Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети шералиев Абдусаид Шералиевич


Шоли баргларининг бактериал йўл-йўл чизиқ касаллиги



Download 13,58 Mb.
bet88/109
Sana10.07.2022
Hajmi13,58 Mb.
#773211
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   109
Bog'liq
Бактнриология китоб

Шоли баргларининг бактериал йўл-йўл чизиқ касаллиги
Бу касаллик Хиндистон, Хитой, Малайзия, Тайланд, Филлипин давлатларида ўсимлик баргини, барг қўлтиғини, поясида ингичка, тўқ яшил рангдаги ҳар хил узунликдаги чизиқча шаклида пайдо бўлади. Кейинчалик чизиқчалар шакли катталашиб, навнинг чидамлилигига қараб сарғиш ёки жигар рангга киради. Касалланган юзада бактерия шираси ҳосил бўлади.
Касаллик қўзғатувчиси Pseudomonaceae оиласига мансуб Xanthomonas compestris pv . oryzae Dye. (Xanth. оrysicola Fand et al.) тури хисобланиб, улар 25 - 300 С ҳароратда тез ривожланса, 530 С да нобуд бўлади. Ўсимлик таркибидаги лакмус сутини пептонга айлантирса, крахмални парчалайди. Касаллик туфайли баргларнинг қуриб қолишидан 30 % ҳосил нобуд бўлади, уруғнинг унувчанлиги пасаяди, майсалар қуриб қолади.
Касалликка қарши кураш чоралари шолининг бактериал куйиш касаллигига қарши ўтказиладиган карантин тадбирлари билан бир хил.
Лимоннинг бактериал рак касаллиги
Бу касаллик Европада (Австрия, Белгия, Италия, Югославия, Венгрия, Болгария, Греция, Испания, Полша, Руминияда), Осиёда (Афғонистон, Бангладеш, Бирма, Эрон, Хиндистон, Малайзия, Кампучия, Филлипин, Япония, Хитой), Шимолий ва Марказий Америкада (Канада, Куба, Панама, Пуэрто Рико, АҚШ ) Жанубий Америка (Аргентина, Бразилия, Парагвай, Уругвай), Африкада (Гвинея, Конго, Қувайт, Ливия, Мавритания, Марокко) давлатларида тарқалган бўлиб, Республикамиз учун карантин объект ҳисобланиб бизда учрамайди.
Касалликни X. citri (Hasse) бактерияси келтириб чиқаради. Бу касаллик цитрус экинларининг барча ер усти аъзоларида шишларни ҳосил қилади. Касалланган баргнинг орқа томонида майда ёғлик, сувли, яшил рангдаги доғлар ҳосил қилади (18-расм). Кейинчалик бу доғлар баргнинг юзасига томон кўтарилиб, хлорофилл доначалари рангсизланади, оч яшил ёки сариқ рангга киради. Касаллик барг юзасига чиқиб булутсимон ҳужайраларни ҳосил қилади. Доғларнинг ўртасида қора хошияли кратер шаклидаги ботиқлар ҳосил бўлиб, диаметри 3- 4 мм ни ташкил қилади.
Мевада ҳосил бўлган доғлар кратер шаклидаги ботиқлар аниқ ифодаланган бўлади.
Новдада ҳосил бўлган доғлар шакли ва рангги баргникига ўхшаб кетсада, шакли йириклиги билан ажралиб туради ва 15см гача этади. Касалланган новдалар қуриб қолади.
Касалликнинг инфекция манбайи плантациялардаги касалланган дарахтлар ва уларнинг касалланган новдалари ҳисобланади. Барглар тушиб кетгандан кейин, инфекция касалланган новдаларда сақланиб қолади. Инфекция тупроқда микрофлоранинг таъсири натижасида тезда нобуд бўлади. Касаллик кўчатлар ва пайвандустлик материаллар билан тарқалади.
Касаллик қўзғатувчиси цитрус ўсимликларидан Citrus grandis, C. sinensis турларини кўп касаллантиради. Япон апелсини C.nobilis ва мандаринни C.nobilis v. Deliciosa нинг айрим навлари умуман касалланмайди.
Касалликка қарши кураш карантин тадбирлари қаторига касалланган ўсимликлардан кўчат ва пайвандлаш учун материалларанинг кириб келишига йўл қўймаслик керак. Касаллик тарқалган худудлардаги дарахтлар қирқилиб, қолдиқлари ёқиб ташланиши керак. Касалликка чидамли навларни етиштириш, ўсимлкларни 1 % ли бордо суюқлиги ва коллоид олтингугурт билан ишлов бериш керак, алмашлаб экишга амал қилиш керак.

18-расм. Цитрусларнинг рак касаллиги- X. citri (Hasse).: 1-лимоннинг касалланган барглари ва новдаси; 2-кучли даражада касаллланган апелсин меваси пўстлоғи.



Download 13,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish