Боб. Меҳнатнинг тарбиядаги ўрни ва аҳамияти
Меҳнат тарбиясининг моҳияти....................................6
Мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат тарбиясининг мақсади...........................................................................11
Боб. Мактабгача ёшдаги болаларни меҳнатга ўргатиш
Мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат тарбиясини ташкил этиш..................................................................16
Болалар меҳнатининг асосий турлари........................20
Хулоса ва тавсиялар................................................................30
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати.....................................32
Иловалар...................................................................................32
Кириш
Мавзунинг долзарблиги: Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, таълим тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини тадбиқ этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида 2019 йил 16 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30-сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5198-сон Фармони, 2017 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3305-сон, 2018 йил 30 сентябрда “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадби,рлари тўғрисида” ПҚ-3955-сон, 2019 йил 8 майдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4312-сонли қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391-сон қарорлари қабул қилинди.
Мактабгача таълим ёшидаги болалар психологиясида жуда тез сифат ўзгаришлари бўлади. Бола ривожланиш жараёнида ўз аждодлари томонидан яратилган ижтимоий тажрибани ўзлаштиради, атроф муҳитдаги нарса ва ҳодисалар билан мулоқатга киришади. Боланинг ёши улғайиб, мустақил ҳаракат қилиш имконияти ошган сари унинг атрофдаги нарса ва ҳодисаларга оид дунёқараши кенгайиб боради. У атрофдаги нарсалар дунёсини билиш жраёнида шу нарсалар билан бевосита амалий муносабатларда бўлишга интилади. Бу ёшда шу нарса характерлики, бола билишга ташналигидан атрофдаги ўзининг ҳадди сиғадиган нарсалари билангина эмас, балки катталар қиладиган, ўзининг кучи етмайдиган, ҳадди сиғмайдиган нарсалар билан ҳам ҳам амалий муносабатда бўлишга интилади.
Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни меҳнат тарбиясига ўргатиш муҳим саналади. Шундан келиб чиқиб тарбияланувчилар билан меҳнат тарбиясини самарали ташкил этил лозим. Меҳнат жараёнида ҳар бир боланинг ёш хусусиятларини инобатга олиш муҳим. Мактабгача тарбия ёшидаги болалар меҳнатининг ўзига хос томонлари олимларнинг илмий ишларида кенг ёритилган. Меҳнат жараёнида кишининг ижтимоий онги таркиб топади.
Меҳнат тарбияси — ўсиб келаётган ёш авлодга меҳнатга қизиқишни шакллантириш, демократик ҳуқуқий жамиятни қуришда амалий иштирок этишга интилишни таркиб топтириш каби аниқ мақсадга қаратилган жараён бўлиб, меҳнатга ижобий муносабатни шакллантиришдан иборатдир.
Демак, меҳнат тарбияси болаларнинг меҳнат фаолиятига дойир билим, кўникма ва малакаларни ўз ичига олган меҳнат тажрибасини муваффақиятли ўзлаштириб олиши, уларда меҳнат ҳамда меҳнат аҳлига ҳурмат уйғотиш, шахсни ҳар томонлама камол топтиришга қаратилган. Шунинг учун ҳам ёш авлодга меҳнат тарбиясини бериш долзарб саналади. Зеро, меҳнат ҳар бир киши камолоти ва умуман, жамият равнақида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Курсни тугатиш ишининг мақсади: Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг меҳнат тарбиясини ташкил этишни ёритиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |