Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet59/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Терроризм. Терроризм ҳаракатини аниқроқ таърифлаш ва уни юридик квалификация қилиш жуда мушкулдир. Ҳозирча бу борада келишилган аҳдлашувга мувофиқ, терроризм қурол ишлатиш йўли билан амалга ошириладиган ғайриқонуний зўравонлик, аҳолини таҳликага солишга интилишдир. Халқаро ҳуқуқий тартибга солиш умумий терроризмга нисбатан эмас, балки бундай хатти-ҳаракат- ларнинг алоҳида тоифаларига нисбатан шакллантирилган.
Гаровга олиш. 1979 йилда қабул қилинган Гаровга олишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияда муайян шахсни қўлга олиш ёки қўл остида ушлаб туриш, ўлдириш, таҳдид этиш, жароҳат етказиш ёхуд гаровга олинган шахсни озод қилиш шарти сифатида давлатни, халқаро ташкилотни, тегишли шахсни у ёки бу ҳаракатни амалга оширишга ёхуд муайян ҳаракатлардан тийилишга мажбур қилиш учун гаровга олинган шахсни ушлаб туришда давом этиш каби ҳаракатлар тартибга солиш объекти сифатида кўзда тутилган.
Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши қаратилган ғайри- қонуний актлар. Бу борада ИКАО ташкилоти доирасида бир қатор битимлар қабул қилинган. 1970 йилги Гаага конвенциясида қайд этилишича, парвоздаги (эшикларнинг ёпилишидан то очилишигача бўлган даврда) ҳаво кемаларини ғайриқонуний тарзда, куч ишлатиш ёки таҳдид этиш йўли билан қўлга олиш жиноят ҳисобланади.
1971 йилги Монреал конвенциясида белгиланишига қараганда, ҳаво кемаси хавфсизлигини хатар остига қўйиш; ҳаво кемасини яксон этиш; ҳаво кемасига портловчи моддалар ўрнатиш ва бошқа шу каби хатти-ҳаракатлар парвоздаги ҳаво кемаси бортида жойлашган шахсларга нисбатан зўравонлик акти, дейилади. Бу конвенция парвозолди тайёргарлиги бошланган пайтдан токи парвоз туга- ганидан кейин 24 соат вақт ўтганигача бўлган оралиқ даврда содир этилган ҳаракатларга нисбатан қўлланилади.
1988 йилги протокол аэропортдаги шахсга қарши зўравонлик акти; аэропорт асбоб-ускуналари ёки иншоотларини яксон этиш ёхуд уларни ишдан чиқариш каби ҳаракатлар жиноят ҳисобланиши тўғрисидаги қоидалар билан Монреал конвенциясини тўлдирган.
1988 йилда қабул қилинган Конвенцияда жиноий хатти-ҳаракат- лар, парвоздаги ҳаво кемасига, унинг бортида жойлашган шахслар ёхуд мол-мулкка хавф солувчи актлар ҳақида сўз юритилади.
Умумий қоидага кўра, кема бортида тегишли юрисдикцияни шу ҳаво кемасини қайддан ўтказган давлат амалга оширади. Бошқа давлатлар қуйидаги икки ҳолатда ўз юрисдикциясини амалга ошириши мумкин:

  • агар жиноят тегишли давлат ҳудудида муайян оқибатларга олиб келган ёки унинг хавфсизлигига қарши қаратилган бўлса;

  • жиноят мазкур давлат фуқароси томонидан ёки шу давлат фуқаросига нисбатан содир этилган бўлса.

Халқаро денгиз ташкилоти доирасида қароқчиликка қарши курашга тааллуқли ҳужжатлар ишлаб чиқилади. 1982 йилда қабул қилинган конвенцияда шахсий мақсадларда хусусий кема ёки учиш аппарати экипажи ёхуд йўловчилари томонидан бошқа кема ёки учиш аппаратига қарши ёхуд бортдаги шахсларга ё мол-мулкка нисбатан содир этилган ҳар қандай ғайриҳуқуқий зўравонлик, ушлаб туриш ёки талон-торож этиш актлари қароқчилик сифатида баҳоланади. Шунингдек, 1988 йили Континентал шелфлардаги стационар плат- формалар хавфсизлигига қарши қаратилган ноқонуний актлар билан кураш тўғрисидаги протокол қабул қилинган.
1973 йилги Халқаро ҳимоядан фойдаланувчи шахсларга, шу жумладан, дипломатик агентларга қарши жиноятларнинг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенция ҳам диққатга сазовордир. Ушбу конвенция бўйича қуйидагилар жиноят ҳисобланади:

  1. дипломатик ҳимоядан фойдаланувчи шахсни ўлдириш, ўғирлаб кетиш ёки унинг шахси ёхуд шахсий эркинлигига қарши қаратилган бошқа тажовузлар;

  2. бундай шахсларга мансуб бўлган расмий иш жойи, турар-жой ёки транспорт воситасига қарши қаратилган тажовузлар.

«Бундай шахслар» сирасига қуйидагилар киради:

  • хорижий давлатда бўлиб турган давлатлар раҳбарлари, ҳукуматлар бошлиқлари ва уларга ҳамроҳлик қилувчи оила аъзолари;

  • халқаро нормаларга мувофиқ, ўз шахсига, эркинлиги ва шаъ- нига қарши қаратилган тажовузлардан махсус ҳимояланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар – давлатнинг ҳар қандай вакили ёки мансабдор шахси ёхуд халқаро ташкилот ходими, шунингдек, улар билан бирга яшайдиган оила аъзолари.

Наркотик моддалар билан ноқонуний муомала қилиш. Бу соҳадаги илк ҳужжат – Опиум бўйича конвенция 1912 йилдаёқ қабул қилинган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин наркотик моддаларга қар-
ши кураш БМТ доирасида амалга оширилмоқда. 1946 йили ЭКОСОС шафелигида Наркотик воситалар бўйича комиссия тузилди.
Кейинчалик яна бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди. 1988 йилда Наркотик воситалар ва психотроп моддалар билан ноқонуний муо- мала қилишга қарши кураш тўғрисидаги БМТ конвенцияси кучга кирди. Унда халқаро амалиётда илгари қўлланилмаган айрим янги чоралар кўзда тутилган. Улар жумласига қуйидагилар киради:

  • хорижий мол-мулкни хатга олиш;

  • наркотикларни ташишга қарши курашда юкларни назоратдан ўтказиш усулидан фойдаланиш.

Радиоактив моддалар билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракат- лар. Юз бериш эҳтимоли бўлган радиацион фалокатнинг хатарли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини назарда тутган ҳолда 1980 йилда Ядровий материални физик ҳимоялаш тўғрисидаги конвенция қабул қилинди. Ушбу битим ядровий материални давлатлараро ташиш жараёнида у билан муомала қилишни тартибга солади. Кон- венцияда асосан огоҳлантирувчи мазмундаги чоралар кўзда тутилган бўлиб, техник ва ташкилий ҳимоя стандартларини белгилаш шулар жумласидандир.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни «ювиш» («отми- вание»)га қарши кураш минтақавий доирада олиб борилмоқда. 1990 йилда Европа Кенгашининг жиноий фаолиятдан олинган даромад- ларни аниқлаш, олиб қўйиш ва конфискация қилиш тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинган. «Даромад» деганда, жиноят содир этиш эвазига олинган ҳар қандай иқтисодий фойда тушунилади. Конвен- цияда даромадларни ноқонуний «ювиш» билан боғлиқ, яъни даромадларнинг келиб чиқишини яшириш ёки бузиб кўрсатиш жиноятлари белгиланган. Иштирокчи давлатлар бир-биридан (те- гишли судлов қарори мавжуд бўлиши шарти билан) муайян шахс даромадларининг келиб чиқиши ҳақида сўраб-суриштириши мумкин. Бунда банк омонатларининг сир сақланиши тўғрисидаги қоида амал қилмайди. Давлатлар хорижий суднинг қарори бўйича жиноят қурол- лари ва ноқонуний тарзда олинган даромадларни конфискация қилиш чора-тадбирларини кўришга, шунингдек, молиявий ва бошқа хил ҳужжатларни қамоққа олишга мажбурдир. 1996 йили Лотин Амери- каси мамлакатлари Ҳукуматнинг жирканч бизнесига барҳам бериш борасида ҳамкорлик тўғрисидаги конвенцияни имзоладилар.
Халқаро жиноятларга чек қўйиш бўйича чораларнинг ўзига хос бир қатор жиҳатлари мавжуд. Улар қуйидагилардан иборат:

  1. аксарият ҳолларда универсал юрисдикция кўзда тутилади, яъни ҳар қандай давлат жиноятчиларни ушлаш учун тегишли чора- ларни кўриши мумкин;

  2. жиноят таркиби халқаро ҳуқуқ бўйича аниқланади. Баъзан миллий ҳуқуқ нормалари ҳам қўлланилиши мумкин, аммо ҳар доим бундай нормалар давлатнинг ички ҳуқуқига халқаро ҳуқуқдан ўтган бўлади;

  3. суд жараёни махсус халқаро судлов органи низоми бўйича ёхуд суд ҳуқуқи ёки айбланувчи фуқароси ҳисобланган давлат ҳуқуқи бўйича ташкил этилади;

  4. жазо чоралари суд ҳуқуқи ёки айбланувчи фуқароси ҳисоб- ланган давлат ҳуқуқига мувофиқ равишда танланади.




    1. Download 0,56 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish