Тадқиқот объекти ва предмети. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар фаолияти ва уларнинг ўзгариши ҳисобланади. Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришда рақобатбардошликни белгиловчи омиллар ва улар ўзгаришини тадқиқ қилишнинг усул ва тамойиллари, шакл ва механизмлари ҳисобланади.
Тадқиқот мақсади ва вазифалари. Бозор муносабатлари шароитида иқтисодиёнинг рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар тизимини ва улар ўзгаришини ҳар томонлама чуқур ўрганиш асосида уларнинг турлари, шакллари, амалга ошириш механизмлари, қонуниятларининг моҳиятини очиб бериш ва илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқишдир. Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгилаб олинди:
бозор иқтисодиёти шароитида рақобатнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти турлари ва шаклларининг назарий асосларини очиб бериш;
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигининг объектив зарурлигини асослаш;
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар тизимининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш;
иқтисодиёт тармоқларининг ҳозирги кундаги иқтисодий ҳолати ва уларни ривожлантириш йўналишларини белгилаш;
миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини такомиллаштиришда юзага келаётган муаммоларини ўрганиш;
иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлашда иқтисодиёт тармоқларининг ўзига хос ўрнини таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг рақобатбардошлигини белгиловчи асосий омиллар тизимини такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Татқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар ва улар ўзгаришини таҳлил қилиш орқали инновацион рақобатбардошлик стратегиясини белгилаш.
Мавзу бўйича қисқача адабиётлар таҳлили. Ҳозирги вақтда ҳар бир мамлакатнинг иқтисодчи олимлари милий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишнинг стратегик йўналишлари бўйича турли соҳаларда илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар ва уларнинг амал қилиш механизмининг баъзи масалалари дастлаб А.Смит, Д.Рикардо, А.Маршалл, Й.Шумпетер, Ж.Кейнс, Ф.Хайек, Э.Чемберлин, Ж.Робинсон ва бошқаларнинг илмий асарларида тадқиқ этилган. Мазкур қонуният ва назарияларни ривожлантиришга МДҲ ва хорижий мамлакатлар иқтисодчи олимлари К.Вернер, А.А.Костусев, Л.Мельник, М.Е.Портер, А.Ю.Юданов, Т.А.Агапова, С.Ф.Серегина ва бошқалар томонидан сезиларли ҳисса қўшилган.2
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар ва улар ўзгаришининг таҳлили Президентимиз И.А.Каримовнинг қатор асарларида баён этилган. Шунингдек, рақобат механизмининг амал қилиш хусусиятлари ва уни янада такомиллаштириш муаммолари қатор иқтисодчи олим ва мутахассислар, жумладан, А. Ўлмасов, М. Шарифхўжаев, А. Бекмуродов, М.Р.Болтабаев, Беркинов, Ш. Шодмонов, Ё.Абдуллаев, Х.П.Абулқосимов, А.Ю.Ахмедов, А.У.Баҳромов, Т.Т.Жумақулов, Г.К.Саидова, Д.Тожибоева, Я.Ш.Файзуллаев, А.Э.Ишмухамедов ва бошқалар томонидан ўрганилган.3
Кўпгина илмий адабиётларда рақобатнинг иқтисодий мазмуни ва табиатини очиб берувчи масалалар эътибордан четда қолмоқда. Шу сабабли, шаклланаётган бозор иқтисодиёти шароитида миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар ва улар ўзгаришининг хусусиятлари, намоён бўлиш шакл ва тамойиллари, рақобат муҳитини шаклланиши усул ва воситалари, уларни такомиллаштириш йўналишларини яхлит тизим сифатида тадқиқ этиш мавзунинг долзарблигини янада оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |