Ўзбекистон республикаси маъданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти андрис э. Р., ҚУдратов р. Қ



Download 0,81 Mb.
bet32/34
Sana26.05.2022
Hajmi0,81 Mb.
#609501
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
7-мавзу

Улоқтирувчининг бурилишлари. Тўғри улоқтиришда ҳар бир бурилиш олдингисидан тезроқ бажарилади. Ҳаракатлар бир текисда тезлашади. Башарти босқон ҳаракатини силтаб тезлаштирилса, у ҳолда босқон танадан ўзиб кетади ва улоқтирувчи унга яхши таъсир кўрсата олмайди.
Гавда ва унинг қисмларининг эгилиш бурчаги ҳамда бўғимларнинг букилиши ҳар бир бурилишда доимо ўзгариб туради. Бурилишларда якка ва қўш таянчли фазалар фарқ қилинади.
Бурилишларнинг қўш таянчли фазалари. Улоқти-рувчи биринчи бурилишни босқон гавданинг ўнг томонида елка бўғими баландлигигача тушган пайтидан бошлайди. қолган бурилишлар олдинги бурилишлардан кейин, ўнг оёқни ерга қўйишдан бошланади ва бунда босқон шари ўнг томонда тахминан елка бўғими баландлигида ёки ундан юқорироқда бўлади. Бу пайтда гавда чапга энгашади, оёқлар сал букилган бўлади, лекин чап оёқ ўнг оёққа нисбатан кўпроқ букилган.
Бурилишга кириш. Ҳамма бурилишлар ҳам улоқти-рувчининг елка бўғимини чапга айлантириши билан бошланади. Улоқтирувчи босқонни пастга энг қуйи нуқтагача силжитиб, елка камарини тос билан бир текисликда жойлашадиган ҳолатгача чапга буради ва чап оёғини ёзиб, гавдасини бир оз орқага тортади. Ҳар бир бурилган сайин босқоннинг тортиш кучи (марказдан қочувчи куч) орта бориши туфайли гавда орқага кўпроқ тортила боради. Босқоннинг энг қуйи нуқтаси биринчи бурилиш вақтида улоқтирувчидан ўнг ва пастроқда, унинг тосига нисбатан тахминан 30-400 ҳолатида бўлади. Бурилиш вақтида болғанинг айланиш сатҳи чапга силжиши сабабли қуйи айланиш томонига қараб силжиши мумкин. Энг яхши улоқтирувчиларда бу нуқта тананинг ўрта чизиғидан (сагитталь юзадан) силжиб ўтмайди, лекин учинчи бурилишда унга яқинлашуви мумкин. Агарда бу нуқта тананинг ўрта чизиғидан ўтса, босқон ҳаракатини тезлаштириш қийинлашади. Улоқтириш натижаси ҳам паст бўлади.
Улоқтирувчи елка камарини токи тос сатҳи билан тенглашгунча чапга буради. қўлларини олдиндан-ўнгдан силжитади чап қўл босқон билан яхлит чизиқ ташкил қилади; оёқлар ярим букилган, чап оёқ ўнг оёққа нисбатан кўпроқ букилган ҳолатда бўлади. Бу пайтда босқон шари спортчининг ўчап қўл босқон билан яхлит чизиқ ташкил қилади; оёқлар ярим букилган, чап оёқ ўнг оёққа нисбатан кўпроқ букилган ҳолатда бўлади. Бу пайтда босқон шари спортчининг ўнг оёқнинг тиззасигача пастга тушади.
Бурилишлар вақтида бошни дастлабки айлантириш-даги каби тўғри тутиш керак. бошни сал чапга қийшай-тириш мумкин, лекин ҳар доим болға томонга қараб туриш лозим.
Елка камари тос билан бир (фронтал) юзага ўтган заҳоти, улоқтирувчи чап оёқ товонида ва ўнг учида чапга айлана бошлайди. Бунинг натижасида чап қўл билан бир чизиқда турган болға ҳам чапга қараб тортилади.
Улоқтирувчининг иккала оёқда айланиши гавда чапга бурилиб бўлгунча давом этади (биринчи бурилишда дастлабки ҳолатдан 900, иккинчи ва учинчи бурилишда эса 750-800 гача). Улоқтирувчи чапга айланиш билан бир вақтда оёқларини тизза бўғимидан сал ёзади. Тана оғирлиги чап оёққа ўтади. Шундай кейин чала ёзилган ўнг оёқ билан силтаниб, фақат чап оёққа ўтади.
Биринчи бурилишда босқон шари улоқтирувчининг дастлабки ҳолатидан чап томонда елка бўғинлари баландлигигача кўтарилади. Иккинчи ва учинчи бури-лишларда эса елка бўғинларидан анча пастда бўлади.
Улоқтирувчи ҳар бир бурилишда бир ярим-икки пой орқага, улоқтириш томонига силжийди. Бурилишлар вақтида ўнг оёқ пойи чап оёққа яқинлаштирилади. Демак, улоқтирувчининг пойлари улоқтириш йўналишида икки параллел чизиқ бўйлаб эмас, балки тахминан шу йўналишда бир-бирига яқинлашувчи чизиқлар бўйлаб силжийди. Пой учлари сал керилган бўлади.
Улоқтирувчининг қўш таянч фазасида айланишни тезлаштиришда қатнашувчи йирик мускул группаларининг иши учун қулай шароит вужудга келади. Шунинг учун ҳар бир бурилишнинг қўш таянч фазаси босқонни тезлаштириш учун энг қулай ҳолатдир.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish