1.2. Педагогик кенгаш таркиби
Педагогик кенгашда муҳокама қилинадиган масалаларнинг мазмунидан келиб чиқиб, йиғилишга тегишли халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими, муассаса ота-оналар қўмитаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, маҳаллий давлат ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ташкилотлар вакиллари таклиф қилиниши мумкин.
Мактабгача таьлим ташкилоти директори педагогик кенгаш раиси ҳисобланади. Педагогик кенгаш котиби педагог ходимлар орасидан тайинланади.
Педагогик кенгаш раиси ўз вазифасини бажара олмайдиган (касал бўлган, хизмат сафарига кетган ва ҳоказо) ҳолатларда унинг вазифалари директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Педагогик кенгаш мттнинг ўқув жараёни ва услубий ишларини мухокама этиб қарор қабул қилувчи кенгашдир. Педагогик кенгаш аьзолари:
Педагогик кенгаш таркиби умумтаълим муассасаси директори, директор ўринбосарлари ва педагог ходимлардан иборат бўлади. Умумтаълим муассасасининг ҳар бир педагог ходими ишга қабул қилинган пайтдан бошлаб педагогик кенгашнинг аъзоси ҳисобланади.
Бундан ташқари ўқув бўлим мудири, услубий комиссия раислари ва етакчи мухандис педагоглар, катта усталар, касаба бирлашмаси ва ёшлар иттифоқи раислари, илмий тадқиқот институти ва етакчи мутахассис, бош хамшира ва ошпаз аьзолар ҳисобланади.
Ҳар бир кенгашда таьлим ташкилоти педагог ходимлари малакасини ошириш ҳамда уларнинг ижодий ташаббусинин ривожлантириш,
Таьлим жараёнига фан ютуқларини ва илғор педогогик тажрибани жорий этиш масалаларини мухокама қилиш режалаштирилади.
II БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ПЕДАГОГИК КЕНГАШ ХУЖЖАТЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
2.1. Педагогик кенгаш фаолиятини ташкил этиш
Мактабгача таълим ташкилот раҳбари Кенгашнинг раиси ҳисобланади ва унинг фаолиятини бошқаради. Педагогика кенгаши котиби жамоа томонидан бир йил муддатга cайланади.
Кенгаш йиғилишлари ўқув йили аввалидан бошланиб, ҳар чоракда бир марта ўтказилади. Зарурият бўлган ҳолларда навбатдан ташқари Педагогика кенгаши ўтказилиши мумкин.
Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашиб, улардан кўпчилиги ёқлаб овоз берсалар, қарор қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Кенгаш раисининг қарори ҳал қилувчи ҳисобланади.
Навбатдан ташқари чақирилган йиғилишида эса кенгаш аъзоларининг камида учдан бир қисми иштирок этиши керак.
Овоз бериш тартиби кенгаш йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан белгиланади
Педагогика кенгаши таркибига муассаса шифокори ва ҳамшира, касаба уюшма раиси, ота-оналар (васийлик кенгаши) қўмитаси раиси, маҳалла фуқаролар йиғини аъзолари кириши мумкин.
Кенгашнинг ўтказиш вақти, жойи ва кун тартиби муассасада бир ой олдин эълон қилинади.
Кенгашда муҳокама этиладиган материаллар доимий ҳамда вақтинчалик ташкил топган гуруҳлар ёки муассаса маъмурияти тайинлаган педагоглар томонидан тайёрланади.
Кенгашда ташкилотнинг иш режаси, малака ошириш режасининг бажарилиши, назорат турлари бўйича ўрганиш хулосалари, ходимларнинг ҳисоботлари, тарбияланувчиларнинг ўзлаштириши, ташкилотнинг санитар-гигиеник аҳволи ва тарбияланувчиларнинг соғлиғи ва муассаса фаолиятининг бошқа масалалари кўрилиб чиқилади.
Кенгаш педагогларнинг илғор иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш, ёш педагогларга ёрдам уюштириш ишларини амалга ошириш йўлларини белгилайди.
Кенгашда машғулот ишланмалари, тарбия жараёнининг шакл ва методларини амалга ошириш йўллари муҳокама қилинади, тарбиялашнинг илғор усулларини жорий этиш бўйича тажриба-синов ишларини олиб бориш, олий таълим институтлари, жамоат ва нодавлат ташкилотлари, мактаб, маҳалла билан ҳамкорлик қилиш йўналишларини белгилайди.
Кенгаш таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда педагогик жамоанинг маълум йўналишлардаги фаолиятини таҳлил қилади ва таълим самарадорлигини оширишда мақбул шарт-шароитлар яратишга оид якуний хулоса чиқаради ва тегишли қарор қабул қилади. Малака ошириш курсидан қайтган педагогларнинг ҳисоботларини тинглайди.
Кенгашда кун тартибидаги масалаларни кўришдан олдин аввалги кенгашда қабул қилинган қарорларининг ижроси ҳақидаги масала эшитилади ва ижроси таъминланган ҳар бир масала юзасидан қабул қилинган қарорлар назоратдан олинади.
Кенгаш кун тартибида кўрилаётган ҳар бир масала аниқ ифодаланган бўлиши, масалалар ўқув йилининг асосий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда киритилиши лозим. Кенгашда кўриладиган масалалар сони учтадан ошмаслиги зарур.
Кенгаш қарори ижросини назорат қилиш муассаса раҳбари зиммасига юклатилади.
Педагогика кенгаши мактабгача таълим ташкилот фаолиятини ривожлантириш йўналишининг истиқбол режасини белгилайди.
Мактабгача таълим ташкилотнинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларнинг бажарилиш йўлларини белгилаб беради ва ижросини таъминлайди.
Таълим-тарбия жараёнини ташкил қилишда турли шакл ва методларни ишлаб чиқади.
Ўз ваколати доирасида ишлаб чиқилган ҳужжатларни муҳокама қилади ва тегишли қарорлар қабул қилади.
Педагогларнинг малака оширишдан кейинги амалга оширадиган вазифалари юзасидан ишлаб чиқилган истиқбол иш режасини тасдиқлайди ва уларнинг ижросини таъминланишини назорат қилади.
Мактабгача таълим ташкилот Уставига мувофик педагог ходимларни рағбатлантириш ва жазолаш бўйича масалаларни ҳал қилади.
Педагогик кенгашнинг йиллик асосий вазифаларини белгилаш қуйидагича амалга оширилади:
Ташкилий педагогик кенгаш (август);
Йиллик иш режада белгиланган вазифаларнинг ижросини таьминлаш юзасидан ўтказиладиган педагогик кенгаш (ноябрь);
Йиллик иш режада белгиланган вазифаларнинг ижросини таьминлаш юзасидан ўтказиладиган педагогик кенгаш (февраль);
Якуний пелагогик кенгаш (май)
Мактабгача таьлим ташкилотларида кенгаш йиғилишлари ўқув йили бошидан – ҳар чоракда бир марта ўтказилади. Зарурият бўлган ҳолларда навбатдан ташқари кенгаш ўтказилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |