1.2.Мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат тарбиясининг мақсади
Меҳнат тарбияси болаларга меҳнатнинг моҳиятини чуқур англатиш, уларда меҳнатга онгли муносабат, шунингдек , муайян ижвтимоий фойдали ҳаракат кўникма ва малакаларини шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият жараёни бўлиб, ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Меҳнат тарбиясининг мақсади болаларда меҳнатга онгли муносабатни шакллантиришдир. Шунингдек, меҳнат орқали болаларни ҳар томонлама ривожлантириш, маънавий-ахлоқий фазилатларни таркиб топтириш, келажакдаги меҳнат фаолиятига руҳий жиҳатдан тайёрлаш, уларга меҳнат қилиш хоҳишини сингдириб бориш ҳам алоҳида аҳамиятга эга.
Мактабгача таълим ташкилотидаги меҳнат тарбиясининг вазифалари хилма-хил бўлиб, уларни қуйидаги уч катта гуруҳга тасниф этиш мумкин:
Биринчи гуруҳ вазифалари болаламинг мустақил меҳнат фаолиятига педагогик таъсир кўрсатиш билан белгиланади:
-болаларни мақсад қўйишга, меҳнат кўникма ва малакалари, меҳнат маданияти бўйича керакли материаллар ва меҳнат қуролларини танлаб олишга ўргатиш;
-болаларда бўлажак меҳнат фаолиятини шакллантириш, меҳнат жараёнларини меҳнатда қатнашувчилар ўртасида тақсимлаш, меҳнатда яхши натижаларга эришиш малакаларини шакллантириш;
-меҳнат фаолиятининг дастлабки ижтимоий сабабларини шакллантириш. Буюмлар ва ҳаракатларга қизиқиш уйғотиш орқали меҳнат натижаларига еришиш, катта гуруҳларда эса меҳнатнинг ижтимоий аҳамиятли эканлигини англаб этиш.
Иккинчи гуруҳ вазифалари катталар меҳнатига ижобий муносабатни тарбиялашга қаратилган:
- болаларга катталарни қандай натижаларга эришиш учун меҳнат қилаётганини тушунтириш;
- болаларда меҳнат аҳлига ҳурматни, уларга қўлидан келганича ёрдам бериш хоҳишларини тарбиялаш;
- катталаминг меҳнат натижаларини асраб-авайлашга ўргатиш.
Учинчи гуруҳ вазифалари меҳнат фаолиятида бола шахсини шакллантиришга қаратилган:
- болаларда меҳнацеварлик. ҳар қандай меҳнатга қатнашиш. Бошлаган ишини охирига етказиш учун бор кучини аямаслик. ўз шахсий меҳнатига нисбатан тўғри муносабатни тарбиялаш:
- жавобгарлик, мустақиллик. мақсадга қаратилганлик, қатъийлик, ташаббускорлик ва фаоллик, сабр-матонатлилик, чидамлилик каби бола шахсининг ахлоқий сифатларини тарбиялаш.
- маданий хулқ ва ўз тенгдошларига нисбатан ижобий муносабатни тарбиялаш, ўзаро келишган ҳолда бирга ишлай олиш, жамоа ишида натижага еришгунча ўз меҳнати билан қатнашиш, ўзи ва ўртоқларининг меҳнатини холисона баҳолаш, ёрдам бериш.
Болалар хўжалик-маиший меҳнатга МТТда ва оилада жалб этилади. Унинг мазмуни ҳар хил бўлади: хона ва боғча майдончасини, хонани йиғиштириш, идиш-товокдарни йиғиштириш, чой идишларини, қўғирчоқ кийимларини, майда нарсаларни ювиш, машғулотга керакли материалларни тайёрлаб қўйиш, машғулотдан кейин стол устидаги нарсаларни йиғиштириб олиш. Табиатдаги меҳнат боланинг ҳар томонлама ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ўсимлик ва ҳайвонлар, йил фасллари, жонсиз табиат тўғрисидаги билимлар манбаи, болаларда меҳнатсеварликни, табиатга эҳтиёткорона муносабатини тарбиялашда муҳим саналади. Қўл меҳнати машғулот, ўйинларга, меҳнат фаолияти учун зарур бўлган ўйинчоқ ва қазилмаларни тайёрлаш бўйича болалар меҳнатидир.
Болаларнинг жамоа меҳнати дастлабки жамоатчилик асосларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Жамоа меҳнатида биргаликда ҳаракат қилиш, ўзаро ёрдам, шу билан бирга меҳнат тақсимоти ҳам мужассамлашган бўлади. Биргаликдаги меҳнатни, масалан, хонани йиғиштиришда, табиатдаги меҳнатда ташкил этиш мумкин. Бу ерда болаларнинг иш-ҳаракатида ўзаро мутаносиблик бўлиши, яъни ҳар бола бир хилда чаққонлик билан ҳаракат қилиши керак, бунинг натижасида маълум меҳнат муносабатлари юзага келади. Бундай вазиятда тарбиячининг болалар ўртасида тўғри муносабатни ўрнатишга қаратилган бевосита раҳбарлиги муҳим саналади.
Бундай раҳбарлик маълум изчилликда амалга оширилади:
1. Меҳнат малакаларини шакллантириш.
2. Болаларнинг умумий мехнатини ташкил этиш.
3. Болаларнинг биргаликдаги мехнатини ташкил этиш.
Болалар боғчасида меҳнат тарбиясининг вазифалари ва мазмунини муваффакиятли амалга ошириш учун керакли шарт-шароитлар яратилиши керак. Болалар мехнати учун, аввало, жой, вақт, гигиеник шароитлар яратилмоғи лозим. озодалик, тоза ҳаво, керакли даражадаги ёруглик. меҳнатнинг болалар имкониятини мувофиқ бўлиши, меҳнат вақтини болалар ёшйга қараб тўғри белгилаш (кичик ёшли болалар учун 10—12дақиқа, катта гуруҳ болалари учун 15-20 дақиқа). Болалар ҳаракатларини алмаштириб туришни ҳам эътиборга олиш керак.
Болаларга тўғри меҳнат тарбияси беришда катталарнинг бир-бири билан ўзаро дўстона муносабатда бўлиши, ҳамкорликда ишлаши ижобий натижа беради. Айниқса, тарбиячининг ҳар қандай меҳнатга нисбатан виждонан муносабати, унинг ҳар хил касб эгаларига ҳурмат билан қараши катта аҳамиятга эгадир. Мехнат таълими жараёнида ва уни ташкил этишнинг хамма шаклларида ҳар хил метод ва усуллардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади, булар куйидагилар:
- ҳар бир меҳнат жараёнини намуна асосида тушунтириб бориш;
- бўлажак меҳнат фаолияти тўғрисида унинг маҳсулини кўрсатиш орқали суҳбат;
- тарбиячининг ҳикояси;
- болаларни мустакил ишлашларини машқ қилдириш:
— ўйин-машқлар ва дидактик ўйинлар.
Бутун мехнат жараёнини ва унинг айрим қисмларини курсатиш, тушунтириш, эслатиш, назорат қилиш, ўз-ўзини назорат, бажарилган ишни баҳолаш, айниқса, зарур.
Меҳнат тарбияси масалалари боғчанинг йиллик режасида акс эттирилади ва тарбиячиларга ме.хнат тарбиясини тўғри режалаштириш ва амалга оширишда ёрдам беради. Болалар богчасида мехнат тарбиясининг тўғри ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш ёш авлодни ҳар томонлама тарбиялаш вазифаларини амалга оширишга ёрдам беради.
Мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат тарбияси икки йўналишда амалга оширилади:
1) катталар меҳнати билан таништириш;
2) болаларнинг ўзини меҳнатга ўргатиш.
Мактабгача таълим ёшидаги болаларни катталар меҳнати билан таништириш орқали уларга катталар меҳнати ижтимоий-фойдали, ишлаб чиқариш меҳнати бўлиб, моддий ва маънавий бойликларни яратишга қаратилганлиги ҳақида тушунча бериш, катталар меҳнати ҳақида аниқ билим ва тасаввур ҳосил қилиш, меҳнат ва меҳнат натижаларини қадрлашга ўргатиш, меҳнатга қизиқиш ва муҳаббатни уйғотиш, меҳнат қилиш хоҳишини тарбиялаш кабилар амалга оширилади.
Меҳнат тарбияси ўсиб келаётган ёш авлодда меҳнатга қизиқишни шакллантириш, демократик ҳуқуқий жамиятни куришда амалий иштирок этишга интилишни таркиб топтириш каби аниқ мақсадга қаратилган жараён бўлиб, меҳнатга ижобий муносабатни шакллантиришдан иборатдир. Демак, меҳнат тарбияси болаларнинг меҳнат фаолиятига дойир билим, кўникма ва малакаларни ўз ичига олган меҳнат тажрибасини муваффақиятли ўзлаштириб олиши, уларда меҳнат ҳамда меҳнат ахдига хурмат уйғотиш, шахсни ҳар томонлама камол топтиришга қаратилган. Шунинг учун хам ёш авлодга меҳнат тарбиясини бериш долзарб саналади. Зеро, меҳнат ҳар бир киши камолоти ва умуман, жамият равнақида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |