Ўзбекистон республикаси иқтисодиётининг рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар ва улар ўзгаришининг таҳлили мундарижа


Татқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи



Download 1,45 Mb.
bet5/28
Sana26.05.2023
Hajmi1,45 Mb.
#944203
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОМИЛЛАР ВА УЛАР ЎЗГАРИШИНИНГ ТАҲЛИЛИ

Татқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишга қаратилган қатор маъруза, асарлари ва фармонлари, макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини ташкил этувчи Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва меъёрий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича қатор қарорлари ташкил этади. Диссертацияда илмий мушоҳада, статистик гуруҳлаш, тизимли таҳлил қилиш, қиёсий таққослаш, илмий-мантиқий умумлаштириш усуллари қўлланилган.
Татқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти. Ушбу диссертация материалларидан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар ва улар ўзгаришини таҳлил қилиш масалаларини ишлаб чиқиш амалиётида қўлланиши мумкин. Мазкур диссертация натижаларидан Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида «Ўзбекистон миллий иқтисодиёти», «Маркетинг», «Макроиқтисодиёт», «Рақобат ва унинг турлари», «Халқаро рақобат» каби фанлар, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар ва улар ўзгаришини ўрганишга қаратилган махсус курслар орқали бир қатор мавзуларни ўқитиш, амалий машғулотлар олиб бориш, шунингдек, мазкур муаммони тадқиқ этишга бағишланган изланишларда илмий ва услубий маълумотлар сифатида фойдаланиш мумкин.
Магистрлик диссертациясига оид илмий изланишлар республика илмий-амалий анжуманларида – “Иқтисодиётнинг инновацион рақобатбардош-лигини ошириш йўллари” ва “Ўзбекистонда иқтисодиётнинг инновацион рақобатбардошлиги таҳлили” мавзуларида эълон қилинган.
Татқиқотнинг илмий янгилиги. Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг рақобатбардош-лигини белгиловчи асосий омиллар тизими яхлит равишда таҳлил этилган бўлиб, уларнинг мазмуни қуйидагиларда ўз аксини топган:

  • иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини белгиловчи асосий омиллар тизими ўзаро қиёсий таҳлил этилди;

  • бозор иқтисодиётида рақобатнинг роли очиб берилган ва уларнинг объектив зарурият эканлиги асосланган;

  • иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш юзасидан илмий таклифлар ишлаб чиқилган;

  • инновацион иқтисодиётни кучайтириш, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар берилган;


Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish