан қараш, киши меҳнатидан фойдаланиш каби ёмон одат тарбияланади. Тажриба яна шуни кўрсатадики, ишёқмас, ялқов болаларга нисбатан меҳнацевар болалар ахлоқий жиҳатдан юксакдир. Шунинг учун ҳам меҳнат ахлоқ тарбиясининг асоси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |