«Халқаро низолар» тушунчаси ва халқаро низоларни тинч ҳал этиш принципининг юридик мазмуни
Халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал этиш асослари. Халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал этиш ҳуқуқи – давлатлараро низоларни тинчлик воситалари билан барқарорлаштириш тартибини белгилаб берадиган принциплар ва нормалар мажмуидир.
Халқаро ҳуқуқнинг бу мустақил соҳаси негизида низоларни тинч йўл билан ҳал этиш принципи ётади. Бу принцип низоларни фақатгина тинч йўл билан ҳал этиш воситалари билан барқарор- лаштириш мажбуриятини юклайди. Яна бир принцип мавжуд бўлиб, бу низоларни тинч йўл билан ҳал этиш воситаларини эркин танлаш принципидир.
Халқаро тўқнашувларни тинч йўл билан ҳал этиш тўғрисидаги Конвенция 1899 йили Гаага тинчлик конференциясида қабул қи- линган. Шундан буён мазкур муаммога бағишланган бир қатор халқаро ҳуқуқий актлар қабул қилинди. БМТ Уставида мазкур масалага тааллуқли алоҳида боб мавжуд. БМТ Бош Ассамблеяси бу борада бир қанча резолюциялар қабул қилган ва улар орасида 1982 йилги Халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тўғрисида Манила декларацияси алоҳида аҳамиятга молик. Шунингдек, бу соҳада кўплаб минтақавий ҳужжатлар ҳам қабул қилинган.
«Халқаро низо» атамаси икки хил, яъни тор ва кенг маъноларда қўлланилади. Тор маънода муайян иштирокчилар, етарлича очиқ- ойдин ўзаро даъволар, муайян аниқ бир предмет билан боғлиқликни ифодаловчи вазиятларгина тушунилади. Кенг маънодаги халқаро низо деганда, давлатлараро муносабатларда юзага келадиган ва кўпинча «вазият» деб ҳам аталадиган ҳар қандай низоли ҳолатлар англашилади. Бу борада БМТ Уставида халқаро тинчлик ва хавфсиз- ликни сақлаб туришга таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларга алоҳида тоифа сифатида эътибор қаратилган (34-модда).
«Низо» билан «вазият» тушунчалари ўртасидаги тафовут юридик аҳамиятга эга. Низо БМТ Хавфсизлик Кенгашида кўриб чиқилаёт- ганда Кенгашнинг низода иштирок этаётган аъзоси овоз беришдан
тийилишга мажбур, «вазият» кўриб чиқилаётганда эса, бундай мажбурият талаб этилмайди. Тинчликка таҳдид солувчи низоларга нисбатан БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши алоҳида ҳуқуқлардан фойдаланиш имконига эга. У бундай низоларнинг ҳар қандайини ўз ташаббуси асосида ўрганиб чиқиши, уни барқарорлаштириш юза- сидан тегишли процедураларни тавсия этиши, шунингдек, низони ҳал этиш шартларини таклиф қилиши мумкин.
Бундан ташқари, БМТ Уставида низоларнинг яна икки хил тоифаси кўрсатилган. Буларга юридик ва бошқа низолар киради. Юридик низоларнинг ажратиб кўрсатилиши нисбий аҳамиятга эга. Халқаро суд Статутида юридик низолар сирасига, аввало, шартно- мани талқин этишга, халқаро ҳуқуққа тегишли ҳар қандай масалага, халқаро мажбуриятларнинг бузилганлигини кўрсатувчи фактлар мавжудлигига, мажбуриятни бузганлик учун ундириб олинадиган тўловларга тааллуқли низолар киритилган. Амалиёт шуни кўрсат- моқдаки, давлатлар сиёсий, яъни ноюридик низолар, айниқса, давлат- нинг муҳим манфаатларига дахлдор низоларни учинчи бир томонга кўриб чиқиш учун топширмасдан, икки томонлама асосда ҳал этишни афзал билади.
БМТ Уставининг 33-моддасига мувофиқ, давом этиши халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳар қандай низода иштирок этаётган томонлар, аввало, низони музокаралар, ўрганиб чиқиш, воситачилик, сулҳ, арбитраж, судлов иши, минта- қавий органларга ёки битимларга мурожаат қилиш йўли ёхуд ўзи танлаган бошқа тинч йўл билан ҳал этиш воситалари билан ҳал этишга интилмоғи зарур.
Халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал этишнинг халқаро ҳуқуқий воситалари.
Муроса воситалари суверен давлатларнинг ўзаро муносабат- ларида юзага келган низолар ва келишмовчиликларни тинч йўл билан барқарорлаштиришда муҳим ўрин тутади. Бу воситаларнинг мазмун- моҳиятига келсак, бунда низо томонлар ўртасидаги бевосита мулоқот ва битимлар ёрдамида барҳам топади.
Низоларни тинч йўл билан ҳал этиш воситаларига қуйидагилар киради:
музокаралар;
маслаҳатлашувлар (консультациялар);
хайрли хизматлар;
воситачилик;
фактларнинг аниқланиши (тергов процедураси);
сулҳ (муроса процедураси).
Музокаралар томонларнинг ўзаро маъқул бир битимга эришиш мақсадига қаратилган бевосита алоқаларини англатади. Шартнома амалиётида «низолар дипломатия каналлари бўйича ҳал этилади» деган қоидага қабул қилинган. Музокаралар олиб бориш алоҳида ташкилий тайёргарликни талаб этмайди, бу жараён давомида нафақат сиёсий, балки юридик масалалар ҳам учинчи томон аралашувисиз ҳал этилиши мумкин.
Музокаралар икки томонлама, шунингдек кўп томонлама бўлиши мумкин. Ҳар қандай вазиятда ҳам музокаралар виждонан олиб бор- илиши зарур. Музокаралар умумий қоида тариқасида низоларни ҳал этишнинг бошқа хил воситаларидан олдин бўлиб ўтади.
Маслаҳатлашувлар (консультациялар) - музокараларнинг бир тури бўлиб, икки хил кўринишда бўлади:
алоҳида расмиятчиликларсиз айни бир вақтдаги мулоқот;
муайян битим ижросини назорат этиш ёки давлатлар ўртасидаги муносабатларни умумий мониторинг қилиш мақсадида амалга ошириладиган мунтазам бир шаклдаги мулоқот.
Кўпинча маслаҳатлашувлар расмий музокаралардан олдин бўлиб ўтади. Бир қатор халқаро шартномаларда келишмовчиликларни маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан барқарорлаштириш кўзда тутилган.
Хайрли хизматлар учинчи томоннинг низолашаётган томонлар ўртасида бевосита алоқа ўрнатиш борасидаги фаолиятидир. Хайрли хизматлар давлат, унинг мансабдор шахси, халқаро орган ёки ташкилот, уларнинг мансабдор шахслари, нуфузли хусусий шахс томонидан кўрсатилиши мумкин. Хайрли хизмат кўрсатиш учун низонинг барча иштирокчиларидан розилик олиниши керак. Баъзи ҳолларда томонлар учинчи томоннинг музокараларда бевосита иштирок этиши ва имкон қадар кенгроқ ваколатларга эга бўлишига розилик билдиради. Бундай ҳолларда хайрли хизматлар воситачи- ликка айланиши ҳам мумкин. Масалан, 1962 йилги Кариб кризиси даврида СССР БМТ Бош котибининг хайрли хизматларига розилик билдирган ва бу АҚШ билан музокаралар бошлашга кўмак берган, натижада эса йирик давлатлар ўртасида ядро можароси юзага келиши хавфига барҳам берилган.
Воситачилик – низони ҳал этиш йўлларидан бири бўлиб, бунда учинчи томон низолашаётган томонларни ўзаро даъволар бўйича келиштириш ва уларга маъқул келадиган таклифларини киритиш учун музокараларда иштирок этади. 1899 ва 1907 йиллардаги халқаро тўқнашувларни тинч йўл билан ҳал этиш тўғрисидаги Гаага конвенцияларида белгиланишича, воситачининг роли томонларни низоли даъволар юзасидан келиштириш ва уларнинг бир-бирига бўлган қарама-қаршилик кайфиятини тарқатиб юборишдан иборат- дир.
Воситачи вазифасини давлат ҳам, халқаро органлар ва ташкило- тлар ҳам, шунингдек, алоҳида шахслар ҳам бажариши мумкин. БМТ Бош Ассамблеяси ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Бош котиби орқали кўп маротаба воситачилик вазифаси бажарилган. 1952 йилда Ҳиндистон ва Покистон ўртасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки воситачи бўлган. 1979 йили Чили билан Аргентена ўртасидаги низода эса католиклар кардинали воситачилик қилган.
Хайрли хизматлар ва воситачилик процедураларининг ўзига хослиги шундаки, улар норасмий ва махфий ҳолда ўтказилади. Воситачининг таклифлари томонлар учун мажбурий аҳамиятга эга эмас. Воситачилик натижалари қўшма коммюнике, битим ёки жентелменча келишувда ўз аксини топади.
Фактларнинг аниқланиши (суриштирув процедураси, тергов).- низо негизида ётган фактларни, хусусан, битимларни бузиш факт- ларини аниқлаш зарурати юзага келганда қўлланиладиган процедура ҳисобланади. Бундай ҳолларда одатда томонларнинг тенг сонли вакилларидан иборат қўшма комиссия тузилади. Баъзан комиссияга учинчи томон вакиллари ҳам киритилади. Баъзида комиссия ўрнини алоҳида шахс, хусусан, муайян ташкилотнинг мансабдор шахси ўташи ҳам мумкин. 1963 йилги «Фактларни аниқлаш усуллари тўғрисидаги масала» резолюциясида БМТ Бош Ассамблеяси бу восита, хусусан, халқаро ташкилотлар доирасида фактларни холислик билан аниқлашнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаган. Процедура томонларни тинглаш, гувоҳлардан суриштириш, тегишли жойларни бориб кўришдан иборат бўлиши мумкин. Процедура натижалари томонларга маълум қилинадиган ҳисоботда акс этади. Айрим шарт- номаларда фактларнинг аниқланиши якунларига катта эътибор қаратилади.
Сулҳ (муроса процедураси) ўзида фактларнинг аниқланиши ва воситачиликни бирлаштиради. Одатда сулҳни муроса комиссияси амалга оширади. Бундай комиссия халқаро низо предметини аниқ- лайди, тегишли маълумотларни тўплайди ва томонларни келиш- иришга интилади. Комиссия ўз фаолияти натижалари ҳақида низола- шаётган томонларни хабардор қилади.
Аксарият кўп томонлама конвенцияларда сулҳ комиссиясини шакллантиришнинг биргина усули кўзда тутилади. Унга кўра томон- лардан ҳар бири комиссия таркибига иккитадан вакил тайинлайди, ҳосил бўлган тўртлик бешинчи вакилни тайинлайди ва у комиссия раиси ҳисобланади. Баъзан комиссия аъзолари ёки фақатгина раис халқаро ташкилот томонидан тайинланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |