Физикавий ва механик усул
Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки, касаллик қўзғатувчиларига физикавий ва механик усулларни таъсир этирилади. Физикавий усулда касаллик қўзғатувчиларига қарши радиацион нурлар, юқори кучланишли ток, ултра қисқа тўлқин, юқори ва паст ҳарорат таъсир етказилади.
Ёпиқ иссиқхонларнинг тупроқлардаги замбуруғларни, вирусларни йўқотиш учун 80-900 С ҳароратда 1,5-3 соат давомида қиздирилади. Иссиқхона тупроқларидаги патоген микрорганизмларни нобуд қилиш учун ўсимлик қолдиқларини биотермик қизиш жараёнида ҳосил бўлган ҳароратдан ҳам фойдаланилади. Буғдой, арпа, маккажўхорининг қоракуя касаллигига қарши курашда улар уруғи 470 С ҳароратда 2 соат қиздириш усулидан фойдаланилади.
Пиёзбошлардаги ун шудринг замбуруғига қарши курашда 40-470 С ҳароратдаги ҳаво оқимидан ҳам фойдаланилади. Кўпгина уруғда сақланадиган касалликларнинг инфекцияларга қарши уларни қуёш нурида қуритиш ёки қиздириш ҳам самарали усул ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалик экинлариниг касалликларидан механик усулда тозалашга зарарланган уруғларини териб олиб ташлаш, оқ чириш, зарпечак уруғларини териб олиш, касалликларнинг оралиқ хўжайинларини даладан олиб ташлаш, касалланган ўсимлик аъзоларини ёки ўзларини даладан йиғиб олиб ташалаш, каби тадбирлар киради.
Ўсимликлар карантини
Карантин-давлат миқёсида ўсимликларни ҳар хил касаллик, ҳашарот, бегона ўтлардан ҳимоя қилишга, улар тарқалган вақтда олдини олишга қаратилган тадбирларга айтилади. Карантин объектларга Республика худудида учрамайдиган хашарот, касаллик ва бегона ўтларнинг айрим турлари киритилиб, уларнинг номи Республика карантин инспекцияси томонидан назорат қилиб борилади.
Республикамиздаги ҳалқаро алоқаларнинг кенгайиши муносабати билан бизда учрамайдиган касалликларнинг янгидан кириб, келиш хавфи ҳамон сақланиб туради. Шунинг учун ҳар қандай ўсимлик уруғлари, кўчатлари Республикага келтирилганда улар карантин назоратидан ўтказилиши шарт. Ўсимликлар карантини хусусиятига қараб ички ва ташқи карантинга бўлинади.
Ташқи карантин деганда бошқа мамлакатлардан Ўзбекистонга импорт маҳсулотларини олиб келадиган хом ашёлар билан бизда учрамайдиган касаллик, хашарот ва бегона ўтларнинг келиб қолмаслигига эришиш назарда тутилади.
Ички карантиннинг вазифаси Республика худудида учрайдиган айрим касалликларнинг бошқа давлатларга тарқалиб кетмаслиги назорат қилади.
Карантин касалликларнинг олдини олиш мақсадида экинзорлар, омборхоналар йил давомида назорат қилиб борилади. Касаллик белгиларини ёки манбаларини аниқланган тақдирда уни бартараф қилиш чоралари ўтказилгандан кейин шу худуд учун карантин бекор қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |