Педагогик кенгашни ташкил этиш шакллари:
Ишчанлик ўйинлари;
Пелагогик кенгаш – коференция;
Давра суҳбати;
Вазиятли пелагогик кенгаш;
Мунозара шаклида олиб бориладиган педагогик кенгаш.
Педагогик кенгаш жамоанинг айрим муаммолари бўйича ҳисобот тарзида маьлум муддатда ўтказилади. Бунда гуруҳ иши асосий ўринни эгаллайди. Ташкилотчилар педагогик кенгаш сценарийсини ҳар томонлама ўйлаб чиқиб ролларга бўлинишлари ҳамда топшириқни бажаришда регламентацияга риоя қилишлари лозим.
Бундан ташқари педагогик кенгаш илғор техника ютуқларидан фойдаланган ҳолда Зоом конференцияси орқали хам ташкил этилиши мумкин.
МТТ рахбари педагогик кенгашга рахбарлик қилади ва унинг фаолиятини бошқаради. Педагогик кенгаш котиби жамоа томонидан бир йил муддатга сайланади.
Кенгаш йиғилиш ўқув йилидан бошлаб хар чоракда бир марта ўтказилади;
Кенгаш аьзолариниг камида 3/2 қисмиқатнашиб уларнинг кўпчилиги ёқлаб овоз берсалар қарор қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг қарори ҳал қилувчи хисобланади;
Зарурат бўлган ҳолларда навбвтдвн твшқари кенгаш ўтказилади;
Навбатдан ташқари чақирилган йиғилишда кенгаш аьзоларининг 3/1 қисми иштрок этиши керак;
Овоз бериш тартиби кенг йиғилишда очиқ овоз бериш йўли билан аниқланади;
Кенгашда таьлим – тарбиявий ва ташкилий масалалардаги долзарб масалалар қўйилади ва улар 3 тадан ошмаслиги керак;
Кенгаш ташкилотнинг истиқбол режасини белгилайди;
МТТ уставигв мувофиқ педагог ходимларни рағбатлантириш ва жазолаў бўйича масалаларни ҳал қилади;
Кенгаш ўтказиладиган вақти ва жойи бир ой олдин эьлон қилинади.
2.2. Педагогик кенгаш хужжатларини расмийлаштириш
Мактабгача таьлим ташкилотларида педагогик кенгаш фаолиятига оид қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:
халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим мтт педагогик кенгаши тўғрисидаги низом;
педагогик кенгашнинг тасдиқланган иш режаси;
педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд этиш дафтари;
педагогик кенгаш йиғилиши баённомалари;
педагогик кенгаш йиғилишида муҳокама қилинган масалалар юзасидан таҳлилий материаллар.
Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд этиш дафтари доимий равишда, таҳлилий материаллар ва бошқа ҳужжатлар эса 3 йил мобайнида сақланади ҳамда тегишли архивга топширилади.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.
Педагогик кенгаш кун тартибига кўриб чиқиш учун киритиладиган масалалар:
Йиллик иш режадаги асосий вазифалар;
Педагогларнинг малака оширишдан кейинги фаолиятини мухокама қилиш;
Назорат турлари таҳлили;
Илғор иш тажрибаларини оммалаштириш бўйича олиб бориладиган ишлар якуни;
Тарбияланувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлиги;
Тарбияланувчиларнинг соғломлаштириш ишлари;
“Устоз – шогирд” йўналишида амалга оширилган ишлар ҳисобти.
Педагогик кенгашда фронтал назорат тури МТТ раҳбари томонидан 1-8 гуруҳда 1 марта, 9-14 гуруҳда 2 марта ўтказилади. 1 ой давомида ўрганилади.
Мавзули назорат мудира ва методист томонидан, қиёсий эса методист томонидан 1 марта 2 хафта ичида ўрганиб ташкиллаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |