Ўзбекистон республикаси маъданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти андрис э. Р., ҚУдратов р. Қ


Босқон улоқтириш спорт турининг қисқача тарихи



Download 0,81 Mb.
bet30/34
Sana26.05.2022
Hajmi0,81 Mb.
#609501
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
7-мавзу

Босқон улоқтириш спорт турининг қисқача тарихи

Босқон улоқтириш аввалдан, яъни бир асрлик тарихга эга. Ўтган XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларидан бошлаб одамлар Ушбу спорт тури билан шуғулланиб келишган. Босқон улоқтириш кўпроқ Ирландияда ривожланиб борган. Ч.Поддакнинг берган маълумотига қараганда Ирландияда босқон улоқтириш-яъни темир босқон кувалда улоқтириш деб юритилиб келган Кучемет деган паҳлавон тўғрисида афсоналар айтилиб келган. 1920-1930 йилларда Ирландиялик спортчилар улардан Патрик О Каллахам, икки маротабалаб 1928 ва 1932 йилларда Олимпияда ғолибига айланди. Англияда 1850 йилларда босқон улоқтириш ривожлана борди, Ушбу йиллардан Англияда босқон улоқтириш бўйича мусобақалар ўтказила бошлади. 1866 Англияда Р.Джеймс 24 м 50 см га улоқтириб Англия чимпиони бўлди. Ушбу йилларда бошқа давлатларда ҳам босқон улоқтириш спорт тури аста секин оммалашиб ривожлана бошлади.


Босқон улоқтириш 1900 йиллардан бошлаб улоқти-риш Россияда ҳам ривожлана бошлади. Босқон улоқтириш бўйича мусобақа низомлари аста секин тузила бошлади 1900 йилларда снаряднинг дастаси узунлиги 1 м 22 см, оғирлиги – 7,257 кг, доирасининг диаметри 2 м 13,5 см, сектори 900 бурчак остида бўлиб кейинчалик сектор 450 бурчак остида бўлган улоқтириш майдонига, асфальт ётказилган. Орадан анча вақт ўтиши билан босқон улоқтириш сектори 400 бурчак остида 34,920 қисқар-тирилган. Босқоннинг оғирлиги 7,265 кг оғирлашди. Эркаклар учун 7,265 кг, аёллар учун 4,005 кг.
Ҳозирга келиб, Ўзбекистон мустақилликка эришган-дан сўнг бир қатор босқон улоқтирувчилар етишиб чиқдилар. 1997 йилда А. Абдувалиев 82 м 60 см, О.Устинов 76 м 62 см га босқон улоқтириш бўйича Осиё чемпиони бўлишган. Енгил атлетика кафедраси талабаси Олга Жоголова 52 м 16 см масофага улоқтириб Ўзбекистоннинг бир нече бор чемпиони бўлган.


БОСҚОН УЛОҚТИРИШ
Босқон улоқтириш техникаси

Босқон металл шардан иборат бўлиб, пўлат сим орқали дастага бириктирилгандир. Шарни темир, пўлат, чўян ёки лутундан ясалади. У яхлит қўйилган ёки ичига анча оғир металл (қўрғошин, симоб) тўлдирилган бўлиши мумкин. Улоқтириш учун, спортчининг ёшига қараб, босқон турли хил оғирликда бўлади: эркаклар учун – 7 кг 265 г, катта ўсмирлар учун – 6 кг, кичик ўсмирлар учун – 5 кг. Барча асбобларнинг узунлиги бир хил (118-122 см).


Босқон улоқтириш мусобақаси 2,135 м диаметрга эга бўлган цемент ёки асфальт доирадан туриб, 34,920 секторда ўтказилади. Улоқтириш доираси баландлиги камида 3,5 м бўлган эҳтиёт тўри билан тўсилган бўлиши керак.
Босқон улоқтириш, уни дастлабки айлантириш, бир неча марта айланиш ва асбобни чиқариб юбориш билан охирланадиган охирги кучланишдан иборат.
Улоқтириш вақтида спортчи босқонга ўз кучи билан таъсир ўтказиб, уни доирага яқин бўлган эгри чизиқ бўйлаб жадал ҳаракатлантира бошлайди. Босқонни уфққа нисбатан оптимал бурчак остида (440) улоқтириб тайёрланиш учун уни қия юза бўйлаб айлантирилади.
Улоқтирувчининг босқонга берилган кучи оғирлигини енгиш ва унга марказга интилувчи ҳамда уринма (тангенциал) тезлаш бағишлашга сарфланади. Босқонни айлантираётганда жуда катта марказдан қочувчи куч ҳосил бўлади (60 м га улоқтирганда бу куч 270 кг дан ортиқ бўлади). Улоқтирувчи анна шу кучга қарши тура олиш учун босқонга қарама-қарши томонга энгашишга мажбур бўлади. Бу эса унинг айланиш вақтида унинг барқарор мувозанат ҳолатини сақлаб қолишга ёрдам беради.
Айланишлар вақтида улоқтирувчи билан босқон бир ўқ атрофида айланаётган яхлит системани ташкил қилади. Улоқтирувчи ва тортиб турган босқон (айланиш вақтида) фақат айланма ҳаракат қилиб қолмасдан, улоқтириш йўналишида олға интилувчи ҳаракатни ҳам бажаради. Айланишлар тезлиги тинмай ўсиб бориши керак. дунёдаги энг яхши улоқтирувчилар босқонни уч айланишда улоқтирадилар.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish