Югуриб келишни ва депсинишни сакрашдаги аҳамияти
Югуриб келишнинг асосий элементлари харакатлар шакли, тезлик, узунлик, йўналиш, ритм ва депсинишга тайёрланиш бўлиб улар баландликка сакрашни ҳаммаси бор.
Баландликка сакрашда югуриб келиш тезлигини кўрсатувчи схеммма кўрсатилган.
Югуриб келиш 7-9 асосий югуриш қадамларидан иборат (11-12 м) қўшимчаси 4-5 югуриш қадамлардан (3-4 м) дан иборат бўлади.
Депсиниш ҳаракати охирги қадамга, силкинг оёқ олға силжиш тезлигига қандай бўлишига боғлиқ. Сакровчи силкинг оёқда олға силжиш тезлиги камроқ пасайиш учун, сакровчи ерга қўяётганида юмшоққина букади, тиззани эса олдинга чиқаради. Кейин товонни тез ердан узиб, оёқ учида олға силжишни давом эттиради. Шундай вақтда сакровчининг гавдаси вертикал тезликда оёқ таги таянч нуқтасиатрофида айланаётгандай ҳаракат қилади.
Узунликка сакровчиларни муваффақиятли депсиниш учун сакровчини гавда ҳолати ва депсинувчи оёқ ёғоч тахтага қандай қўйилгани катта аҳамиятга эга.
Тиззаси 170-1720 гача тўғриланган депсинувчи оёқ юқоридан пастлатиб орқага тортилиб, тез ҳаракат билан у.о.м. проекциясига яқинлатиб, тахтага қўйилади. Оёқ тахтага қўйилганида, горизантал чизиқ билан пастга тушаётган депсинувчи оёқ чизиғи ўртасидаги бурчак 280 дан 540 гача ошади. Ерга нисбатан эса ҳар доим пастлатиб олдинга қўйилади. Депсинувчи оёқ сони билан болдир ўртасидаги бурчак 1410 дан 1700 гача ошади.
Оёқни тахтага қуяётганда ёзилувчи мушаклар таранг бўлиши ва оёқ таги тахтага тегиш пайтида оёқ деярли тўғри бўлишига эътибор бериши керак. Шундай қилинса горизонтал ҳаракатдан тушадиган нагрузкага яхши бардош беради. Динамограф кўрсатишига таянч оёққа тушадиган юк 600 кг ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Депсиниш жуда тез бажарилади. Тахтага оёқ қўйишдан депсиниш тамом бўлишигача ҳаммаси бўлиб 0,1-0,13 сек вақт сарфланади. Депсиниш вақтидаги вертикал тезлик 3,0-3,2 м/сек га етиши мумкин.
Уч хатлаб сакровчининг горизантал тезлиги «сапчиш» ва «қадам» охирида оёқни ерга қўйиш вақтида пасаяди. Горизантал тезлик қанча кўп тормозланса, «қадам» ва «сакраш» узоқлиги шунча камаяди.
«қадам» ва «сакраш» узоқроқ бўлиш учун, учиб чиқиш бурчаги оширилади. Сакровчиларни учиб чиқиш бурчаги «қадам» - 11-140 га, «сапчишда» - 14-180 ва «сакрашда» - 18-220 га тенг (Ю.В. Верхошанский). Учиб чиқиш бурчагини ошириш билан сакрашнинг учиш фазаларидаги траектория баландлашади. «Сапчиш», «қадам», «сакраш» траекторияларининг баландлиги горизантал тезлик даражасига боғлиқ тезлик юқори бўлиб, учиш чиқиш бурчаги катта бўлсагина, уч ҳатлаб сакрашда юқори натижа кўрсатиш мумкин.
Уч хатлаб сакрашда энг узоғи – «сапчиш», «сакраш» бўлса каттароқ ва энг қисқаси – «қадам» бўлади.
Ю.В.Верхошанскийнинг фикрича сакраш тезлигини оширганда унинг қисмлари ўртасидаги нисбатан қўйидагича пропорцияга яқинлашади: улар сакрашнинг умумий узунлигидан I-36,5%, II-29,0%, III-34,5% ни ташлаб қилади. 17,5 м га сакраш учун манна бундай нисбат оптималдир: I-(6,38Қ0,16)ҚII-(5,16Қ0,16)ҚIII-(5,96Қ0,13).
Лангарчўп билан сакрашнинг бошқа сакрашлардан фарқи унинг кўчма таянч лангарчўп билан бажарили-шидадир. У югуриб келишдан, лангарчўпни ерга тира шва депсинишдан, осилишдан, лангарчўпда сакровчсининг кўтарилишидан, планкани айланиб ўтиш ва ерга тушишдан иборат. Бу фазалар ҳаммаси бир-бири билан боғлиқдир.
Ҳозирги вақтда пластик массалардан ясалган лангарчўплар билан сакраш кенг қўлланилмоқда. Бундай лангарчўплар жуда эгилувчан ва жуда таранг бўлади. Пластик эгилувчан лангарчўплар ишлатилиши сифатини лангарчўпни юқорироқдан 4 м 80 см гача ушлаш имконини берди, шунинг учун ҳозирги вақтда жаҳон рекорди 6м дан ошиб кетди. Уста сакровчиларда пластик эгилувчан лангарчўпларнинг эгилиш ўқи сакраш вақтда 125-130 см гача етади, энг юқори нуқтаси хорда бўйлаб 90-100 см камаяди.
Учиш фазасида сакровчининг ҳаракати
Сакрашнинг «перикидной» усулида сакровчи депсинган заҳоти учиш фазасига ўтиб, гавдасининг кўндаланг ва олд-орқа ўқлар атрофида айланишини янада тезлаштиради. Шунинг учун у депсинувчи оёқни букиб, гавдага яқин тортади, боши билан елкасини планка томонга кўпроқ энгаштиради. Сакровчиларнинг бир қисми гавдвси ва қўли планка орқали ўтказилади. Бунинг натижасида айланиш радиуси камаяди, тезлик эса ошади ва планка тепасидаги энг юқори нуқтада сакровчининг гавдаси горизантал ҳолатга келади. Планка тепасида гавданинг бўйлама ўқ бўйлаб айланишини тезлаштириш мухимдир. Сакровчи силкинч тос-сон бўғинини гавда билан бир чизиқда бўлиш даражасига тўғирлаб, планка бўйлаб силкитади. Шу пайтда депсинувчи оёғининг тизза ва тос-сон буғинлари тезда букилади, тизза пастга тушиб оёқ таги юқорига қараган, қўллар гавда бўйлаб чўзилган бўлади. Гавданинг бу қисмларини бўйлама ўққа яқинлашиши айланиш радиусини камайтириб, айланиш тезлигини шунга яраша оширади. Бу сакровчининг планка тепасида кўкрагини ерга бурган ҳолатда бўла олишига имкон беради. Сўнгра сакровчи планкадан узоқлашишга ҳаракат қилиб, тос ва депсинувчи оёқни планка устидан ўтказишга қаратади. Депсинувчи оёқни тиззаси билан тагини ташқарига буради, тосни эса тос-сон бўғинидан тез планка томон буради. «Фосбери-флап» усулида планка устидан ўтиш 3 фазага бўлинади.
1. Планкага чиқиш.
2. Планка устидан ўтиш.
3. Планкадан узоқлашиш.
Планка чиқиш бош ва елкани юқори траекторияси билан оёқни ўтказиш билан боғлиқ. Елка ва оёқни планка устидан ўтказиш пайтида у.о.м. планкадан настда бўлади. Биринчи навбатда планка устидан елка олиб ўтилади, у.о.м. планкага танглашганида оёқ ўтказила бошлайди. Сакровчининг тоси кўтарилиш юқори точкасига етказилганида бажарилади.
Узунликка сакрашда учиш фазаси катта аҳамиятга эга. Сакровчи баллистик эгри чизиқ бўйлаб у.о.м. траекториясини ҳосил қилиб учиш фазасига ўтади. Горизантал тезлик вертикал тезликдан анча ортиқ экани сакровчининг учиб чиқиш бурчаги (450) бўлишига тўсқинлиқ қилади. Кучли спортчиларда бу бурчак 25-270 га етади.
Ҳозирга вақтда узунликка сакрашнинг «қайчи» усули энг қулай ҳисобланади. Спортчилар ҳавода 2,5-3,5 қадам қилишади. Узунликка сакрашни учиш фазасида эффектив техникаси қўйидагичадир: ҳавода югуриш давом эттиришдан иборатдир. «қайчи» усулида 8-8,5 м га сакралса 3,5 марта ҳавода одимласа бўлади, агарда 4-5 м га сакралса 3,5 одимлаб бўлмайди. Кўпинча қайчи усулида сакраганда, гавданинг олдинга айланишига қаршилик кўрсатиш учун кўкрак кериб ва белни орқага букиб сакрайдилар.
Уч хатлаб сакрашда «Сапчиш» кучли оёқда, югуриб келиб узунликка сакрашдагига нисбатан ўткирроқ бурчак остида (60-680) депсиниш билан бажарилади. Сакровчи депсинишни кўпроқ юқорига йўналтириб, «сапчиш» узунлигини оширса бўлади-ю, лекин бундай қилиш керак эмас: «сапчишдан» кейин ерга тушгандаги нагрузка катта бўлиши ва таянч фазасида амортизация кўпроқ чўзилиши «қадам» учун самарали депсинишга йўл қўймайди. «Сапчиш» максималдан ҳар доим қисқароқ бўлиши мақсадга мувофиқдир, чунки «қадам»ни бажарилиши анча муваффақиятли бўлади. «Сапчишда» учиб чиқиш бурчаги 14-180 га тенгдир.
Cакровчи депсинувчи оёқ сонини «силиш» вақтида гавда кўтарила бораётган сон томон бир оз энгашади. Аммо ерга қўётганда бу энгашув 3-40 га камаяди. «Сапчиш» даги қўл ҳаракатлари югуришдагидек ҳаракат қилади. Депсинувчи оёқ ерга тегиш пайтида, шу оёқ томондаги қўл аллақачон ҳаракат бошлагон бўлади.
«қадам» ерга тушгандан кейин оёқ таги тўлиқ ерга тегиб туриши лозим. қадамда депсиниш пайтида у.о.м. нинг учиб чиқиш бурчаги 11-140 га тенг. Депсиниш охиридагавдани энгашиши 5-60 га тенгдир.
Сакровчи «қадам» холатида сонинг пастга тушишини суньий равишда тўхталибтуради ва кўпроқ ушлаб туришга ҳаракат қилиб, учиб ўтишига ҳаракат қилади. Бунда орқадаги оёқ қаттиқ букилади: олдиндаги оёқ сон билан юқори кўтарила туриб букилади.сон кўтарилган сари, гавда ҳам кўпроқ эргашади.
Сакровчи «қадамлаб» учаётганда, ярим букилган қўлларини ёйсимон харакат билан орқага ва сал ён томонларга тортадида, кейин уларни шу ҳолатда орқага сал вақт тўхтатиб туради.
Учишнинг охирги учдан бир қисмида гавданинг энгашиши чегарасига етади, букик силкинч оёқ сони Яна ҳам кескин юкори кўтарилади, қўлларнинг орқага ҳаракати ҳам чегарасига етади.
Шу ҳолатдан оёқ, худи «сапчиш» охирида ерга қўилганидаги каби, синдирувчи ҳаракат билан кескин ва шиддатли пастга тушади ва йўлкага оёқтаги тўла қўйилади. «Сапчиш» даги каби бунда ҳам оёқ йўлкага тегиш пайтида деярли тўғри бўлади. Оёқ депсиниш жойига тушган заҳоти гавданинг энгашиши ҳам камаяди. Шу билан бир вақтда сакровчи қўлларини олдинга шиддатли силкиб кўтара бошлайди. Сакровчилар кўпинча «қадам» қисмини узайтириш хисобига узоқроқ сакрайман деб, оёқни жуда олдинга чиқариб юборадилар. Бу нотўғри, чунки бунда катта тормозланиш ҳосил бўлиб, горизантал тезлик кескин пасаяда ва учинчи сакраш узунлиги камайиб кетади.
«Сакраш» мумкин қадар баландроқ ижро этиладиган учинчи сакрашга тез ва шиддатли депсиниш учун, «сапчиш» дан кейин ерга тушгандаги каби бунда ҳам «қадам» қисми бажарилгандан кейинги амортизацияда таянч оёқ унчалик кўп букилмаслиги керак.
Учинчи сакрашда депсиниш бурчаги тахминан «сапчиш» даги каби, аммо учиб чиқиш бурчаги кўпроқ 18-220 бўлади. Сакровчи депсинишдан кейин «қадам» ҳолатида учишга ўтади ва орқадаги оёғини томон тортиб, худди узундикка сакрашнинг оддий усулидаги каби, оёқларни буккилган ҳолатга келади.
Бу пайтда олдинга айланиб кетмаслигик учун, сакровчи қўлларини кўтариб, умуртқа поғонасини тўғрилиши керак. Кейинги харакатлар, яъни гавдани олдинга энгаштириш, қўлларни пастлатиб орқага тушириш, ерга тушиш олдинги оёқларни тўғрилаш ва ерга тушишнинг ўзи худди узунликка сакрашдагидек бажарилади. Айрим сакровчилар турғунликни сақлаш ва оёқни олға «ташлаш» осон бўлсин учун, учинчи сакрашни «кўкрак кериш» усулида бажарадилар. Бу самаралироқ. Ерга тушгандан кейин олдинга чиқиб кетиш – югуриб келиб узунликка масрашдаги каби бажарилади.
Лангарчўпни ерга тираш ва депсиниш лангарчўп билан сакраш техникасининг муҳим элементидир. Депсиниш яхши бажарилиши осилиш, гавдани кўтариш, тортилиш ва планка устидан ўтишдан ўтишга таъсир қилади.
Осилиш сакровчи ердан узилгандан то гавдани чўпдан узоқлаштириш бошлангунча давом этади. Осилиш фазаси 0,11-0,12 сек давом этади. Осилишнинг асосий мақсади-гавдани юқорига кўтара бошлаш учун етарли тезликка, сакровчи лангар системаси воситасида эришишдир. Шу пайтда қўлларни барвақт тортила бошлаш-жиддий хатодир. Лангарчўп тўғрилана бошлаши билан оёқларни юқорига кўтариб, гавдани эса оғирлик маркази траекторияси бўйлаб харакатлантириб, лангар ўқига яқинлаштириб унинг харакат тезланишини эса манфийлаштириб, лангарга босимни камайтириб уни тўғриланишга имкон яротмоқ лозим. Оёқларнинг бундай кейинги кўтарилиши лангарчўп тўғриланаётганда бўлади. Сакровчи лангарчўпнинг тўғриланишини қаттиқ таянч пайдо бўлиб қолгандек ҳис қилиб, уни маҳкам тутган ҳолда, оёқларни янада юқорироқ кўтариб, ростланаётган лангарчўп учига яқинлаштиришга ҳаракат қилади.
Лангарчўпнинг итқитиб юборишдан тўғри фойдала-ниш учун сакровчи узоқлашиш пайтида букилган гавдасини тўғрилаб бориб, оёғини лангарчўпга яқинлаш-тириб қутаришни давом эттириши керак. Гавданинг ростланиши оёқларнинг тизза бўғим тўғриланишидан бошланади. Тўғрилангандан кейин сакровчи тосни лангарчўп бўйлаб мумкин қадар юқори кўтаришга ҳаракат қилиб, тос-сон бўғимини ёзади.
Сакровчи тос ва оёқларини юқорига силжитиб, ўнг қўлини букмасликка ҳаракат қилади ва тосни қўл панжасигача кўтариб, қўл билан гавда ўртасидаги бурчакни камайтиришга ҳаракат қилади. Узоқлашишда букилган чап қўл у.о.м. юқорилашган сари, тобора кўпроқ букила боради, спортчи билагини лангарчўпга тираб олади лангарчўпда тортила бошлаб, шу чап қули панжасини кўкрагининг чап томонига яқинлаштиради.
Тортилиш-ўнг қулга тортила бошлагандан то ўнг елкани ўнг қўл панжасигача кўтаргунча давом этган ҳаракатдир. Лангар тутган қўллар ораси кенг бўлгани учун, иккала қўлда баробар эмас, балки галма-гал тортилади, лангарчўпнинг кўтариб ташловчи ҳаракатти эса сакровчининг актив кучланишини енгиллаштиради.
Чап қўлда тортилиш ўнг қулнинг тўғриланган ҳолатига тўгри келади, ўнг қўлда тортилиш эса чап қўлда таянчга Тиш ваш у қўл кучи билан кўтарилиш вақтида бўлади.
Тортилиш, бурили шва планка устидан ўтиш – узликсиз ягона куч беришдир.
Лангарчўпдан туртиниш унинг ерга нисбат қиялик бурчаги 85-900 га тенг бўлган пайтда тугайди. Сакровчи туртинишни тугатгандан сўнг қўл панжаларини охирги кучи билан, лангарчўпни планка томонга оғмайдиган қилиб ортиқча куч сарфламай орқага туртиб юбориш лозим. Сакровчи аввалги ҳаракатларни тўгри бажарган бўлса, сакровчи кўп куч сарфламай, планка устидан «кўтарилиш» дейиладиган энг самарали усулга ўтади. Бу усул қўйидагилардан иборат: сакровчи лангардан турттинишни тугатаётганда оёғи юқорига эканидаёқ планкадан юқори кўтарилади. Хавода оёғини тез планка орқасига туширади. Гавда сао букилиб ёйсимонроқ шаклга киради. Кала пастда, ўнг қўл туртинишни давом эттираётгандай пастга чўзилган чап қўл қаттиқ букилган бўлиб, тирсаги ён томонга қараган бўлади. Спортчи инерция билан учишни давом эттириб, планка устидан айланиб ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |