Халқаро гуманитар ҳуқуқ халқаро ҳуқуқнинг ҳарбий ҳаракатлар олиб боришнинг тақиқланган усуллари ва воситаларини аниқлаш йўли билан уруш фалокатини чеклашга ва уруш қурбонларини ҳи- моялашга қаратилган тармоғидир. Кўпинча эскичасига халқаро гума- нитар ҳуқуқ «уруш қонунлари ва одатлари» деб юритилувчи ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш қоидалари ҳарбий усуллар ва воситалардан фойдаланишни чеклайдиган принциплар ва нормалар мажмуидан иборатдир.
БМТнинг Халқаро суди халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қуйидаги иккита асосий принципга эътиборни қаратади:
биринчиси, тинч аҳоли ва фуқаро объектларини ҳимоялаш, ком- батантлар ва нокомбатантлар ўртасидаги тафовут;
иккинчиси,комбатантларга ортиқча жабр берилишини тақиқлаш.
Халқаро гуманитар ҳуқуқнинг асосий манбаи одатдир. Одат нормалари 1899-1907 йиллардаги Гаага конвенцияларида, шунинг- дек, 1949 йилги Женева конвенциясида кодификацияланган.
Халқаро гуманитар ҳуқуқ нормалари давлатларнинг қуролли можаролар чоғидаги амалиёти негизида эмас, балки давлатларнинг шартномавий амалиёти ва халқаро ташкилотларнинг резолюциялари базасида шаклланади. Бу жараён конвенция, камдан-кам ҳолларда халқаро ташкилот резолюцияси қабул қилиниши билан бошланади. Шундан кейин халқаро одат ҳуқуқ нормаларига мос келувчи тегишли ҳуқуқ қоидалари давлатлар ва ташкилотлар томонидан тан олинади.
Халқаро гуманитар ҳуқуқнинг ҳаракат қилиш доирасига давлат- лараро муносабатлар соҳаси киради. Халқаро гуманитар ҳуқуқ давлатлар ўртасидаги ҳар қандай қуролли можароларга тааллуқлидир. Бунда ушбу можаронинг характери, келиб чиқиши ва сабаблари аҳамиятига эга эмас.
Халқаро ҳуқуқ бўйича айрим мутахассислар халқаро гуманитар ҳуқуқни фақат қуролли можаролар шароитида, яъни уруш вақтида- гина амал қиладиган қуролли можаролар ҳуқуқ деб аташади.
Халқаро гуманитар ҳуқуқ ўзининг асосий талабларини жорий этар экан, ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш воситалари ва усул- ларини чеклайди ва уришаётган томонлар зиммасига ҳарбий ҳаракат- ларда иштирок этмаётган ёки иштирок этишни тўхтатган шахсларни аяш мажбуриятини юклайди.
Халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бош мақсади - урушнинг ғайриоддий вазиятларида инсон ҳаёти, соғлиғи ва қадр-қимматини ҳимоя қилишдан иборат. Инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш вази- фаси давлат зўравонликда айбланаётган ҳолларда алоҳида аҳамият касб этади. Халқаро гуманитар ҳуқуқ инсон ҳуқуқларини давлат ҳо- кимияти томонидан ўтказиладиган тазйиқлардан ҳимоя қилувчи халқаро ҳуқуқ бўлимининг бир қисми ҳисобланиши ҳам бежиз эмас.
«Қуроллиможаро»тушунчаси.Қуролли можаро халқаро ва халқаро тусда бўлмаган низоларга бўлинади. Женева конвенция- ларига иккинчи қўшимча протоколда халқаро тусда бўлмаган низо- ларнинг қуйидаги алоҳида жиҳатлари кўрсатиб берилган:
унинг доираси давлат ҳудуди билан чекланади;
унинг иштирокчилари давлат қуролли кучлари ва ҳукуматга қарши кучлар ёхуд бошқа уюшган қуролли гуруҳлар ҳисобланади.
Тартибсизликлар, алоҳида ва тасодифий зўравонлик актлари ёки шундай мазмундаги бошқа хил актлар халқаро тусдаги низолар ҳисобланмайди ҳамда улар мазкур протоколнинг таъсир доирасига кирмайди.
Давлат ҳудудидан ташқарига чиқмайдиган ҳар қандай қуролли можаро шу давлатнинг ички иши ҳисобланади. Давлат қўзғолон кў- тарган фуқаролар билан ўз муносабатларини тартибга солувчи, шу жумладан, қўзғолоннинг жиноийлигини белгиловчи нормалар жорий этиш ҳуқуқига эга.
Халқаро гуманитар ҳуқуқ таъсир доирасининг ҳудудий исло- ҳотлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагича фарқланади:
уруш театри - уришаётганларнинг ҳарбий ҳаракатлар олиб бо- риш ҳуқуқига эга бўлган барча турдаги (қуруқлик, ҳаво ва сувдаги) ҳудудлари;
ҳарбий ҳаракатлар театри - ҳарбий ҳаракатлар амалда олиб борилаётган қуруқлик, ҳаво ва сув ҳудудлари.
Урушнингбошланишиватамомбўлиши.Одатда уруш эълон қилинмай ёки ультиматум, яъни уруш бошлаш тўғрисида олдиндан огоҳлантирмай туриб, ҳарбий ҳаракатлар бошланиши мумкин эмас. Ҳозирги даврда қуролли можаролар уруш ҳолати расмий тан олин- маган шароитда бўлиб ўтмоқда. Ана шундай можаролар сифатида 1982 йилда Англия ва Аргентина ўртасида Фолкленд ороллари учун бошланган қуролли тўқнашув ҳамда 1990 йилдаги Ироқнинг Қувайтга босқинини кўрсатиш мумкин.
Уруш эълон қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари, асосан, қуйида- гиларда намоён бўлади:
тинчлик муносабатлари барҳам топади; дипломатик ва консул- лик муносабатлари узилади; дипломатик ва консуллик ходимлари чақириб олинади;
тинчлик муносабатларига тегишли сиёсий, иқтисодий ва бошқа йўналишлардаги шартномалар барҳам топади ёки вақтинча тўхтатиб қўйилади; умумий мазмундаги кўп томонлама битимлар ҳаракати уруш давомида тўхтатиб қўйилади; уруш ҳолати муносабати билан махсус тузилган шартномалар қўлланади;
душман томон фуқаролари учун алоҳида режим ўрнатилади. Уларнинг чиқиб кетиши уришаётган давлат манфаатларига зид бўлмаган тақдирдагина улар шу давлат ҳудудини тарк этишлари мумкин. Уларга нисбатан уруш тамом бўлгунга қадар муайян ҳудудга жойлаштириш ёки муайян жойларга мажбурий равишда кўчириш чораларини қўллашгача бўлган махсус режим жорий этилишига йўл қўйилади;
Урушнинг тамомбўлишиниуришаётган томонлар ўртасида тинчлик шартномасини тузиш билан расмийлаштириш қабул қилинган бўлиб, унга кўра, можаро оқибатида юзага келган муам- молар ҳал этилади ва собиқ душманлар ўртасида рисоладагидек муносабатлар тикланади. Тинчлик шартномасидан олдин, одатда сулҳ тўғрисидаги битим тузилади. У ҳарбий ҳаракатларни қисман ёки ялпи тўхтатиш мақсадида тузилиши мумкин. Бундай битимлар ҳарбий ма- салаларни ҳал этишга қаратилган бўлиб, давлатлар ўртасидаги муносабатларга дахл қилмайди.
Томонлардан бирининг капитуляцияси ҳам ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишнинг ўзига хос шаклидир. Капитуляция уруш ҳолатига бар- ҳам бермайди. Ундан сўнг, албатта, тинч йўл билан тартибга солиш амалга оширилади.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарори бу борадаги муҳим янгилик бўлиб, у тинч йўл билан тартибга солиш воситаси сифатида хизмат қилади. Ироқнинг Қувайтга қарши босқини барҳам топгани- дан кейин мазкур Хавфсизлик Кенгашининг қарорлари ўрнига нафақат сулҳ тўғрисидаги битимлар, балки тинчликка қаратилган, шу
жумладан, босқин учун Ироқнинг жавобгарлиги масалаларини кўзда тутувчи шартнома амал қила бошлади.
Уруш ҳолатининг барҳам топиши собиқ душман томонлар ўртасида тинчликка қаратилган ҳуқуқий муносабатларни тўла миқ- ёсда тиклайди. У учинчи мамлакатлар учун ҳам аҳамият касб этади. Бетараф давлатларга тааллуқли нормаларнинг ҳаракати тўхтайди.