«Халқаро жиноят» тушунчаси, турлари ва ушбу жиноятчиликка қарши кураш борасида халқаро ҳамкорлик
«Халқаро жиноят ҳуқуқи» тушунчаси. Халқаро жиноят ҳуқуқига оид жиноятлар қадимдан маълум. «Халқаро жиноят ҳуқуқи» ибораси эса ХIХ асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида пайдо бўлган. Халқаро жиноят ҳуқуқи халқаро характердаги жиноятларга қарши кураш учун зарурдир. Чунки бундай жиноятлар бир неча ёки барча давлатлар учун ижтимоий хавф туғдиради. Иккинчи жаҳон урушидан кейин халқаро жиноят ҳуқуқи янада жадал суръатларда ривожланди. Бунга мисол тариқасида Нюренберг, Токио, собиқ Югославия ва Руанда бўйича тузилган трибуналлар фаолиятини кўрсатиш мумкин.
«Халқаро жиноий фаолият» кенг қамровли тушунчадир. Халқаро ҳуқуққа қарши жиноятларда халқаро ҳуқуқ тартибга соладиган ижтимоий муносабатлар жиноий тажовуз объекти ҳисобланади. Халқаро ижтимоий хавф туғдирувчи ҳаракатлар икки гуруҳга бў- линади: биринчиси, халқаро жиноятлар; иккинчиси, халқаро харак- тердаги жиноятлар.
Жиноятчиликка қарши курашда давлатлар халқаро ҳамкор- лигининг аҳамияти қуйидагилар билан белгиланади:
жиноятларнинг тобора байналминаллашуви ва глобаллашуви;
халқаро жиноятларнинг кўпайиши ва бир қанча ёки барча давлатларнинг манфаатларига зидлиги;
давлатларнинг халқаро жиноятларга қарши курашда ўз фаолиятларини мувофиқлаштиришининг зарурлиги;
жиноятчиликка билан қарши курашда миллий ва халқаро ҳуқуқий воситаларни қўшиб олиб боришнинг зарурлиги.
Шундай қилиб, халқаро жиноят ҳуқуқи замонавий халқаро ҳуқуқнинг комплекс мустақил соҳасидир. Халқаро жиноят ҳуқуқи нормалари икки субъектга, яъни давлатларнинг ўзаро ваколат ва мажбуриятлари бўйича ҳамкорлиги ва халқаро жиноятлар учун жисмоний шахсларнинг жиноий жавобгарлигига қаратилган бўлади.
Халқаро жиноят ҳуқуқи - давлатларнинг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги ҳамкорлигини тартибга солувчи принциплар ва нормалар мажмуи. Унинг ўзига хос жиҳати шундаки, аниқ кишилар,
жисмоний шахслар томонидан содир этилган хатти-ҳаракатлар ҳуқуқий тартибга солиш объекти сифатида намоён бўлади. Халқаро жиноят ҳуқуқини тартибга солиш соҳасига халқаро жиноятчиликка қарши кураш ва одатдаги жиноий ишларга қарши курашда ҳамкорлик кабилар киради.
«Халқаро жиноят» тушунчаси. «Халқаро жиноят» тушунчаси ИИ жаҳон урушидан кейин, Германия ва Япониянинг асосий ҳарбий жиноятчиларини суд қилиш учун Нюрнберг ва Токио трибуналлари ташкил этилган даврда юзага келган. Бу трибуналлар махсус халқаро битимлар асосида ташкил этилган бўлиб, бундай ҳужжатлар сирасига жиноий хатти-ҳаракатларни аниқлашдан тортиб, жиноятчиларни жазолашгача бўлган процессуал нормаларни ўз ичига олган трибуналлар низомлари ҳам киради.
БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига мувофиқ, 1993-1994 йилларда Руанда ва Югославия бўйича халқаро трибунал- лар ташкил этилди. Эътиборлиси шундаки, Нюрнберг ва Токио трибуналлари давлатлараро можаролар даврида содир этилган жиноятларни тергов қилиш мақсадида ташкил этилган бўлса, Руанда ва Югославия бўйича трибуналлар халқаро бўлмаган можаролар билан боғлиқ ишларни ҳам ўрганиш учун тузилди.
Шу билан бир қаторда, урушдан кейинги даврда аҳолининг маълум гуруҳига қарши қаратилган оғир жиноятлар билан курашга бағишланган бир қатор конвенциялар қабул қилинган. Шундай қилиб, алоҳида шахслар томонидан содир этилиши оқибатида бутун инсоният фаровонлигига зиён етказиладиган хатти-ҳаракатлар тушунчаси аста-секин шаклланиб борган. Турли сабабларга кўра бундай хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш ёки уларга барҳам бериш учун бир давлатнинг таъсир кучи етарли бўлмай қолган ва шу боис, халқаро кўламда тегишли чоралар қўллаш эҳтиёжи юзага келган. Бундай халқаро чоралар сирасига қуйидагилар киради:
турли давлатларнинг миллий ҳуқуқидан ўрин олиши зарур бўлган халқаро ҳуқуқий нормаларни ишлаб чиқиш;
махсус халқаро судлар ташкил этиш. Масалан, аввал, Нюрнберг ва Токио трибуналлари ташкил этилган бўлса, кейинчалик Руанда ва Югославия бўйича трибуналлар ҳамда Халқаро жиноят суди тузилган.
Халқаро жиноятга қуйидагича таъриф бериш мумкин: халқаро жиноят - бу аҳолининг муайян гуруҳлари ёки этносларнинг яксон этилишига ёхуд деградациясига олиб келувчи жиддий ҳуқуқбузарлик
бўлиб, бундай ҳаракатлар уларнинг манфаатларига катта зиён етказади ёки бутун инсоният учун зарарли ҳисобланади.
Тегишли хатти-ҳаракатларнинг жиноийлиги умумий халқаро ҳуқуқ томонидан белгиланиши туфайли ушбу ҳуқуқнинг таъсири барча шахсларга, уларнинг қаерда жойлашганлигидан, шунингдек, бундай жиноят таркиби у содир этилган мамлакат қонунчилигида акс этган-этмаганлигидан қатъи назар, тааллуқлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |