Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


II.Боб. Мактабгача ёшдаги болаларни меҳнатга ўргатиш



Download 181,63 Kb.
bet5/7
Sana24.02.2022
Hajmi181,63 Kb.
#240987
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
22 гурух Урокова Дилсуз Курсни тугатиш иши111111

II.Боб. Мактабгача ёшдаги болаларни меҳнатга ўргатиш
2.1.Мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат тарбиясини ташкил этиш
Мактабга таълим ёшидаги болалар меҳнатини ташкил этишниг асосий шаклларига қуидагилар киради: топшириқни бажариш. Индивидуал меҳнат. навбатчилик. қўл меҳнати бўйича машғулотлар, жамоавий меҳнат.
Топшириқ - мактабгача таълим ёшидаги болалар меҳнатини ташкил етишнинг бошланғич шакли ҳисобланиб, барча ёш гуруҳларида қўллаш имкониятини беради. Илк ва кичик ёш гуруҳларида болаларга унча мураккаб бўлмаган ва қисқа муддатли топшириқлар баржарилади: Ўйинчоқни, китобни, стулни олиб кел, жойига олиб бориб қўй, тушки овқат учун стол устига қошиқиарни қўйиб чиқ.
Ўрта ва катта гуруҳдаги болаларга бериладиган топшириқлар анча мураккаб бўлиб, улар энди хонадан ташқарида бажаришга мўлжалланган ва маълум бир кишига мурожаат қилиш билан боғланган. Шунингдек, топшириқлар (ўйинчоқиарни йиғиштириш. гулларга сув қуйиш, тўкилган баргларни териб, тегишли жойга олиб бориб ташлаш) икки-уч боладан ташкил топган кичик гуруҳлар томонидан бажарилиши мумкин.
Меҳнат қилиш мунтазам равишда боклиб, унда ҳамма болалар иштирок эца, катталар меҳнати билан таништириб борилса, у тарбия воситасига айланиб боради.
Мактабгача таълим ёшидаги болаларни қуйидаги меҳнат турларига жалб қилиб борилади: ўз-ўзига хизмат қилиш, хўжалик-маиший меҳнат, табиат қучоғидаги меҳнат, қўл меҳнати.
Меҳнат жараёнида ҳар бир боланинг ёш хусусиятларини инобатга олиш муҳим. Мактабгача тарбия ёшидаги болалар меҳнатининг ўзига хос томонлари олимларнинг илмий ишларида кенг ёритилган. Меҳнат жараёнида кишининг ижтимоий онги таркиб топади.
Меҳнат ёрдамида болаларда бир-бирларига ёрдам килиш, биргаликда ишлаш, умуман, биргаликда фаолият юритиш кўникмалари шаклланади. Жамоа бўлиб ишлаш мехнатда кучнинг ва жамоа куч-ғайратининг фойдасини тушуниш, бирлашишга интилиш туйғуларини тарбиялайди. Меҳнат инсон шахсининг психик ва ахлокий жиҳатдан шаклланишда муҳим аҳамият касб этади. Меҳнатнинг ахлокий жиҳатдан қиммати унинг жамият учун аҳамияти билан белгиланади. Шунинг учун ҳам болаларга уларнинг қўлидан келадиган, ижтимоий ахамиятли вазифаларни қўйиш муҳим саналади. Чунки ўз мехнатининг ижтимоий аҳамиятини тушуниш ҳар бир боланинг жамият ҳаётига кириб бориши ва ўзини унинг фойдали аъзоси сифатида хис этишига имкон беради.
Қолаверса, илк ёшликдан бошланадиган фуқаролик тарбиясининг асослари ҳам мана шунда. Ҳар бир бола, аввало, ўзини оила, боғча, мактабдаги меҳнат жараёнининг иштирокчиси, ўз меҳнатини умумий ишнинг бир қисми деб баҳолаши керак. Меҳнатни бундай ташкил этиш болаларда жамоа бўлиб фаолият юритишни ҳамда кўпчилик олдида ўзини тута билишга ўргатади. Шунга кура болаларни "тарбиялашда жамоа меҳнат турлари, айниқса, муҳим саналади. Боланинг акдий ривожланишида меҳнатнинг аҳамияти катта: у олам, борлиқ атроф-муҳитни идрок этиш имконини беради.
Демак, мактабгача тарбия ёшидан бошлабоқ меҳнат қилиш болаларни эстетик ҳамда жисмоний жиҳатдан ривожланишига олиб келади. Бу ўринда тарбиячи болаларни меҳнатга уларнинг жисмоний ва руҳий хусусиятларини инобатга олган ҳолда жалб килиши зарур саналади. Тарбиячи болаларда меҳнат малакаларини таркиб топтиришда даставвал ишни материал ва ас-бобларни танлаш, улардан тўғри фойдаланиш, натижага эришиш малакаларини таркиб топтиришга эътибор қаратиши зарур. Шунингдек, болаларнинг боғчадаги меҳнатини уларнинг турмуши, ўйинлари билан боғлаш ҳамда меҳнат тарбиясини ҳар томонлама ривожланти риш вазифаларидан ажратиб қўймаслик алоҳида аҳамият касб этади. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ёш ва жисмоний хусусиятларини инобатга олиб кўпроқ унумли меҳнатга жалб килишдан кура катталар меҳнатининг ижтимоий хусусиятларини таъкиддаган ҳолда болаларни уларнинг меҳнати билан таништириб бориш тарбияда ижобий муносабатни таркиб топтиради. Демак, боланинг имкониятларини инобатга олиб мактабгача тарбия ёшидаги болалар меҳнатини ўйин билан, кичик ёшдаги мактаб болаларининг ўқишини эса уй юмушлари билан боғлаш зарур. Бу ўринда меҳнат тарбиясининг методларига таянган ҳолда болаларга топширикдарни бериш, бажариш усулларини кўрсатиш, ишни назорат қилиш, уларни меҳнатга жалб этиш ҳамда қизиқиш, қувонч билан ишлаш ва мехнат сифатига эришишни таъминлашга олиб келади.
Демак меҳнатга қизиқиш, одатланиш, унинг зарурлигини тушуниш, меҳнат кўникма ва малакалари кундалик амалий ишларда ҳамда ҳар хил ижтимоий фаолиятда таркиб топади. Бундай муайян мехнат туридан қобилият нишоналари ҳам вужудга келади.
Меҳнат тарбиясининг биринчи вазифаси меҳнатга психологик ва амалий тайёрликни таркиб топтиришдир. Ҳар бир инсон меҳнат қилмасдан, моддий бойликлар ишлаб чикариш умумий жараёнида иштирок этмасдан яшай олмаслигини аниқ тушуниб етиш. Меҳнатнинг ижтимоий аҳамиятини тушунган киши яхши бажарилган ишдан кувонади, ишидан бахт топади, ишининг самарасини ҳис қилади. Бундай илҳомлантирувчи сабаблар натижасида меҳнат шахсни ҳар томонлама ривожлантириш воситасига айланади. Аксинча, фақат моддий бойлик тўплаш учунгина килинадиган меҳнат кишини қашшоқлаштиради, шахснинг салбий сифатларини ҳосил килади. Шунинг учун меҳнат тарбиясининг яна бир вазифаси — меҳнат фаолиятининг ижтимоий сабабларини таркиб топтиришдан иборатдир. Мехнат тарбиясининг навбатдаги вазифаси ёш авлодда меҳнат маданияти, кўникма ва малакаларини ҳосил килиш, меҳнатга ҳурмат ҳамда унинг натижалари – ижтимоий ва шахеий мулкни эҳтиётлаш каби сифатларни таркиб топтириш; крбилият ва қизиқиш орқали ихтиёрий касбни танлаш мақсадида ёш авлодда меҳнат турига қизиқишни оширищдан.
Ёш авлоднинг меҳнат тарбияси вазифаларини амалга ошириш учун куйидаги воситаларда кенг фойдаланилади. Меҳнат фаолияти, унинг турлари, ташкил этишнинг илмий асослари билан кенг таништириш, ёш авлоднинг меҳнат тарбияси, қўлидан келадиган меҳнат турларини бажариш.
Демак, болалар меҳнати жисмоний камолот учун ҳам катта аҳамиятга эга, мушакларнинг фаоллиги, жисмоний зўр бериш боланинг организмдаги барча системаларининг иш фаолиятини оширади, мехнатдаги ҳаракатлар, уларнинг мувофиқлиги, уйғунлиги, ихтиёрийлиги такомиллашиб боради. Мехнатдаги мақсадга эришиш ижобий ҳиссий ҳолатни келтириб чиқаради, боланинг иш фаолиятини оширади.


Download 181,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish