Ўзбекистон республикаси иқтисодиётининг рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар ва улар ўзгаришининг таҳлили мундарижа



Download 1,45 Mb.
bet6/28
Sana26.05.2023
Hajmi1,45 Mb.
#944203
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОМИЛЛАР ВА УЛАР ЎЗГАРИШИНИНГ ТАҲЛИЛИ

Магистрлик диссертациясининг маълумотлар базаси. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, давлат Статистика қўмитаси, давлат Мулк қўмитаси, матбуотда нашр қилинган статистик ва далилий материаллар, расмий интернет веб сайтлари ва республикамиз олимларининг илмий асарларидан кенг фойдаланилди.
Диссертация таркибининг қисқача тавсифи. Кириш, учта боб, асосий мазмунни ёритувчи 9 та савол, хулоса ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
Биринчи боб “Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини белгиловчи омилларнинг назарий асослари” бўлиб, рақобатбардошликнинг иқтисодий мазмуни ва назарий асослари, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар, рақобатбардошликнинг ҳуқуқий асослари кўриб чиқилган.
Иккинчи боб “Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлигини белгиловчи омилларнинг таҳлили” деб номланиб, Ўзбекистон иқтисодиёти-нинг рақобатбардошлигини белгиловчи асосий омиллар динамикаси таҳлили, макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда рақобатнинг роли ва уларнинг таҳлили, инновацион иқтисодиётнинг ривожланиши – иқтисодиёт рақобатбардошлигининг муҳим омили эканлиги таҳлил этилган.
Учинчи боб “Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш йўллари” бўлиб, миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлашда ташқи иқтсиодий фаолият тизимини ривожлантириш йўллари, иқтисодиёт рақобатбардошлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўналишлари ва миллий иқтисодиётнинг инновацион рақобатбардошлигини такомиллаш-тириш йўллари очиб берилган.
Диссертациянинг хулоса қисмида тадқиқот бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар берилган.


I боб. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар-нинг назарий асослари
§1.1. Рақобатбардошликнинг иқтисодий мазмуни ва унинг назарий асослари
Рақобат иқтисодий категория сифатида нисбатан узоқ вақтлардан буён мавжуд бўлган тушунча ҳисоблансада, иқтисодий табиатининг мураккаблиги бугунги кунда ҳам унинг моҳиятини тўлиқ очиб берилган, дейишга асос бўла олмайди. Чунки, рақобатнинг иқтисодий мазмуни ва амал қилиш қонуниятларини очиб бериш, уни таърифлашдаги серқирралик ва зиддиятлар мазкур жараён тадқиқоти мантиқий жиҳатдан давом этаётганлигини англатади.
«Рақобат» категориясига берилган кўплаб таърифларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, аксарият ҳолларда ҳар бир таъриф ўз муаллифининг муайян фикр ва қарашларини тасдиқлаш мақсадида шакллантирилган бўлиб, уларда бу жараён билан боғлиқ кўплаб жиҳатларнинг алоҳида бир томони бўрттириб кўрсатилган. Холбуки, илмий категориялар таърифининг жараён ва ҳодисалар барча жиҳатларини қамраб олиши, уларнинг ҳамма томонидан эътироф этилиши, ихчам ва қулай тузилишга эга бўлиши фаннинг самарасини янада оширади. Шунга кўра, «рақобат» категориясини тадқиқ этишда мавжуд таърифларнинг танқидий таҳлили асосида уларнинг асосий жиҳатларини умумлаштиришга ҳаракат қиламиз.
Фикримизча, мазкур категориянинг моҳиятини тўлиқ акс эттирувчи таърифга эга бўлиш учун уни қуйидаги жиҳатлари нуқтаи-назаридан ўрганиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади: рақобатнинг предмети, яъни мақсади; рақобат субъектлари, яъни унинг иштирокчилари; рақобат мотиви, яъни келиб чиқиш сабаби; намоён бўлиш шакллари.
Таъкидлаганимиздек, ҳозирда рақобат тушунчасига берилган аксарият таърифларда унинг баъзи бир жиҳатларига тўхталиниб, тўлиқ мазмунини намоён эта олмайди. Рақобат предмети ва сабаби нисбатан аниқ ва тўлароқ ифодаланган таърифлардан бири У.Ғофуров ва бошқалар томонидан тайёрланган «Иқтисодиёт назарияси» дарслигида учрайди. Унда рақобат – бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашишидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади, деб таърифланади.4
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, фикримизча, бу таъриф муаллифлари ҳам рақобат иштирокчилари сифатида бозор субъектларини кўрсатиб, маълум ноаниқликка йўл қўйганлар. Чунки, тор маънода бозор – бу айирбошлаш жараёни, унинг субъектлари эса – сотувчи ва харидорлардан иборат бўлади. Рақобат эса, турли иқтисодий субъектлар ўртасидаги муносабат сифатида нафақат айирбошлаш жараёнини, балки ишлаб чиқариш, тақсимот ва истеъмол жараёнларини ҳам қамраб олади.
Аксарият ҳолатларда рақобатни бевосита товарлар ёки тармоқлар ўртасидаги кураш сифатида таърифлайдилар: «Рақобат – бозор иқтисодиётини амал қилишининг муҳим механизми ва асосий шарти. Товарлар ҳамда уларнинг ишлаб чиқарувчилари – фирмалар, тармоқлар, мамлакатлар ўзаро рақобатлашадилар. Шунга кўра, рақобат ва рақобатбардошликни ҳам товарлар, ҳам товар ишлаб чиқарувчиларга нисбатан кўриб чиқиш мумкин».5
Шу ўринда рақобатнинг товарлар ўртасидаги ўзаро муносабат сифатида қаралиши илмий жиҳатдан нотўғри деб ҳисоблаймиз. Товарлар ўзида истеъмол ва алмашув қийматини мужассамлаштирувчи меҳнат маҳсули сифатида ўзаро муносабатга кириша олмайдилар. Фақат кишилар ўртасидаги рақобат муносабатларини намоён этишда воситачилик ролини ўйнайдилар.
Баъзи бир манбаларда сотувчилар ёки харидорлар ўртасидаги рақобат курашининг фақат ўзаро равишда намоён бўлиши таъкидланади: «Рақобат – бу сотувчилар ёки харидорлар ўртасидаги муносабатларнинг ўзига хос хусусиятидир. Айни вақтда сотувчи ва харидор ўзаро рақобатлашмайдилар, ўзаро беллашмайдилар, балки битим учун мувофиқ келувчи шарт-шароит излайдилар»6. Бунга асосланган ҳолда, баъзи бир муаллифлар томонидан «сотувчилар (ишлаб чиқарувчилар) ва харидорлар (истеъмолчилар) ўртасида рақобат кураши бўлиши мумкин эмас», деган қатъий хулоса келтириб чиқарилади.7 Фикримизча, асоссиз ва шошилинч равишда чиқарилган мазкур хулоса маълум мунозара касб этади. Зеро, рақобат – бу бозор муносабатлари иштирокчилари ўртасидаги энг юқори самара олиш, фойдали битим тузиш учун кураш экан, айнан шундай кураш сотувчи ва харидорлар ўртасида ҳам юз беради. «Хусусан, товар ишлаб чиқарувчилари (сотувчилари) имкон қадар уларни арзонроқ ишлаб чиқариш ҳамда кўпроқ миқдорда ва қимматроқ сотишга, ёлланма ишчилар – каттароқ миқдорда иш ҳақи олишга; истеъмолчилар – сифатлироқ ва арзонроқ товарларни харид қилишга ҳаракат қиладилар. Бу каби турли йўналишдаги манфаатларнинг тўқнашуви, ўзаро бир-бирига ён бериш, сотувчи ва харидорларнинг эркин танлови, баъзи бирларининг бозордаги муваффақияти, баъзи бирларининг муваффақиятсизлиги негизида рақобат пайдо бўлади».8
Рақобатга берилган таърифлар орасида А.Юдановнинг таърифи ва унинг асосланиши алоҳида ўрин тутади. У «…фирмаларга тегишли бозор сегментларида истеъмолчилар тўловга қодир талабининг чекланган ҳажми учун фирмалар томонидан олиб борилувчи кураш»ни бозор рақобати деб атаб, бу таърифнинг мукаммал ва тўғрилигини исботлашга ҳаракат қилади.9
Кўриниб турибдики, А.Юдановнинг мазкур таърифнинг мукаммаллигини асослаб беришга уринишларига қарамай, бир қатор мунозарали жиҳатлар мавжуд. Жумладан, рақобат предметининг фақат истеъмолчилар тўловга қодир талабининг чекланган ҳажми, унинг иштирокчиларининг эса фақат фирмалардан иборат эканлигининг ўзи маълум даражада мунозарали ҳолдир.
Баъзи бир мутахассислар рақобат ва мусобақа тушунчаларини мазмунан бир хил деб ҳисоблайдилар: «Рақобат – товар ишлаб чиқарувчилар (сотувчилар) ўртасидаги, умумий ҳолатда барча бозор субъектлари ўртасидаги мусобақа».10
Бироқ, фикримизча, рақобат ва мусобақа муносабатлари тавсифида маълум ўхшашлик ва умумийлик мавжуд бўлсада, улар мазмун жиҳатидан бир хил бўлган тушунчалар эмас. Мусобақа ҳам рақобат сингари кураш жараёнини ифодалаб, унинг иштирокчилари ҳам етакчиликни қўлга киритиш мақсадида ўзаро беллашадилар. Аммо бу беллашув ўз мазмуни жиҳатидан рақобат кўринишидаги беллашувдан фарқ қилади. Бу борада профессор Д.Д.Москвин мусобақалашув маҳсулот сифатининг оширилишига, уни ишлаб чиқариш харажатларининг пасайтирилишига, янги маҳсулот турларининг яратилишига, техника ва технологиянинг такомиллашувига имкон яратишини, ижодкорликни, ташаббускорликни, малака, касбий маҳоратнинг ошишини рағбатлантиришини, натижада жамият ишлаб чиқарувчи кучлари ривожланишининг қудратли рағбати сифатида майдонга тушишини таъкидлайди. Бироқ мусобақалашувнинг турли шаклларда намоён бўлиши мумкинлигини, рақобат эса ўз тавсифига кўра бошқа шакллардан фарқ қилишини кўрсатиб беради: «Рақобат – бу ҳар бир товар ишлаб чиқарувчи бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг манфаати билан ҳисоблашмасдан, ўз иқтисодий манфаатини кўзловчи рақибчилик шаклидаги мусобақалашув (беллашув)дир. Бунинг натижасида рақобат ишлаб чиқариш муносабати сифатида майдонга тушади. Шунинг учун ҳам рақобатнинг жамиятнинг ижтимоий табақаланиши, тенгсизлик, қашшоқлик, ишлаб чиқариш ривожланишининг беқарорлиги ва ноаниқлиги каби объектив салбий оқибатлари мавжуд».11
Умумий тарзда, рақобатнинг моҳиятини очиб беришда муҳим аҳамият касб этувчи жиҳатларни қуйидаги чизма ёрдамида тасвирлаш мумкин (1-расм).



Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish