1. Ўрта асрларда Европа мамлакатлари давлати ва ҳуқуқига умумий тавсифи Ўрта асрларда Ғарб мамлакатлари давлати ва ҳуқуқи ўзининг қатор хусусиятлари билан Шарқ мамлакатлари давлати ва ҳуқуқидан ажралиб турган. Улар эса бу ерни учинчи шахсга маълум шартлар эвазига берганлар. Ер берган феодал сюзерен, олгани эса вассал деб аталган. Шундай қилиб, Ғарбий Европа мамлакатларида ерга эгалик қилишнинг ўзига хос хусусияти унинг иерархик (поғонама-поғона) характердалигида эди. Бу ҳодиса махсус шартномалар билан расмийлаштирилиб, ўзига хос сюзеренитет-вассалитет (ҳукмронлик– бўйсуниш) муносабатларини туғдирган.
Ўрта асрларда феодал ишлаб чиқариш муносабатларининг тараққий этиши билан давлатчилик ҳам ривожланди. Европада бу жараён асосан қуйидаги тўртта: илк феодал монархияси, сеньорлик монархияси (феодал тарқоқлик), табақа-вакиллик монархияси ва мутлақ монархия босқичларидан ўтди. Бироқ бу босқичларни ҳамма Европа мамлакатлари бир вақтда ва тўлиқ босиб ўтмади. Ҳар бир мамлакат миллий тарихининг ўзига хос хусусиятлари ҳам ана шундан келиб чиқади1.
Xристианлик Европада ягона дин бўлиб, у кишиларнинг бутун ҳаётини ўзига бўйсундирган, кишилар туғилганидан то вафот этганларига қадар черков назорати остида бўлганлар. Доминикан-монахлар жамоаси ҳал этиши тўғрисида фармойиш чиқарди.
Ғарбий Европа шаҳарлари X–XI асрларда савдо ва ҳунармандчилик марказларига айланади. Шаҳарлар дастлабки вақтларда диний ва дунёвий феодаллар ерларида ташкил топганлиги учун уларга қарам эди. Кўп вақт ўтмай улар ўз эркинликларининг сиқиб қўйилишига қарши кураш натижасида мустақилликни қўлга киритади ва айримлари ҳатто республика шаклидаги шаҳар-давлатларга айланади (Италияда). Айримлари ўзини– ўзи бошқариш ҳуқуқини қўлга киритади (Англияда), айримлари эса империя эркин шаҳарлари мақомини олади (Германияда). Шаҳарларнинг энг муҳим ютуғи барча фуқаролар эркинлигининг тан олиниши эди.
Ғарбий Европа мамлакатлари давлатлари билан бирга ҳуқуқий тизимлари ҳам ривожланиб борди. Феодал тарқоқлик даврида бу жараённинг муҳим белгиси ҳуқуқ «партикуляризми”, яъни бутун мамлакат учун ягона ҳуқуқнинг йўқлиги эди. Ҳуқуқ ”партикуляризми”нинг бартараф этилиши, айниқса, табақа-вакиллик монархияси давридан бошлаб жадаллашди. Ғарбий Европанинг қитъа қисми мамлакатларида ҳуқуқ шаклларининг ўзаро яқинлашуви юз берди. Англия феодал ҳуқуқи алоҳида, мустақил ҳолда ривожланиб борди. Шу тариқа, тез орада Ғарбий Европа ҳуқуқи иккига: инглиз-саксон ҳуқуқи ва қитъа ҳуқуқига ажрала бошлади.