Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet62/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Ҳарбий ҳаракатлар олиб боришнинг усул ва воситалари. Бу жабҳада иккита принцип амал қилади:

  1. уришаётган томонларнинг душман томонга зиён етказиш борасида тегишли воситаларни танлаш ҳуқуқи чекланган бўлади;

  2. ортиқча жабр етказишга йўл қўйилмайди.

Бомбардимон қилиш уруш олиб бориш воситалари ичида тобора оммавий тус олиб бормоқда. У фуқаро объектлари эмас, балки ҳарбий объектларга йўналтирилиши ва «танланмаган» мазмунда бўлмаслиги зарур. Ҳимояланмаган шаҳарларни, бинолар ва аҳоли мавжуд бошқа жойларни бомбардимон қилиш тақиқланади. Бомбардимон қилиш чоғида илм-фан мақсадларида, санъат, хайрия фаолияти ва соғлиқни сақлаш учун ишлатилаётган ҳамда ҳарбий мақсадларда фойдаланил- маётган биноларни иложи борича аяшга қаратилган чоралар кўри- лиши шарт. Бундай ҳимоядан ҳарбий госпиталлар ҳам фойдаланади.
Хатарли кучларга эга бўлган мослама ва иншоотлар, ҳатто улар ҳарбий объектлар ҳисобланса ҳам, ҳужум қилиш объектига айлан- тирилмаслиги керак.
Уруш қурбонларини ҳимоя қилиш. Халқаро гуманитар ҳуқуқнинг уруш қурбонлари ҳимояси соҳасидаги асосий актлари – 1949 йилги тўртта Женева конвенцияси ва 1977 йилги уларга қўшимча протокол- лардан иборат.
Халқаро гуманитар ҳуқуқнинг ўзига хос жиҳатларидан бири, унинг ривожланиши ва жорий этилишида жамоат ташкилотлари, аввало, Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой ҳаракати муҳим ўрин тутади. Ушбу ҳаракатнинг миллий жамиятлари деярли ҳар бир мамлакатда мавжуд. Улар халқаро даражада бирлашиб, Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятлари Лигасини ташкил этган. Ҳаракатнинг олий органи Қизил Хоч ва қизил Ярим ой Халқаро конференциясидир.
Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ) мазкур ҳаракат доирасида ўз мақомига эга бўлиб, Женева конвенцияларида расмий равишда тан олинган. Унинг таркиби Швейцария фуқароларидан ташкил топган. ХҚХҚ халқаро гуманитар ҳуқуққа амал қилинишини кузатиб боради, қуролли можаролар қурбонларига ёрдам беради, халқаро гуманитар
ҳуқуқ бўйича билимларни тарқатишда кўмаклашади ва уни ривож- лантириш юзасидан таклифлар киритади.
ХҚХҚ Женева конвенцияларига амал қилиниши борасидаги кузатуви хулосаларини тегишли давлатга маълум қилади. Истисно этилган ҳолларда (масалан, Ироқ томонидан заҳарли моддалар қўл- ланилгани тахмин этилгани каби ҳолатларда) у очиқ баёнот билан чиқиши мумкин. ХҚХҚ эмблемаси оқ сатҳдаги қизил хоч (Швей- цария давлат байроғидаги рангларнинг тескари тартибда жойлашуви бўйича) тасвири ҳисобланади.
Ярадорлар ва беморларни ҳимоялаш тезкор тиббий ёрдамга муҳтож бўлган барча ярадорлар ва беморлар, ҳарбийлар ёки фуқаро шахслар учун бир хил таъсир кучига эга. Бундай шахслар ҳурмат қилиниши ва ҳимоя этилиши зарур.
Уришаётган томонлар ярадорлар ва беморларни қидириш ва йиғиб олиш учун зудлик билан тегишли чораларни кўришга мажбур. Зарур ҳолларда шу мақсадда сулҳ ҳам тузилади. Душман томоннинг ярадор жангчиларига ҳурмат билан муомала қилинади ва зарур тиббий ёрдам кўрсатилади. Улар устида тиббий синовлар ўтказиш ман этилади. Мурдалар йиғиб олинади ва муносиб тарзда дафн этилади. Дафн тўғрисидаги маълумотлар ХҚХҚга етказилади. Дафн жойларига марҳумларнинг яқинлари келиши таъминланадиган даражада шарт-шароит яратилиши керак.
Тиббий ходимлар халқаро гуманитар ҳуқуқ ҳимоясида бўлади, уришаётган томонлар уларга ҳурмат кўрсатиб, ҳимоясини таъмин- лаши шарт. Тиббиёт ходимлар душман томонидан ушлаб қолиниши мумкин. Бундай ҳолларда улар имкон қадар ўзлари мансуб мамлакат фуқароларига тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятини давом эттиради.
Доимий тиббиёт муассасалари ва кўчма тиббиёт тузилмалари ҳам ҳимоядан фойдаланадилар. Улар фарқловчи белгиларга эга бўлиш- лари зарур. Улардан душман томонга зиён етказиш мақсадида фойда- ланилган ҳоллардагина уларни ҳимоялаш тўхтатилади. Тиббиёт ходимлари ўзини ва мижозларини ҳимоя қилиш учун шахсий қурол олиб юриш ҳуқуқига эга. Душман томон ярадорлар ва беморларни қўлга олган ҳолларда улар ҳарбий асирларга тегишли ҳуқуқлардан фойдаланади.
Денгиз уруши вақтида ярадорлар ва беморларни ҳимоялаш муайян ўзига хосликларга эга. Бунда тегишли нормалар ҳалокатга
учраган кемаларга ҳам тааллуқли ҳисобланади. Айниқса, қидириш ва қутқариш ишлари катта аҳамият касб этади. Бу ҳаракатларни жангдан кейин ҳарбий кемаларнинг ўзи амалга ошириши керак.
Госпитал кемалар оқ рангга бўялади ва миллий байроқ билан ёнма-ён Қизил Хоч байроғини ҳам кўтарган бўлади. Душман томонга бу кеманинг номи ва шакл-шамойили маълум қилинади. Бундай кемаларга ҳужум қилиш ёки қўлга олишга йўл қўйилмайди. Кеманинг тиббий ходимлари ва командасини асир олиш мумкин эмас.
Ҳарбий асирлар мақоми қуролли можароларнинг комбатантлар деб аталувчи қонуний иштирокчиларига берилади. Илгари бу тоифага фақатгина мунтазам армияларнинг жанговар таркиби мансуб бўлган. Ҳозир комбатантлар доираси анча кенгайган бўлиб, унга қуйидаги таркибларга мансуб шахслар киради:

  1. мунтазам қуролли кучлар;

  2. полиция кучлари;

  3. қаршилик ҳаракатлари;

  4. санаб ўтилган кучлар таркибига кирувчи ҳарбий ва кўнгилли отрядлар аъзолари.

Комбатантларга, шунингдек, қўшинлар ихтиёрига берилган фуқаро кўмакчи кучлари таркибига кирувчи шахслар, шу жумладан қуйидагилар ҳам киради:

  1. прокурорлар;

  2. судьялар;

  3. руҳонийлар ва бошқалар.

Қуролли кучлар таркибидаги шахс айғоқчилик билан шуғулла- наётган пайтда қўлга олинган ҳолларда ҳарбий асирлик мақомига даъво қила олмайди. Бундай шахс ҳарбий трибуналда суд қилинади.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish