Курс ишининг объекти: Мактабгача таълим ташкилоти педагогик кенгаши аъзолари
Курс ишининг предмети: Мактабгача таълим ташкилотида педагогик кенгаш хужжатларини расмийлаштириш жараёни.
Курс ишининг вазифалари:
Муоммони педагогик, психологик ва методик адабиётлар орқали ўрганиш;
Мактабгача таълим ташкилотида педагогик кенгаш хужжатларини расмийлаштириш муоммоларини татбиқ этиш;
Мактабгача таълим ташкилотида педагогик кенгаш хужжатларини расмийлаштириш масалаларини кўриб чиқиш ;
Мавзу юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
I БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА ПЕДАГОГИК КЕНГАШ ТУЗИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1-§. Педагогик кенгашнинг мақсад ва вазифалари
Мактабгача таълим ташкилотнинг Педагогик кенгаши тўғрисида Низом ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур Низом мактабгача таълим муассасаларидаги педагогик кенгашнинг фаолиятини тартибга солади.
Мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнини ривожлантириш, такомиллаштириш, ташкилот фаолияти билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни мувофиқлаштириш, педагогларнинг касб маҳорати ва ижодкорлигини ривожлантириш мақсадида Педагогика кенгаши фаолият кўрсатади.
Педагогика кенгаши коллегиал орган ҳисобланиб, педагогик жамоа, ота-оналар, ҳомийларни бирлаштириб, “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари” ва “Илк қадам” давлат дастури асосида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга, ташкилот фаолияти билан боғлиқ вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.
Педагогика кенгаши ўз фаолиятини ташкил қилишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонуни, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари ва “Илк қадам” давлат дастурига амал қилади
Педагогика кенгаши қарорини бажариш ташкилотнинг ҳар бир ходими учун мажбурийдир.
Педагогика кенгаши (кейинги ўринларда “Кенгаш” деб юритилади) вазифаси қуйидагилардан иборат:
таълим ташкилот педагогик жамоа фаолиятини йўналтириш, тарбияланувчиларнинг эгаллаши лозим бўлган билим, малака ва кўникмаларини ривожлантириш, “Илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари” ва “Илк қадам”нинг давлат дастурининг бажарилишини таъминлаш;
таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш самарадорлигини оширишда мақбул шарт-шароитлар яратишга доир қарорлар қабул қилиш;
педагог ходимларнинг нуфузи ва методик салоҳиятини ошириш, уларнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича мақсадли ишларни ташкил этиш;
педагог ходимларнинг нуфузи ва методик салоҳиятини ошириш, уларнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича мақсадли ишларни ташкил этиш;
педагогик жамоанинг маълум йўналишлардаги фаолиятини таҳлил қилиш ва якуний хулоса бериш;
илғор педагогларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, оммалаштириш, ёш педагогларга методик ёрдам кўрсатиш ишларини амалга ошириш йўлларини белгилаш;
“Устоз-шогирд” анъаналари, узлуксиз малака ошириш борасида олинган ҳисоботлар юзасидан хулосалар тайёрлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
тарбияланувчиларга умуминсоний ва миллий қадриятларга асосланган маънавий-аҳлоқий ҳисларни сингдириш, бола шахсини шакллантиришда таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни татбиқ этиш;
таълим олувчиларни маънавий юксак, умуминсоний ва миллий руҳда, ўз ватани, халқини ардоқловчи шахс сифатида тарбиялаш юзасидан таклифлар беришдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |