«Халқаро экологик ҳуқуқ» тушунчаси, моҳияти ва принциплари
Халқаро атроф-муҳит ҳуқуқи, унинг тараққиёти ва принциплари.Халқаро атроф-муҳит ҳуқуқи атроф-муҳит муҳофазаси, унинг захира- ларидан унумли фойдаланиш борасида халқаро ҳуқуқ субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи халқаро ҳуқуқ прин- циплари ва нормалари мажмуидир.
Узоқ давр мобайнида табиий муҳитни асраб-авайлаш на жамият ва на давлат учун устувор қадрият ҳисобланмаган. Бу борада БМТ уставидек муҳим дастуриламал ҳужжатда ҳам табиий муҳит ҳақида бирор сўз дейилмаганлигини эслатишнинг ўзи кифоя.
Кейинги ўн йилликларда табиий муҳитни асраб авайлаш Ерда ҳаёт давом этишининг зарурий шарти сифатида умуминсоний қад- риятлардан бирига айланиб бормоқда. Аммо буни англаб етиш жараёни жуда суст кечмоқда. 1972 йилнинг июн ойида умуминсоний миқёсдаги илк анжуман – Атроф-муҳит муаммолари бўйича БМТ конференцияси бўлиб ўтди ва унда дастлабки муҳим ҳужжат - БМТнинг Атроф-муҳит муаммолари бўйича Стокголм декларацияси қабул қилинди.
Шундан сўнг халқаро атроф-муҳит ҳуқуқи айрим омиллар асосида ривожлана бошлади.
Биринчидан,халқаро «юмшоқ» ҳуқуқ ҳужжатлари - резолю- циялар, декларацияларни қабул қилиш йўли билан ривожланди. Бунга БМТ Бош Ассамблеяси 1980 йилда қабул қилган «Давлат- ларнинг Ер табиатини ҳозирги ва келгуси авлод учун сақлаб қолиш учун тарихий жавобгарлиги тўғрисида»ги резолюциясини, шунинг- дек, 1982 йилда Халқаро ноҳукумат ташкилотлар конгресси томо- нидан қабул қилинган «Табиат умумжаҳон хартияси»ни мисол си- фатида келтириш мумкин.
1992 йил Рио-де-Жанейрода давлатлар, халқаро ташкилотларнинг нуфузли вакиллари, олимлар иштирокида бўлиб ўтган Атроф-муҳит ва тараққиёт бўйича БМТ конференцияси муҳим тарихий аҳамиятга эга бўлди. Конференцияда мазкур муаммонинг ҳолати турли нуқтаи назарлар бўйича ўрганилди ва уни ҳал этишнинг янги, замонавий йўллари ишлаб чиқилди. Хусусан, Рио декларацияси (Глобал шерик- ликнинг янги шакллари негизида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича халқаро ҳамкорлик келишилган принципларининг янгиланган маж- муи), «ХХI аср кун тартиби» номли декларация ва бир қатор
конвенциялар қабул қилинди. Ана шу барча ҳужжатларнинг асоси глобал ҳамкорлик конвенцияси ҳисобланади. Ўзбекистон Иқлим ўзгариши тўғрисида ва биологик хилма-хиллик ҳақидаги рамкали конвенцияларнинг 154 та иштирокчисидан биридир.
Иккинчидан,атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига доир халқаро шартномаларни ишлаб чиқиш орқали. Ҳозир бундай шартно- маларнинг сони икки юзтага етди. Бу халқаро шартномалар ҳамкор- ликнинг айрим соҳаларига ёки алоҳида жуғрофий ҳудудларга таал- луқлидир.
Халқаро атроф-муҳит ҳуқуқи ривожида халқаро ташкилотлар етакчи ўрин тутади. Айниқса, БМТнинг ўрни алоҳида бўлиб, Бош Ассамблея бу борада принципиал резолюциялар қабул қилади. Шунингдек, Иқтисодий ва Ижтимоий кенгаш (ЭКОСОС) экология масалалари билан мунтазам шуғулланади. Бунда БМТ тизимидаги бошқа ташкилотлар ҳамда унинг минтақавий комиссиялари ҳам муҳим аҳамият касб этади. БМТнинг Саноат тараққиёти бўйича таш- килоти (ЮНИДО), ЮНЕСКО, Атом энергияси бўйича халқаро агент- лик (МАГАТЕ), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ), Озиқ- овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) каби ихтисослашган муассасаларининг ҳар бири ўз соҳаси бўйича атроф-муҳит муҳофа- засига оид қоидаларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Махсус халқаро ташкилот - ЮНЕП ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиздир. Юридик жиҳатдан у 1972 йилнинг декабрида Бош Ассамблеянинг 1972 йилги Инсонни ўраб турувчи атроф-муҳит муам- молари бўйича БМТ конференцияси тавсияларига мувофиқ барпо этилган ёрдамчи орган ҳисобланади. ЮНЕП доирасида ҳуқуқий маса- лалар ишлаб чиқилади, конвенцияларни тайёрлаш борасида ташаб- бускорлик кўрсатилади. ЮНЕП вакиллари турли муаммолар бўйича битимлар ишлаб чиқиш мақсадида ўтказиладиган кўплаб конферен- цияларда иштирок этади.
ЮНЕПнинг раҳбарий органи 58 нафар аъзодан иборат Бошқарув- чилар кенгаши бўлиб, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан тўрт йил муддатга сайланади. Бошқарувчилар кенгаши зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилган:
ташкилот фаолиятига умумий раҳбарлик ва БМТ тизими доирасида инсонни ўраб турувчи атроф-муҳит соҳасига тааллуқли дастурларни мувофиқлаштириш;
юзага келадиган муаммолар ҳукуматлар томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилишига эришиш мақсадида жаҳон миқёсида атроф-муҳитнинг ҳолатини мунтазам кузатиб бориш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликка кўмаклашиш ва ҳоказо.
ЮНЕП қароргоҳи Найробида (Кения) жойлашган.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари, денгиз ҳуқуқи, ҳаво ҳуқуқи, космик ҳуқуқ ва ҳатто қуролли можаролар ҳуқуқи каби турли соҳаларига тааллуқли битим- ларда ўзига хос тартибга солиш объектига айланмоқда.