Очиқ денгиз ҳуқуқий режимининг асоси очиқ денгиз эркинлигиданиборатбўлиб,уқуйидагиларданташкилтопади:
кема қатнови эркинлиги;
балиқ овлаш эркинлиги;
илмий тадқиқотлар ўтказиш эркинлиги;
очиқ денгиз устида парвозлар эркинлиги;
кабеллар ва трубапроводлар ётқизиш эркинлиги.
Ҳозир ана шу барча эркинликлар қатъий тартибга солиб турили- шини таъкидлаш жоиз ва бунда БМТнинг ихтисослашган муассасаси мақомига эга халқаро ташкилотлар алоҳида ўрин тутади.
Очиқ денгизда балиқ овлаш учун балиқ овида муҳим аҳамият касб этувчи ҳудудлар ажратилган бўлиб, бу ерда БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти шафеълиги остида ишловчи минта- қавий балиқ овлаш ташкилотлари фаолият юритади. Улар мавжуд балиқ захиралари таҳлилини амалга оширади, йиллик йўл қўйилиши мумкин бўлган ов миқёсини белгилайди, ов квоталарини тайинлади ва ҳар бир ҳудудда ов қилиш истагини билдирган давлатларга лицен- зиялар беради.
Кема қатнови соҳасида Халқаро денгиз ташкилотининг роли катта бўлиб, у фойдали ва бехатар ҳисобланган қатнов йўлларини аниқлаш ва бу йўлларда ҳаракатни тартибга солиб туриш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Очиқ денгиз устида парвозлар эркинлиги масаласида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг ўрни беқиёсдир. Мазкур ташкилот ва унинг шафеълиги остида ишлайдиган минтақавий авиация органлари хавфсиз парвоз йўлларини белгилайди, энг фойдали йўналишларни тавсия этади.
Очиқ денгизда ҳеч бир давлатнинг ҳудудий юрисдикцияси амал қилмайди. Савдо кемалари, ҳарбий кемалар, сунъий ороллар ва иншо- отлар байроқ эгаси бўлган давлатнинг қатъий юрисдикциясига бўйсунади. Бу баъзан чалкаш муаммога айланиб кетадиган фуқаро-
лик-ҳуқуқий жавобгарлик масалаларини ҳал этишда қўл келади. Масалан, 1996 йилнинг бошида Буюк Британия яқинидаги соҳилда
«Си Эмпресс» танкери қумлоққа ботиб қолади. Ундан қарийб 70 минг тонна нефть сувга тўкилади. Ўз-ўзидан жавобгарлик масаласи кўтарилади. Маълум бўлишича, танкердаги нефть Англияга тегишли бўлиб, кема эса Испанияда қурилган, Норвегиянинг бир компания- сига қарашли Кипрда рўйхатга олинган, Франция фирмаси билан келишувга мувофиқ Шотландия компанияси бошқарувида бўлган, Россия экипажи билан таъминланган ва Либерия байроғи остида сузиб юрган экан.
Ҳар қайси давлат ўз байроғи остида сузиб юрган кемалар устидан ўз юрисдикциясини амалга ошириши ва назоратни йўлга қўйиши зарур. Шунингдек, у умум қабул қилинган халқаро қоидалар ва амалиётга амал қилинишини таъминлаш борасида барча чораларни кўрмоғи лозим.
Кемалар тўқнашуви ёки кема билан боғлиқ ва капитан ё экипаж аъзоларини жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортиш учун сабаб бўладиган бошқа бирор-бир ҳодиса содир бўлган тақдирда, тергов иши фақат байроқ эгаси бўлган давлатнинг ёхуд тегишли шахс фуқароси ҳисобланган давлатнинг маъмурий ёки судлов органи ҳузуридагина қўзғатилиши мумкин. Очиқ денгизда байроқ эгаси бўлган давлат маъмурларининг фармойиши асосидагина кема ҳибсга олиниши ёки ушлаб қолиниши мумкин.
Ҳарбий ва нотижорат давлат хизматида бўлган кемалар очиқ денгизда тўла равишда иммунитетдан фойдаланади.
Халқаро ҳуқуқда қароқчиликка нисбатан универсал жиноий юрисдикция амал қилади. Ҳар қандай давлат очиқ денгизда қароқ- чиларни таъқиб этиш ва жазолаш ҳуқуқига эгадир. Исёнчи экипаж ўз қўлига олган ҳарбий кема ёки ҳаво кемаси содир этган қароқчиларча хатти-ҳаракат хусусий кема содир этган ҳаракатларга тенглаш- тирилади. Барча ҳолларда қўлга олиш фақат ҳукумат хизматидаги кемалар томонидан амалга оширилади.
Бундан ташқари, давлат хизматидаги кемалар чет эл кемаси қуллар савдоси ёхуд рухсат этилмаган тарзда хабар бериш билан шуғуллангани ҳақида тахмин қилиш учун асос мавжуд бўлса, миллий мансублиги бўлмаса ёки байроқ кўтаришдан бош тортса, уни кўздан кечириш ҳуқуқига эгадир. Агар гумонлар тасдиғини топмаса, кўздан кечирилган кема кўрган зарар қопланади.
Денгизбўғозларимақомини ва ҳуқуқий режимини белгилашда уларнинг халқаро кема қатновида тутган ўрни катта аҳамият касб этади. Ана шу нуқтаи назардан барча денгиз бўғозларини икки гуруҳга ажратиш мумкин.
Биринчи гуруҳга БМТнинг Денгиз ҳуқуқи бўйича конвенциясига мувофиқ, халқаро кема қатновида фойдаланиладиган ва очиқ денгиз ёхуд алоҳида иқтисодий зонанинг бир қисмидан бошқа қисмигача ўтиб борадиган бўғозлар киради. Улар орасида Гибралтар, Ла-Манш, Сингапур бўғозлари алоҳида ўрин тутади. Бундай бўғозлар ҳатто қирғоқбўйи давлатининг ҳудудий ёки ички сувлари билан ёпиб қўйилганда ҳам улардан ўтиш чоғида барча кемалар ва учиш аппаратлари транзит ўтиш ҳуқуқидан фойдаланади. Бу ўтишга қарши ҳеч қандай тўсиқлар қўйилиши мумкин эмас. Қирғоқбўйи давлати халқаро ҳуқуқда белгиланган доирада транзит ўтишга доир қоида- ларни жорий этиши мумкин. Транзит ўтиш ҳуқуқидан фойдаланиш чоғида кемалар ва учиш аппаратлари одатдаги узлуксиз ва тезкор транзит тартибига доир фаолиятдан ташқари, ҳар қандай ҳаракат- лардан тийилиб туради. Бунда қирғоқбўйи давлатининг фуқаролик ва жиноий юрисдикциялари ҳудудий денгиз орқали ўтган маҳаллий кемаларга нисбатан қўлланилган миқёсда жорий этилади.
Иккинчи гуруҳга ҳуқуқий режими махсус битимлар билан бел- гиланадиган бўғозлар киради. Бу, аввало, иккала қирғоғи ҳам Туркия ҳудудига кирувчи Қора денгиз (Босфор, Дарданелл ва улар орасида ётувчи Мармар денгизи) бўғозларидир. Уларнинг режими 1936 йилда Монтрёда имзоланган конвенция билан белгиланади. Унда барча мамлакатлар ноҳарбий кемаларининг қатнови эркинлиги кўзда тутилган. Ҳарбий кемалар эса бўғоз орқали ўтиши ҳақида Туркия ҳукуматини олдиндан хабардор этиши зарур. Фақат Қора денгиз бўйидаги давлатларгина бўғоз орқали мунтазам ва сув ости кема- ларини олиб ўтиши мумкин. Бошқа давлатлар учун эса ҳарбий кема- ларни Қора денгиздан олиб ўтишда қўшимча чеклашлар белгиланган. Ушбу гуруҳга бир қирғоғи Россияга, бошқаси эса Украинага тегишли бўлган Керч бўғози ҳам киради. Бу бўғознинг ҳуқуқий
режими айни пайтда муҳокама этилмоқда.
Халқаро денгиз каналлари - муайян давлат ҳудудидан ўтадиган ва халқаро кема қатновида фойдаланиладиган сунъий барпо этилган денгиз йўллари. Улардан энг муҳимлари Суэс, Панама, Килл каналларидир. Каналлар мураккаб гидротехник иншоотлар бўлиб,
уларни яроқли ҳолда мунтазам равишда сақлаб туриш учун каттагина миқдорда сарф-харажатни талаб этади. Денгиз каналлари ўз ҳудудидан ўтадиган давлатнинг тўлиқ суверенитети остида бўлади. Кема қатнови ҳар бир каналга тегишли халқаро битим асосида амалга оширилади.
Қоидага кўра, халқаро денгиз каналлари, суверен давлат белгилайдиган қоидаларга амал қилинган тақдирда, барча кемалар- нинг эркин қатнови учун очиқ ҳисобланади. Каналдан ўтиш учун одатда тўлов олинади.
Халқароденгизостираёни(Раён)- денгиз ҳудудининг соф шартномавий табиатга эга бўлган мутлақо янги тоифаси. Раён мақоми негизида БМТнинг 1982 йилдаги Денгиз ҳуқуқи бўйича конвенцияси, шунингдек, 1994 йилдаги махсус битим қоидалари мужассамланган.
Раён тоифасига континентал шелф ва алоҳида иқтисодий зона доирасидан ташқаридаги денгиз ва океанлар қаъри, бойликлари киради. Раён ва унинг захиралари инсониятнинг умум мероси сифа- тида эълон қилинган. Бирор-бир давлат Раён ёки унинг захираларига нисбатан ўз суверенитетини ёхуд суверен ҳуқуқини даъво қила олмайди. Раёндаги фаолиятдан олинадиган молиявий ва иқтисодий фойда, адолат принципига мувофиқ, ривожланаётган мамлакат- ларнинг манфаатлари ва эҳтиёжларини эътиборга олган ҳолда тақ- симланади.
Денгиз ости бўйича халқаро орган бутун инсоният номидан иш кўради ва у Раёндаги фаолиятни ташкиллаштиради, амалга оширади ҳамда назорат қилиб боради. Табиий захираларни тадқиқ этиш ва йиғиб олиш ушбу органга тегишли корхона, шунингдек, «Орган билан уюшма»га кирувчи давлатлар томонидан амалга оширилади. Орган Раён захиралари қазиб олиниши туфайли иқтисодиёти салбий оқибатларга дуч келган экспортчи мамлакатларга контрактчилар тўловлари ҳисобига ташкил этилган махсус жамғарма орқали тегишли ёрдам кўрсатади. Раёндан фақат тинчлик мақсадларида фойдаланишга йўл қўйилади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг Раён ҳуқуқий режимига амал қилишини таъминлаш масъулияти ана шу шахслар фуқароси ҳисобланган давлатлар зиммасига юкланган.