Курсни тугатиш ишини вазифалари: Меҳнат тарбиясининг моҳияти. Мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат тарбиясининг мақсади. Мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат тарбиясини ташкил этиш. Болалар меҳнатининг асосий турлари тўғрисидаги назарий ва уни мактабгача таълим ташкилотларида амалга ошириш назарий жиҳатдар ўрганиш ва ёритиш.
Боб. Меҳнатнинг тарбиядаги ўрни ва аҳамияти
Меҳнат тарбиясининг моҳияти
Замонавий шахснинг шакллантиришнинг мустаҳкам пойдевори мактабгача таълим ташкилотларида қўйилади. Илмий кузатиш ва тадқиқотларда инсон ўз ҳаёти давомида оладиган барча маълумотнинг етмиш фоизини беш ёшгача бўлган даврда олиб улгуриши келтирилган. Дарҳақиқат, бу даврда инсон боласи дунёни англайди, ўз она тилини ўзлаштиради, ота-она, оила, маҳалла, ватанга меҳри уйғонади, умри давомида оладиган билимларга замин ҳозирлайди. Бунда, энг аввало, оила асосий рол ўйнаса кейинги ўринда мактабгача таълим ташкилоти муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, мамлакатимизда айнан мактабгача таълим узлуксиз таълим тизимининг ажралмас бўлаги, таъбир жоиз бўлса, унинг дебочасига айланган.
Меҳнатнинг ахлоқий жиҳатдан қиммати унинг жамият учун аҳамияти билан белгиланади. Шунинг учун ҳам болаларга уларнинг қўлидан келадиган, ижтимоий аҳамиятли вазифаларни қўйиш муҳим саналади. Жамоа бўлиб ишлаш меҳнатда кучнинг ва жамоа куч-ғайратининг фойдасини тушуниш, бирлашишга интилиш туйғуларини тарбиялайди. Меҳнат инсон шахсининг психик ва ахлоқий жиҳатдан шаклланишда муҳим аҳамият касб этади. Меҳнат инсон ҳаёти учун, унинг фаровон турмуш кечириши учун ҳамиша асос бўлиб келади. Меҳнат — фақат шахсий моддий фаровонлик манбайигина эмас, балки эл-юртга хизмат қилиш, ватанимиз гуллаб-яшнаши ва унинг қудратини ошириш манбайи ҳамдир. Ота-боболаримиз асрлар давомида меҳнатни улуғлаб келишган. Аждодларимиздан мерос болиб қолган илмий-бадиий китоблар, меъморчилик обидалари, санъат асарларининг барчаси меҳнатнинг маҳсулидир.
Буюк мутафаккир Абу Райҳон Беруний инсон камолотида меҳнат ва меҳнат тарбияси ҳақида муҳим фикриарни баён этган. У ҳаи бир ҳунар эгасини меҳнатига қараб турларга бўлган. Оғир меҳнат сифатида бинокор, кўмир қазувчи, ҳунарманд, фан соҳиблари меҳнатини келтирган. Айниқса, илм аҳли — олимлар меҳнатига алоҳида эътибор бериш, ҳайрихоҳ бўлишга чақирган. Уларни маърифат тарқатувчилар деб билган. Шу билан бирга оғир меҳнат қилувчилар — кончилар, деҳқонлар ҳақида гапириб, уларнинг меҳнатини рағбатлантириб туриш керак, деган эди.
Олим болаларни энг кичик ёшдан меҳнатга ўргатиш методлари, йўллари ҳақида фикр юритиб, шу билан бирга инсон ҳар томонлама камолга етиши учун илмли бўлиши ҳам керак деган ғояни илгари суради.
Буюк ўзбек шоири, мутафаккир Алишер Навоий меҳнатсеварликни чинакам инсоннинг энг асосий хусусияти деб билган Меҳнат кишини безашини, уни ҳар томонлама камол топтиришин юксак кўтаринки руҳ билан ифода этган. Ёш авлодни сидқидилдар меҳнат қилишга, меҳнатни қадрлашга чақирган. Шарқнинг буюк маърифатпарварлари ёш авлодни меҳна таълими ва тарбияси масалаларига алоҳида эътибор берганлар. Ула ўз асарларида ёш авлодда қизиқувчанлик, тежамкорлик, дўстлик одамийлик каби инсоний фазилатлар фақат меҳнат орқалигина вужудг; келишини ғоятда таъсирчан ифода этганлар.
Ўзбек маърифатпарварларидан Абдулла Авлоний ёшларнинг бирор касб билан машғул бўлишини биринчи галдаги муҳим иш деб ҳисоблаган. «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» асарида дангасалик, ялқовликни қоралаб, ҳаракатчанликни улуғлаб шундай ёзган: «Сиҳатимиз, саодатимиз, қаноатимиз, сабримиз, фазилатларимиз, бутун ҳаётимиз ҳаракатимизга боғлиқ. Ҳаракатсиз кишилар ҳар нарсадан маҳрум, доим бошқаларнинг ёрдамига муҳтож бўлиб қолурлар». Шунинг учун болаларни ҳунар ўрганишга чақириб, кишиларни бирор касб билан шуғулланишга ундаб, ёшлар бу кўмирчилик, бу темирчилик менга муносиб иш эмас, деб дангасалик қилиб. ишсиз юрса зўр айб ҳисобланишини уқтирган.
Меҳнат шахсни ҳар томонлама камол топтиришнинг асосий омилидир. Шунинг учун ҳар бир бола мактабгача таълим ёшидан бошлаб меҳнат жараёнида ишчтирок этиши керак. Мактабгача таълим ташкилотида, оилада бажариладиган, мураккаб бўлмаган ҳар бир топшириқ боланинг кундалик вазифасига айланиши лозим.
Бола меҳнатнинг аҳамиятини, моҳиятини тушуниб етиши учун тарбиячи катталар меҳнати, болаларнинг ўзлари бажаридиган меҳнат турларини кузатиш бўйича экскурсиялар уюштиради.
Қурувчилар меҳнатини кузатиш жараёнида болалар ғишт те- рувчининг, бўёқчи, дурадгорнинг меҳнати билан танишади. Болалар қуриш билан танишиш давомида билиб олган барча тасаввур ва тушунчалари, уларнинг кўзи олдида ажойиб бино барпо этган кишилар меҳнатининг гўзаллиги намоён бўлади. Меҳнат болалардан диққат, окткир зеҳнлилик, топқирлик, ижодкорлик, қобилиятларини эгаллашни талаб этади. Меҳнат жараёни бола нутқини янги сўзлар билан бойитади.
Болаларда меҳнатсеварлик, мехнатга ижобий муносабат, мехнат қилишга иштиёқ туйғусини шакллантириш. Шунингдек:
мехнатни эъзозлаш, катталар мехнатинн ҳурмат қилиш ва қадрлаш, уларга ёрдам бериш, масъулият сезиш кабиларга одатлантириш;
мехнат топшириқларини бажаришда уюшқоқлик, мустақиллик, зийраклилнк, топқирлик, чаққонлик каби хислатларни тарбиялаш;
ўртоқларининг мехнат иатижалариии ижобин бахолай олнш;
меҳнатни тўғри тақсимлай билиш, уз кучига ншонч хисларини тарбиялаш
МТТ боғи ва ховлисидаги табиат бурчагида яшаётган жониворларни парвариш қилишга иштиёқ хосил қилиш;
йил фаслларидаги ўзгаришларни, табиат манзараларини кўра билиш, табиатни асраш, ундаги ҳайвонлар, ўсимликларга нисбатан ижобий муносабатларни тарбиялаш ва бошқалар.
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар меҳнатининг мазмуни мехнат тарбиясининг мазмуни ва болаларнинг имкониятлари билан белгиланади.
Мактабгача тарбия муассасалари иши мазмуни. Меҳнат фаолиятида ва болаларнинг меҳнат жараёнида таркиб топадиган шахеий фазилатларига куииладиган талабларнинг аста-секин мураккаблашиб бориши масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Меҳнат тарбиясига оид билимлар болаларнинг шахсий меҳнат фаолиятининг шаклланиши, унинг ташкил этилиши, ривожлантирилиши, натижаларига таъсир этади. Болалар катталарга тақлид килиб, меҳнат жараёнини яхшироқ ва мақсадга мувофиқ қилиб бажарилишини ўрганиб борадилар. Эгаллаган билимлари оркали меҳнатга тўғри муносабат, унга қизиқиш, меҳнат фаолиятида катталарга тақлид қилишга интилиш, буюмларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш ҳиссини шакллантиришга асос бўлади.
Мактабгача ёшдаги болаларда меҳнат фаолиятининг шаклланишида катталарнинг меҳнат фаолияти муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун бола меҳнат жараёнларига киришишдан олдин меҳнатнинг асосий таркибий қисмларини ажратиб олиши ва англаб етиши, меҳнат малакаларини ўзлаштириши зарур. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни катталар меҳнати билан таништириш орқали уларга катталарнинг мехнати ижтимой фойдали меҳнат бўлиб, нарса ва буюмларни яратишга қаратилганлиги, улар ҳар бир инсон учун ва бутун халқ учун зарур эканлиги тўғрисида тушунча бериб борилади. Масалан, ўсимликлар ва ҳайвонларни парвариш қилиш орқали улардан олинадиган маҳсулотлар кимлар учун ва нима мақсадда ишлатилиши тўғрисида билим ва тушунчалар бериб борилади. Катталарнинг мехнати билан таништириш улар тўғрисида аниқ билим ва тасаввурлар бериш, меҳнатни ва меҳнат натижаларини қадрлашга ўргатиш, меҳнатга қизиқиш ва муҳаббат уйғотиш, меҳнат қилиш хоҳишини тарбиялаш ва ишнинг сифатли бажарилишига ўргатишни кўзлаб ҳам амалга оширилади.
Катталар меҳнати билан таништиришнинг асосий мазмуни қуйидагилардан иборат:
— ҳар бир киши меҳнатининг ижтимоий моҳияти;
— меҳнат аҳли ўртасидаги ижобий муносабат;
— ҳар қандай касб ҳам муҳим эканлигини тушунтириш;
— меҳнат фаолиятининг асосий таркибий қисмлари билан таништириш;
— меҳнатнинг мақсади, унинг ижтимоий аҳамияти;
— материалларни танлаш (меҳнат материаллари);
— жиҳозлаш (меҳнат фаолияти учун зарур бўлган асбобларни тайёрлаш).
Болалар катталар билан биргаликда мехнат қилишлари орқали меҳнат малака ва кўникмаларини тез ва осон эгаллаб оладилар, уларнинг катталар меҳнати тўғрисидаги билимлари бойийди, бундай меҳнат болаларга қувонч бағишлайди.
Ўз-ўзига хизмат килиш - болалар меҳнатининг бир тури бўлиб, унда болалар илк ёшдан бошлаб мустакил овкатланиш, ювиниш, кийиниш ва ечинишга, ўйинчокдарни йиғиштириб қўиишга ўргатилади, ўз-ўзига хизмат қилиш жараёнида болаларда мустакиллик, маълум мақсад билан ҳаракат килиш каби сифатлар |шаклланади. Болалар қўлларидан келган ишни мустакил бажаришга ўрганадилар. Ўз-ўзига хизмат болаларда оддий меҳнат турларига нисбатан қизиқиш уйғотади, батартиблик, интизомли бўлишга, одобга ўргатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |