Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети шералиев Абдусаид Шералиевич


Фитопатоген бактерияларнинг заҳарли моддалар ва антибиотикларга кўникиб қолиши



Download 13,58 Mb.
bet60/109
Sana10.07.2022
Hajmi13,58 Mb.
#773211
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   109
Bog'liq
Бактнриология китоб

Фитопатоген бактерияларнинг заҳарли моддалар ва антибиотикларга кўникиб қолиши
Фитопатоген бактерияларга қарши заҳарли моддаларни ва антибиотикларни сурункали қўллаш уларнинг бу моддаларга кўникиб қолишига сабаб бўлади. Бунга асосий сабаб, микроорганизмлар орасида заҳарли моддаларга нисбатан чидамли формаларнинг табиий танлаш хусусияти натижасида улар сонининг ортиб боришидир.
Табобатга оид илмий адабиётларда фитопатоген микроорганизмларнинг антибиотикларга ўрганиб қолиши (кўникиши) тўғрисида адабий манбалар чексиз бўлиб, даволаш тажрибасида бу жараён врачлар томонидан антибиотиклар самарасига қараб турларни ўзгартириш ишларини олиб борилади.
Фитопатоген бактерияларнинг заҳарли моддаларга мосланишига оид дастлабки маълумотлар М.Д.Куликов (1958), В.П.Израилский, Н.Д.Буянова (1958) томонидан аниқланган. Улар фитопатоген бактериялардан Xanth.campestris, Corynebacter michiganense турларининг антибиотикларга резист (чидамли) ли хусусиятлари мавқжудлигини аниқлаган. Кейинчалик, М.В.Горленконинг (1960) стрептомицинга, мис купорасига, НИУИФ -1 препаратларига мослашган (Xanth.campestris, Corynebact.michiganense) турлар қаторида эканлигини аниқлаган.
Таркибида симоб мавжуд бўлган препаратларга Xanth.vesicatoria бактериясини чидамлилик хусусиятини пайдо бўлиши учун заҳар қўшилган сунъий озиқада 1:8000 дан 1:2000 гача бўлган концентрацияда 27 марта қайта экишга тўғри келган.
Pectobact.corotovorum бактериясини НИУИФ-1 препаратларига мослашган формасини олиш учун препаратнинг энг оз миқдори ҳам қониқарли бўлган.
Фитопатоген бактерияларнинг заҳарли моддаларга мосланишган хусусиятининг узоқ вақт сақланиб қолиши тўғрисидаги фикрлар бир- бирига қарама қаршидир. Масалан, аллицинга чидамли бактерияларни антибиотиксиз озиқага экилганда бу хусусияти йўқолган. Н.Д.Буянова (1960) томонидан актиномицет антогонистларга нисбатан чидамли формалар ҳосил қилинган бўлиб, буларга Xanth.campestris, Corynebacter michiganense, Pectobact. corotovorum каби бактериялар чидамлилик хусусияти антибиотик бўлмаган шароитда ҳам бу хусусияти сақланиб қолган.
Фитопатоген бактерияларнинг заҳарли моддаларга мосланишган хусусиятининг узоқ вақт сақланиб қолиши хусусияти, уларнинг индивидуал хусусияти бўлиб, бу белгилар препаратнинг таъсир этиш хусусиятига боғлиқдир. Масалан, Xanth.carota бактериясининг пенициллин антибиотигига сезувчан ва мослашиб қоладиган штаммлари аниқланган.
Фитопатоген бактерияларнинг заҳарли моддаларга мосланишган хусусиятини йўқотиш учун қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
1. Кимёвий таркиби олдингисидан фарқ қиладиган антибиотикларни яратиш;
2. Бактериялар кўникиб қолиши мумкин бўлмаган препаратларни кўпроқ фойдаланиш (фитобактериомицин, окситетрациклин, стрептомицин);
3. Антибиотикларнинг аралаш формасидан фойдаланиш.
Экин даларидаги инфекция манбайини йўқ қилишнинг иккита йўли мавжуд.
1. Чириши қийин бўлган ўсимлик қолдиқларини экин даласидан йиғиштириб олиб ташлаш (карам илдизпояси, ғўза пояси).
2. Тез чирийдиган ўсимлик қолдиқлари кузда шудгор қилиниши керак (бодринг бактериози, ғўзанинг гоммози, карамнинг шилимшиқ бактериози ).
Бактерияларга қарши курашда ўсимликларни алмашлаб экиш ҳам яхши самара беради. Масалан, карамнинг шилимшиқ бактериози мавжуд далаларга лавлаги ва ғалла экинлари чидамли бўлганлигидан экиндан бўшаган далаларга шу экинларни экиш самарали ҳисобланади. Ғўзани беда билан алмашлаб экиш ғўзани гоммоз билан зарарланишини камайтирса, ғўза дуккаклилар алмашлаб экилиши вилт касаллигини кескин камайтиради.
Касаллик белгиларига эга бўлган боғларда, касалланган новдаларни қирқиб олиб ёқиб ташлаш ҳам муҳим агротехник тадбир ҳисобланади.



Download 13,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish