22-расм. Мевали дарахтларнинг куйдиргиси- Erwinia amylovora (Burrill) Winslow et al.: 1- нокнинг касалланган барглари; 2-кучли даражада касаллланган нокнинг новдаси; 3-оқ сутсимон томчили новда ва мева; 4- касалланган тўпгулларнинг қорайиши ва қуриши.
Касаллик қўзғатувчиси ҳисобланган Erwinia amylovora бактериясининг таёқчалари 0,7-1,0 х 0,9-1,5 мкм ўлчамда бўлиб, спора ҳосил қилмайди, занжирсимон ҳужайралар аэроб ҳаёт кечиради.
Агарли озиқа муҳитида думалоқ, оқ рангдаги майда коллония, гўшт қайнатмасида донадор пленка ҳосил қилади.
Касаллик қўзғатувчиси 22-250 С да меъёрида ривожланиб, 430С да нобуд бўлади, қуруқ шароит ва паст ҳароратга чидамли.
Касаллик қўзғатувчиси поя ва новдаларда озиқ моддалар ҳаракати вақтида кўп тарқалади. Касалланган новдалардан сутга ўхшаш оқ рангдаги суюқлик оқиб чиқиб, унинг таркибида бактерия споралари ҳосил бўлади. Инфекция ҳашаротлар воситасида тарқалади. Гулларга келган ҳашаротлар новдаларни касаллантиради. Инфекция тупроқда сақланмайди. Инфекция яралар, ёриқлар, устицалар воситасида ҳам кириб келади. Касаллик туфайли 20-59% ўсимликлар касалланса, уларнинг 10- 20 % қуриб қолади.
Касалликка қарши ўтказиладиган карантин тадбирлари қаторига: касаллик тарқалган худудлардан кўчатлар олиб келиш таъқиқланади; касаллик аниқланган шароитда дарахтларни барчасини йўқ қилиб ёқиб ташлаш керак; дарахтлар гуллаган даврда бордо суюқлиги ва стрептомицин билан ишлов бериш керак.
Маккажўхорининг бактериал сўлиши
Бу касаллик Европа (Греция, Италия, Полша, Руминия, Швейцария, Югославия), Осиё (Въетнам, Хитой, Тайланд), Шимолий ва Марказий Америкада (Канада, Коста Рика, Мексика, Пуэрто Рико, АҚШ,) Жанубий Америка (Бразилия, Гвиана, Перу) давлатларида тарқалган бўлиб, Республикамиз учун карантин объект сифатида учрамайди.
Касаллик маккажўхорининг барча ер усти органларини касаллантиради. Касаллик белгилари пастки яруслардаги баргларда оч яшил рангдаги кўндаланг доғлар тариқасида ҳосил бўлиб, кейинчалик сарғайиб барг томири бўйлаб ўтказувчи тўқималарда тарқалади. Кейинчалик доғлар юқори яруслардаги баргларга, пояга тарқалади (23-расм).
Кейинчалик ўсимлик ўсишдан қолиб, ўсимликни қуриб қолишга сабаб бўлади. Баъзан оқ рандаги эркак гуллар кейинчалик тушиб кета бошлайди. Ўсимлик пояси кўндаланг кесилганда ўтказувчи найлардан сариқ рангдаги шилимшиқ ажралиб чиқади. Бу касаллик билан асосан эрта пишар навлар кўп касалланади.
Касалликни қўзғатувчиси Er. stewartii Dye (Aplanobacter stewartii Mc. Cull.) бактерияси ҳисобланиб, улар 8-390 С ҳароратда (оптимум 30 0С) тез ривожланса, 530 С да нобуд бўлади.
Касаллик қўзғатувчиси ҳаракатсиз таёқчалар ҳосил қилиб, ўлчами 0,5-0,7x1-2 мкм., биттадан ёки иккитаси бирлашиб, хивчин ва спора ҳосил қилмайди, аэроб шароитда ривожланади. Гўштли пептонли агарда майда колониялар ҳосил қилиб, унинг усти кратерга ўхшаб чуқурлашади. Кучли патоген турлари лакмусли сутни ачитади, сахароза, лактоза ва глюкозада кислота ҳосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |