Халқаро атроф-муҳит ҳуқуқининг назарий муаммолари. Шуни назардан қочирмаслик керакки, «атроф-муҳит ҳимояси» тушунчаси
«табиат муҳофазаси» деган тушунча билан айрим жиҳатлардан
ўхшаш бўлишига қарамай, улар айнан бир хил, ўзаро муқобил тушун- чалар эмас. Даставвал табиат ва унинг ресурслари муҳофазаси сифа- тида пайдо бўлиб, табиат муҳофазаси билан боғлиқ мақсадларни ўз олдига қўяр экан, атроф-муҳит унсурлари (масалан, атмосфера ҳавоси, денгиз муҳити, чучук сув захираси, ҳаёт сифати, ишлаб чиқариш муҳити кабилар) илк бор БМТнинг Атроф-муҳит муам- молари декларациясида (1972 йил) қайд этилган.
Халқаро ҳуқуқий амалиёт қуйидагилардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш борасида ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи халқаро ҳуқуқ тармоғи, деган тушунчани англашда қарашлар якдиллиги мавжуд эмаслигидан далолат беради:
табиий (жонли) муҳит (флора, фауна) объектлари;
жонсиз муҳит (денгиз ва чучук сув ҳавзалари, яъни гидро- сфера), ҳаво ҳавзаси (атмосфера), тупроқ (литосфера), ерга яқин космик бўшлиқ объектлари;
инсоннинг табиат билан ўзаро боғлиқ бўлган фаолияти жараёнида яратилган «сунъий» муҳит объектлари.
Айрим халқаро ҳуқуқ бўйича мутахассислар «экология» тушун- часи жонли организмлар ва улар ташкил этадиган ҳамжамиятларнинг ўзаро ҳамда атроф-муҳит билан муносабатлари тўғрисидаги фан маъносини англатишдан келиб чиқиб, «атроф-муҳит» атамасини юқорида санаб ўтилган объектлардан фойдаланиш ва уларни муҳо- фаза қилиш борасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи халқаро ҳуқуқ тармоғини ифодалаш учун қўллайди.
Халқаро амалиётда юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларни ифодалаш учун ҳар икки атамани ҳам қўллаш тажрибаси мавжуд. Масалан, 1992 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган БМТ конферен- циясида халқаро ҳуқуқ субъектлари ўртасида юзага келадиган муайян бир муносабатларни ана шу ҳар икки атама билан ифодалаш тажрибаси қўлланган.
Халқаро экология ҳуқуқининг халқаро ҳуқуқ тармоғи сифатида шаклланиш жараёни давом этмоқда.
Халқаро ҳуқуқий назарияда атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги долзарб масалаларга қуйидагилар киради:
экологик хавфсизликнинг янги, бутун жаҳон концепциясини белгилаш. Бу сайёрамизнинг экологик тартиблари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик тизимини, шунингдек улар ўртасида мавжуд бўлиб турган жонли табиий мувозанатни асраш ва сақлаб туриш кабиларни ўз ичига олади. Ушбу концепцияга кўра, атроф-муҳит муҳофазаси билан
халқаро хавфсизлик ўртасида бевосита алоқа ўрнатилади. Экологик хавфсизликнинг ҳуқуқий мазмуни давлатларнинг ўз фаолиятини шундай бир тартибда амалга ошириш мажбуриятидан иборатки, токи бунда экологик инқирозларнинг маҳаллий, миллий, минтақавий ва глобал даражаларда кучайиб бораётган таъсири истисно этилсин;
атроф-муҳитни инсониятнинг ҳозирги ва келажак авлодлари фаровонлиги йўлида ҳимоялаш ва яхшилашга қаратилган чора- тадбирларни ташкиллаштириш ва амалга ошириш борасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш. Ушбу масалани бутун жаҳон даража- сида ҳал этиш йўлида 1972 йил Атроф-муҳит бўйича БМТ дастури (ЮНЕП) таъсис этилган.
ЮНЕПнинг асосий вазифалари қуйидагилар:
атроф-муҳит жабҳасида ҳамкорликка кўмаклашиш ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқариш;
БМТ тизими доирасида атроф-муҳит муҳофазаси жабҳасидаги сиёсатга умумий раҳбарлик қилиш;
доимо маърузаларни тайёрлаш ва муҳокама қилиш;
атроф-муҳит муҳофазаси халқаро ҳуқуқини ривожлантиришга кўмаклашиш;
уруш даврида атроф-муҳитни муҳофазалашга қаратилган нормаларнинг таъсирчанлигини ошириш (1868 йилги Санкт-Петер- бург декларацияси, 1907 йилги Қуруқликдаги уруш қонунлари ва одатлари тўғрисидаги Гаага конвенцияси ва унинг низоми, 1949 йилги уруш даврида фуқаро аҳолисини ҳимоялаш тўғрисидаги Женева конвенцияси ва 1977 йилги I қўшимча протокол, 1977 йилги Табиий муҳитга таъсир кўрсатиш воситаларидан ҳарбий ёки бошқа ҳар қандай душманлик йўли билан фойдаланишни тақиқлаш тўғри- сидаги конвенция, шунингдек атроф-муҳит ҳимояси репрессалий сифатида табиий муҳитга кенг кўламли, узоқ муддатли ва жиддий зиён етказган ёки етказиш эҳтимоли бўлган ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш усуллари ва воситаларини қўллаш принципи мустаҳ- камланган ҳужжатлар - 1980 йилги одатдаги қурол-яроғ аниқ турларининг қўлланишини тақиқлаш ёки чеклаш тўғрисидаги конвен- циялар нормалари шулар жумласидандир. Шунингдек, атроф-муҳит- ни қандайдир ҳужум объектига айлантирилиши ман этилади);
амалиётга («ифлослантирувчи тўлашга мажбурлиги» принципи бўйича) жорий этиш.
боб. ХАЛҚАРО ЖИНОЯТ ВА ГУМАНИТАР ҲУҚУҚИ
Do'stlaringiz bilan baham: |