Халқаро ҳаво ҳуқуқи фуқаро авиацияси ҳуқуқи сифатида пайдо бўлган ва ривожланган. Аста-секин ҳаво уммонидан фойдаланишнинг бошқа хил турлари ва уларни тартибга солувчи нормалар, аввало, ҳарбий мақсадларда фойдаланиш ҳамда ҳаво мусаффолигини муҳо- фаза қилишга доир нормалар юзага кела бошлаган.
Халқаро ҳуқуқ назариясида халқаро ҳаво ҳуқуқи деганда, халқаро ҳуқуқ субъектлари ўртасида ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ва унинг ҳуқуқий режи- мини белгилаб берувчи махсус принциплар, норма ва институтлар мажмуини ўзида мужассам этган, халқаро ҳуқуқнинг нисбатан янги тармоғи тушунилади.
Жаҳон амалиётида эътироф этилишича, халқаро ҳаво ҳуқуқи фуқаро авиациясининг ҳаво бўшлиғидан фойдаланишининг аэро- навигациясига дахлдор жиҳатларини тартибга солади. У табиат муҳофазаси билан боғлиқ муносабатлар, ҳарбий авиациядан, қуёш энергиясидан фойдаланиш атмосфера жараёнларига, космик фао- лиятга таъсир кўрсатиш (айни ҳаво бўшлиғидан фойдаланишга дахл- дор қисмида) ҳолатлар учун татбиқ этилмайди.
Халқаро ҳаво ҳуқуқи иккита асосий принципга, яъни умумий халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари ва махсус принципларга бўлинади.
Халқаро ҳаво ҳуқуқининг махсус принципларига қуйидагилар киради:
давлатнинг ўз ҳудуди доирасидаги ҳаво бўшлиғига нисбатан суверенитети принципи;
давлат ҳудудига кирмайдиган ҳаво бўшлиғидаги парвозлар эркинлиги принципи;
фуқаро авиацияси хавфсизлиги принципи.
Халқаро ҳаво ҳуқуқининг асосий манбалари:
1944 йилдаги Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Чикаго конвенцияси.
Фуқаро авиацияси хавфсизлигига оид бир қатор битимлар.
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО)нинг актлари. Мазкур ташкилотга дунёнинг деярли барча давлатлари аъзо ҳисоб- ланади. ИКАО кўплаб ҳужжатлар - стандартлар, «халқаро авиация регламентлари» деган умумий ном билан аталувчи амалий тавсия- номалар ва процедура актларини тайёрлайди. Улардан айримлари, масалан, халқаро бўғозлар орқали парвозлар тўғрисидаги низом барча давлат ҳаво кемалари учун мажбурий аҳамиятга эга. Амалиёт давлатлар ИКАОнинг бошқа тавсияларини ҳам ҳисобга олишга шайлигини кўрсатмоқда.
Мамлакатимизда ички ҳаво ҳуқуқининг асосий ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексидир. «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам бу борада кўплаб муҳим қоида- лар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси миллий ҳуқуқининг фуқаро- лик, жиноят, меҳнат, божхона ва бошқа тармоқларида ҳам ҳаво ҳуқуқига бевосита дахлдор бўлган айрим нормалар учрайди.
Халқаро ҳаво бўшлиғида парвозларни тартибга солиш. Халқаро ҳаво бўшлиғида парвозлар эркинлиги принципига мувофиқ, ҳаво кемалари кемани рўйхатга олган давлат юрисдикциясига бўйсунади. Қайд этиш тартиби шу давлатнинг ички ҳуқуқларида белгиланган бўлади, кема қайси давлатга мансублиги эса унинг корпусида ифода этилади.
Кема қайси давлатга мансублиги билан давлат, жамоат ташкилотлари ва хусусий шахсларнинг мулки ҳисобланиши мумкин бўлган кеманинг мулк сифатидаги фуқаролик-ҳуқуқий жиҳатлари, унга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш масалалари ўртасидаги фарқни аниқ ажратиб олиш керак. Халқаро ҳуқуқий мажбурият масалаларини ҳал этишда ҳаво кемаларини қуйидагича фарқлаш мақсадга мувофиқдир:
биринчидан, давлат (ҳарбий, божхона, полиция кемалари; махсус кемалар, масалан, давлат раҳбарининг самолёти) кемалари. Бу кема- лар тегишли иммунитетга эга бўлиб, уларнинг ҳаракати учун бево- сита давлат жавобгар ҳисобланади;
иккинчидан, миллий-ҳуқуқий тартибга солишнинг объекти бўлган нодавлат кемалар. Уларнинг ҳаракати учун кема эгаси жавоб беради.
Давлатлар ўзларида рўйхатга олинган ҳаво кемаларининг парвоз хавфсизлиги талабларига жавоб бериши ва халқаро нормаларга амал қилишини назорат қилади. Халқаро ҳаво бўшлиғида Чикаго конвен- циясининг 2-иловасига мувофиқ равишда шаклланадиган парвоз
қоидалари тизими амал қилади. Ушбу қоидалар давлатларга қарашли бўлмаган барча ҳаво кемалари учун мажбурийдир. Давлатларга қарашли ҳаво кемалари учун ИКАОнинг парвоз қоидалари расмий жиҳатдан мажбурий ҳисобланмаса-да, ана шу қоидаларга амал қилиш одатий-ҳуқуқий амалиётга айланган.
Давлатлар ҳудуди устидан ўтадиган халқаро парвозлар. Ҳаво бўшлиғи давлат ҳудудининг бир қисми ҳисобланади. Ҳаво кодексига мувофиқ, Ўзбекистон ўз устидаги ҳаво бўшлиғининг тўлиқ ва алоҳида суверенитетига эга.
Давлатга тегишли ҳаво бўшлиғидан фақат унинг розилиги асосидагина фойдаланишга ижозат этилади. Қоидага кўра, давлатлар ҳаво йўллари тўғрисида икки томонлама битимлар тузадилар. Одатда бу битимларда узоқ муддатга мўлжалланган мунтазам қатновларга рухсат этилиши кўзда тутилган бўлади. Номунтазам парвозлар учун эса ҳар бир ҳолатда алоҳида рухсат сўралади. Давлатга тегишли ҳаво бўшлиғидаги парвоз қоидалари шу давлатнинг ички қонунчилиги билан белгиланади.
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддасига мувофиқ, Ўзбекистоннинг халқаро шарт- номаларида ёки ҳукумат қарорларида белгиланган жойлардагина чегарани кесиб ўтишга ижозат этилади1. Шунингдек, бу ҳужжатларда чегарадан токи ўтишга рухсат этилган пунктгача бориш ва орқага қайтиш йўналишида ҳаракатланиш тартиби ҳам белгилаб қўйилади. Бунда ўтишга рухсат этилган пункт аэропорт бўлиб, у халқаро парвозлар учун очиқдир. Ўзбекистон ҳаво бўшлиғида, шу жумладан транзит бўйича учаётган ҳаво кемаларининг нохалқаро аэропортларга қўниши, шунингдек, парвоз ман этилган ҳудудларга учиб кириши тақиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси. Ўзбекистон Респуб- ликасининг Ҳаво кодекси 1993 йил 7 майда қабул қилинган. 1997 йил 26-декабрда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган2.
Ўзбекистон ҳаво бўшлиғига фавқулодда вазиятлар сабабли маж- бурий равишда учиб кириш ҳоллари учун умумий қоидалардан истиснолар ҳам кўзда тутилган.
1 «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. - 1999. - № 9.
-217-м.
2 Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. – 1993. -№ 6. -217-м; 1998. -№ 3. – 38-м.
Чикаго конвенциясига мувофиқ, ҳар бир давлат ўз ҳудудидан чет эл ҳаво кемаларида ҳарбий асбоб-аслаҳалар ва ҳарбий материаллар ташиб ўтилишини тақиқлаши мумкин.
Чет эл ҳаво кемалари белгиланган йўналишлар бўйича ўтиши шарт. Божхона ёки бошқа турдаги назоратни амалга ошириш мақса- дида ҳар қайси ҳаво кемасидан кўрсатилган аэропортга қўнишини талаб қилиши мумкин.
Фуқаро авиацияси хавфсизлигини таъминлаш. Фуқаро авиацияси хавфсизлигини таъминлаш икки йўл билан амалга оширилади. Биринчидан, авиация техникаси ва ердаги ускуналарнинг техник жиҳатдан ишончлилигини таъминлаш йўли билан авиация техника- сини «хавфсиз ва тартибли равишда» ривожлантириш масаласи ИКАО зиммасидаги муҳим вазифалардан биридир. Шу боис ҳаво кемаларининг парвозга яроқлилиги ҳамда учувчи ва техник ходим- ларнинг ихтисослиги, ҳаво кемаларининг рўйхатга олиниши ва борт ҳужжатлари, аэропортлар характеристикаси, парвоз қоидалари ва шу каби бошқа масалаларга тааллуқли халқаро регламентлар устида ИКАО доирасида доимий равишда иш олиб борилмоқда.
Иккинчидан, фуқаро авиацияси фаолиятига ноқонуний равишда аралашишнинг олдини олиш ва бундай ҳолларга барҳам беришга қаратилган чора-тадбирларни қўллаш орқали амалга оширилади.
Фуқаро авиацияси фаолиятига ноқонуний равишда аралашишга қарши курашда давлатлар ҳамкорлигига доир учта универсал конвенция қабул қилинган:
1963 йилги Ҳаво кемаси бортида содир этиладиган жиноятлар ва баъзи бошқа актлар тўғрисидаги Токио конвенцияси;
1970 йилги Ҳаво кемаларини ғайриқонуний тарзда эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисидаги Гаага конвенцияси;
1971 йилги Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши йўналтирилган ғайриқонуний ҳаракатлар билан курашиш тўғриси- даги Монреал конвенцияси, шунингдек, Монреал конвенциясини тўлдирадиган 1988 йилги Халқаро фуқаро авиациясига хизмат кўрсатувчи аэропортларда ғайриқонуний зулм актлари билан кура- шиш тўғрисидаги протокол.
Мазкур ҳужжатларда парвоздаги ҳаво кемасини ғайриқонуний тарзда эгаллаб олиш, парвоздаги ҳаво кемаси бортидаги шахсларга зулм ўтказиш, ердаги аэронавигация ускуналарини ишдан чиқариш ёки улардан фойдаланишга аралашиш, ҳаво кемаси парвози хавфсиз-
лигини хатар остига қўювчи ёлғон маълумотларни хабар қилиш актларига нисбатан универсал юрисдикция белгиланган.
Бундай хатти-ҳаракатларни содир этган шахсларга нисбатан
«топшир ёки жазола» принципи қабул қилинган. Ўз ҳудудида гумон қилинаётган жиноятчини қўлга олган ҳар қандай давлат уни суд қилишга ёхуд топширишга мажбур. Бу борадаги тегишли қоидалар ҳаво йўллари тўғрисидаги иккитомонлама битимларга ҳам киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |